Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Молиявий ҳисобот эълон қилинган санадан кейин юз берган



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/160
Sana08.07.2022
Hajmi1,83 Mb.
#758050
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   160
Bog'liq
Auditorlik faoliyatining milliy standartlari 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

12.2.4. Молиявий ҳисобот эълон қилинган санадан кейин юз берган 
далилларни аниқлаш 
Молиявий ҳисобот эълон қилинганидан кейин аудиторлик ташкилоти 
мазкур молиявий ҳисоботга тегишли сўровларга тааллуқли ҳеч қандай 
мажбуриятга эга бўлмайди. 
Агар молиявий ҳисобот эълон қилинганидан кейин аудиторлик 
ташкилоти текширилаётган ҳисобот даврига тегишли бўлган ҳамда молиявий 
ҳисоботга тузатишлар киритишни ва унда ахборотларни ошкор қилишни 
талб этадиган ҳодисалар ҳақида хабар топса, аудиторлик ташкилоти 
молиявий ҳисоботни қайта кўриб чиқиш зарурлиги масаласини кўриб 
чиқиши, уни хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти билан муҳокама қилиши 
ва мазкур ҳолатларда мақсадга мувофиқ бўлган чора-тадбирлар кўриши 
лозим. 
Агар хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти молиявий ҳисоботни қайта 
кўриб чиқаётган бўлса, аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъект 
раҳбарияти билан биргаликда илгари тақдим этилган молиявий ҳисобот 
билан аудиторлик хулосасини олган барча кишиларни юзага келган вазият 
ҳақида хабардор қилишга доир тадбирларни бажариши ҳамда қайта кўриб 
чиқилган молиявий ҳисобот бўйича янги аудиторлик хулосасини тақдим 
этиши керак. 
Бунда янги аудиторлик хулосаси илгари тайёрланган аудиторлик 
хулосасига қилинган ҳаволани ўз ичига олиши ва қайта кўриб чиқилган 
молиявий ҳисобот тузилган санадан олдинги сана қўйилмаслиги лозим. 
Агар хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти илгари тақдим этилган 
молиявий ҳисобот ва аудиторлик хулосасини олган барча кишиларни юзага 


214 
келган вазият ҳақида хабардор қилиш учун зарур чора-тадбирларни 
кўрмаётган ва молиявий ҳисоботни қайта кўриб чиқмаётган бўлса, аудитор 
уни қайта кўриб чиқишни зарур деб ҳисоблаган ҳолда учинчи шахслар 
аудиторлик хулосасига таянмасликлари учун аудитор уларга билдириши 
чораларини кўриши тўғрисида хўжалик юритувчи субъект раҳбариятини 
хабардор қилиши лозим. 
Келгуси давр учун молиявий ҳисоботни эълон қилиш санаси 
яқинлашаётган бўлса, янги ҳисоботда тегишли ахборотларни ёритиб бериш 
шарти билан, молиявий ҳисоботни қайта кўриб чиқишга ва янги аудиторлик 
хулосаси беришга зарурат туғилмаслиги мумкин. 
Молиявий ҳисобот тузилган санадан кейин юз берган ҳодиса ва 
далилларга доир аудиторлик ташкилотининг барча ҳаракат ва қарорлари 
мажбурий тартибда аудиторнинг иш ҳужжатларида акс эттирилиши керак. 

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish