206
12.2. Молиявий ҳисобот тузилган санадан кейинги ҳодисалар
12.2.1. Молиявий ҳисобот тузилган санадан кейинги ҳодисалар моҳияти,
стандартнинг мақсади ва вазифалари, амал килиш соҳаси
Баъзан аудит текширувидан ўтказилаётган давр якунида маълум
бўлмаган, аммо мижоз корхона фаолиятига алоқадор бўлган маълумотлар
аудитор томонидан аудит текшируви якунланиб аудиторлик хулосаси
тайёрлангунга қадар юзага чиқади ва аудиторга маълум бўлади. Бундай
маълумотлар молиявий ҳисобот тузилган санадан кейинги ҳодисалар деб
номланади. Бундай маълумотлар ҳисобот даври тугаган пайтдан бошлаб
аудиторлик хулосаси имзоланадиган санага қадар юз берган, шунингдек
аудиторлик хулосаси имзолангандан кейин аниқланган, текширилаётган
ҳисобот даврига таалуқли бўлган ва молиявий ҳисоботга тузатишлар
киритишни ёки ундаги ахборотни ошкор этишни талаб этадиган
ҳодисалардир. Молиявий ҳисобот тузилган санадан кейинги ҳодисалар икки
гурухга ажратилади:
1. Молиявий ҳисобот тузилган санада ёки бу санадан олдин маълум
бўлган маълумотни тасдиқловчи ҳодисалар;
2. молиявий ҳисобот тузилган санада ёки бу санадан олдин маълум
бўлмаган маълумотни юзага келтирувчи ҳодисалар.
Биринчи тур ҳодисалар: бу тур ҳодисалар молиявий ҳисобот тузилган
санада маълум бўлган маълумотларни қўшимча тасдиқлаш учун хизмат
қилади ва фақатгина молиявий ҳисобот тайёрланган даврдаги таҳминлар ва
суммаларга таъсир этади. Бундай ҳодислар натижасида маълум бўлган
маълумотлар молиявий ҳисоботларнинг тегишли элементлари (счётлар) га
тузатишлар киритилишини талаб этади.
Мисол учун, мижоз корхона 31 декабрга баланс ҳисоботининг
дебиторлик қарзлар элементи битта йирик ва бир нечта кичик дебиторлик
қарзлардан ташкил топган деб фараз қилайлик. Ушбу йирик дебиторлик
қарзи баланс ҳисоботи тузилган санада дебитор томонидан тўлиқ қопланиши
мумкин бўлган, аммо аудит текширувини ўтказиш жараёнида дебитор
209
қолдирганини аниқласа, мижоз корхонадан ушбу маълумотлар юзадан
молиявий ҳисоботлар ва аудитор хулосасидан фойдаланувчиларни хабардор
этишни сўраши лозим. Агар мижоз рад жавобини берса аудитор мижоз
корхона директорлар кенгашини, мижоз корхонадан юқори турувчи
ташкилотларни ва аудитор хулосасидан фойдаланаётганлиги маълум бўлган
шахсларни шахсан хабардор этиши шарт.
56 сонли АФМС нинг мақсади молиявий ҳисобот тузилган санадан
кейин, бироқ аудиторлик хулосаси имзолангунга қадар ёхуд аудиторлик
хулосаси имзолангандан кейин, бироқ текшириладиган хўжалик юритувчи
субъектнинг молиявий ҳисоботи эълон қилинадиган санагача юз берган
ҳодиса ва далиллар, шунингдек молиявий ҳисобот эълон қилингандан сўнг
юз берган ҳодисалар, унинг мазмуни ва тўғрилигига таъсир кўрсатган
тақдирда
аудиторлик
ташкилотларининг
ҳаракатларини
аниқлаш
ҳисобланади.
Мазкур стандарт талаблари аудиторлик фаолиятини амалга ошириш
чоғида барча аулиторлик ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: