Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/160
Sana08.07.2022
Hajmi1,83 Mb.
#758050
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   160
Bog'liq
Auditorlik faoliyatining milliy standartlari 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

Асосий 
тушунчалар. 
Мазкур 
стандартда 
қуйидаги 
асосий 
тушунчалардан фойдаланилади:
 
а) молиявий ҳисобот тузилган санадан кейинги ҳодисалар (кейинги 
ҳодисалар) – ҳисобот даври тугаган пайтдан бошлаб аудиторлик хулосаси 
имзоланадиган санага қадар юз берган, шунингдек аудиторлик хулосаси 
имзолангандан кейин аниқланган, текширилаётган ҳисобот даврига таалуқли 
бўлган ва молиявий ҳисоботга тузатишлар киритишни ёки ундаги ахборотни 
ошкор этишни талаб этадиган ҳодисалар; 
б) молиявий ҳисобот тузиладиган сана – ҳисобот давридаги охирги 
календарь куни; 
в) аудиторлик ҳулосаси имзоланадиган сана – аудиторлик хулосасида 
уни имзолаш чоғида қўйилган сана, ундан кейин, одатда, аудиторлик 
тешируви билан боғлиқ ахборат материалларига оид барча текширувлар 


210 
тўхтатилади, бу муддат тугагач, аудиторлик хулосасига бирорта ҳам тузатиш 
киритилмайди. 
Аудиторлик ташкилоти аудиторлик хулосасини молиявий ҳисобот 
тузиладиган санадан илгари имзолай олмайди; 
г) молиявий ҳисобот тақдим этиладиган сана - хўжалик юритувчи 
субъектнинг молиявий ҳисоботини амалда ундан фойдаланувчиларга 
бериладиган ёки бу ҳисобот қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 
эълон қилинадиган сана. 
 
12.2.2. Аудиторлик хулосаси имзоланадиган санага қадар 
аудиторлик ташкилотининг ҳаракатлари
Аудиторлик хулосасини имзолаш чоғида аудиторлик ташкилоти 
аудиторлик хулосаси имзоланадиган санага қадар молиявий ҳисоботда акс 
эттирилиши лозим бўлган, молиявий ҳисоботга тузатиш ёки қўшимчалар 
киритишни талаб этадиган барча ҳодисалар у томонидан лозим даражада 
аниқлангани, баҳолангани ва текширилганига амин бўлиши керак. 
Аудиторлик ташкилоти аудиторлик хулосаси имзоланадиган санага яқин 
қолганда молиявий ҳисоботга тузатишлар киритишни ёки унда ахборотни 
ошкор этишни талаб этадиган ҳодисаларни аниқлаш учун мўлжалланган 
амалларни бажаради. Бундан амаллар, одатда, қуйидагиларни ўз ичига олиди: 
а) хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти томонидан белгиланган, 
кейинги ҳодисаларни аниқлаш имкониятини яратувчи таомиллар шарҳи; 
б) ҳисобот даври тугаганидан кейин ўтказиладиган акциядорлар 
йиғилиши, директорлар кенгаши мажлислари ва органининг баённомалари 
билан танишиб чиқиш ҳамда баённомалари ҳали таёрланмаган йиғилишларда 
муҳокама қилинган масалаларни ойдинлаштириш; 
в) пул маблағлари сметалари, ҳаракат прогнозлари ва раҳбариятнинг 
бошқа тегишли ҳисоботлари билан танишиб чиқиш; 
г) текширилётган хўжалик юритувчи субъект юридик хизматининг суд 
муҳокамаларига (агар улар ўринли бўлса) тааллуқли бўлган фаолияти билан 
танишиб чиқиш; 


211 
д) текширилаётган хўжалик юритувчи субъект раҳбариятига молиявий 
ҳисоботга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган кейинги ҳодисаларга тааллуқли 
саволлар. Бундай саволлар қуйидагиларни ўз ичига олади: 
дастлабки ёки тугалланмаган маълумотлар асосида ҳисобга олинган 
моддаларнинг жорий ҳолати; 
янги мажбуриятлар қабул қилинганми, янги қарзлар олинган ёки 
ажратилганми, кафиллик шартномалари тузилганми; 
активларни сотиш амалга оширилганми ёки режалаштирилмоқдами; 
янги акциялар ёки қарз мажбуриятлари чиқарилганми, субъектни қўшиб 
юбориш 
ёки 
тугатиш 
тўғрисидаги 
битимлар 
тузилганми 
ёки 
режалаштирилмоқдами; 
активларни давлат даромадига қаратиш ёки уларнинг, масалан, ёнғин 
ёки сув тошқини натижасида нобуд бўлиш ҳолатлари юз берганми; 
мавжуд хатолар ёки шартли ҳодисалар билан боғлиқ қандайдир 
ўзгаришлар юз берганми; 
онда-сонда қўлланиладиган қандайдир бухгалтерия тузатишлари 
киритилганми ёки кўриб чиқиляптими; 
молиявий ҳисоботни тайёрлаш учун фойдаланиладиган ҳисоб 
сиёсатининг ўринлилигига шубҳа туғдирадиган бирор-бир ҳодисалар юз 
берганми ёки ёки юз бериши мумкинми. 
Агар бўлинмани бошқа аудитор аудиторлик текширувидан ўтказаётган 
бўлса, асосий аудитор бошқа аудитор томонидан бажариладиган кейинги 
ҳодисаларга тааллуқли бўлган амалларни баҳолаши, шунингдек, бошқа 
аудиторни режалаштирилаётган аудиторлик хулосасини имзолаш санаси 
ҳақида хабардор қилиши лозим. 
Агар аудитор молиявий ҳисоботга таъсир кўрсатувчи ҳодисалар 
тўғрисида хабар топса, у мазкур ҳодисаларнинг молиявий ҳисоботда тўғри 
акс эттирилишини текшириши лозим. 


212 

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish