Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети олий математика, физика ва кимё кафедраси



Download 0,68 Mb.
bet25/52
Sana07.07.2022
Hajmi0,68 Mb.
#755869
TuriРеферат
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   52
Bog'liq
portal.guldu.uz-“АГРОФИЗИКА

Бу ерда:  - суюқликнинг сирт таранглик коэффициенти, - суюқлик зичлиги, gэркин тушиш тезланиши, r- най радиуси.

Капилляр най бўйлаб сув кўтарилаётган ҳолда Жюрен формуласи янада соддалашиб қуйидаги кўринишда бўлади:


(2)
Бу (2) формуладан кўринадики, капилляр найча радиуси кичиклашган сари сувнинг кўтарилиш баландлиги ортади. Назарий қарашда найча қанча ингичкалашса h шунча ортиши керак. Бундан ташқари най радиуси кичиклашган сари, унда сувнинг кўтарилиш тезлиги камая боради. Аммо сувнинг капилляр кўтарилиши 10 м дан ошмайди. Чунки сувнинг бундай баландлиги ҳосил қилган гидростатик босими атмосфера босими билан тенглашади.
Тупроқ жуда мураккаб тизимни ташкил қилади, ундаги ғовак-ларнинг радиуслари ҳам ҳар хил. Шунинг учун тупроқларда h ни ҳисоблашда (2) формуладаги r ни тупроқ капиллярининг самарали радиусини олиш зарур. Бундан ташқари тупроқ капиллярларида адсорбция кучларининг таъсири ҳам мавжуд. Натижада сувнинг капиллярда кўтарилиш баландлиги Жюрен формуласига асосланиб ҳисоб-ланганидан кам чиқади.
Капилляр кучлар тупроқ заррачалари орасидаги ғовакликлар-нинг диаметри 8 мм бўлганда юзага келиб, диаметри 0,1 - 0,003 мм бўлганда айниқса юқори бўлади. Диаметри 0,003 мм дан кичик бўлган капиллярлар боғланган сув билан банд бўлиб капилляр сув ҳаракатига қаршилик кўрсатади.
Ёғин ёки оқар сувлар тупроқнинг пастки қатламларига, сизот сувларнинг эса юқори қатламларга томон ҳаракати капиллярлар орқали амалга ошади.
Маълумки, сув тупроқни ҳўллайди, шунинг учун тупроқ суви капилляр кучлар таъсирида юқорига кўтарилади.
Тупроқ агрегатлари оралиқларида ҳосил бўлган капилляр найчаларни тўлдириб, капилляр куч таъсирида пастдан юқорига ҳаракатланадиган сув капилляр сув деб юритилади. Аммо сувнинг капилляр кўтарилиши 10 м дан ошмайди. Чунки сувнинг бундай баландлиги ҳосил қилган гидростатик босими атмосфера босими билан тенглашади.
Капилляр сув ўсимликларни сув билан таъминлайдиган асосий манбадир.
Гравитацион сув. Гравитацион сув ёғинлардан ва суғорилгандан кейин ҳосил бўлади. Ернинг тортиш кучи таъсирида ўз оғирлиги билан тупроқнинг пастки қатламларига ёки тупроқнинг капилляр ва нокапилляр йўлларини тўлдириб ён атрофга эркин оқадиган сувга гравитацион сув деб юритилади.
Агар сизот сув чуқурда жойлашган бўлса гравитацион сув тупроқ қатламлари орасида тарқалиб капилляр сувга айланади ёки сизот сувларига қўшилиб кетади. Гравитацион сувни ўсимликлар яхши ўзлаштиради. Капилляр ва гравитацион сувлар эркин ҳолдаги сувлардир. Энди турли шаклдаги сувларнинг кўчишига қисқача тўхталамиз. Мустаҳкам боғланган нам тупроқ зарраларининг юзасида миқдор жиҳатидан жуда катта адсорбцион кучлар ёрдамида ушлаб турилади. Уни фақат буғ ҳолатга ўтказилганда ҳаракатлана олади. Бўш боғланган сув тупроқ зарралари сиртида парда сувни ҳосил қилади ва анча кам кучлар билан ушлаб турилади. Бу сув сорбцион кучлар таъсирида бир заррадан бошқа заррага кўчиши мумкин. Бунда сув пардаси қалин бўлган заррадан, пардаси юпқа заррага, шунингдек тупроқ қатламининг иссиқ қисмидан совуқроқ қисмига қараб секин-аста ҳаракат қилади.
Намга тўйинмаган тупроқлардаги капилляр сув капилляр кучлар таъсирида ҳаракат қилади. Капилляр нам тик ёки ётиқ йўналишда амалга ошиши мумкин. Табиий шароитда капилляр кўтарилиш оғир тупроқларда 6 м гача ва енгил тупроқларда 2 м га етади. Намга тўйинган тупроқларда сувнинг пастга ҳаракати оғирлик кучи таъсирида рўй беради.
Тупроқдаги буғсимон нам ҳаво оқими билан бирга секин ҳаракатланади, буғсимон нам сув буғининг эластиклиги катта жойдан, сув буғи эластиклиги кичик жойга фаол ҳаракатланади.

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish