6.6-расм. Гидротехника иншоотлари бўғинини қайирда қуриш схемаси:
Ҳ, ҲҲ - қурилиш навбатлари; 1 – бетон тўғон; 2, 4 – устки ва пастки тўсиқлар; 3 – тупроқ тўғон; 5 – ГЭС биноси; 6 – тўғон «тароғи»
қайирда қурилиш қилиш методи текислик бўйлаб ўтувчи дарёларда ўртача босимли гидротехника иншоотлари бўғинларини қуришда кенг тарқалган.
4. Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш усуллари
Бирон-бир иншоот ёки иншоотлар мажмуини барпо этиш ишларини икки турга - қурилиш ишлари ва монтаж ишларига ажратиш одат тусини олган; монтаж ишларига асосан технологик қурилмаларни йиғиш ва ўрнатиш киради. қолган ишлар: тупроқ, бетон, тош ишлари ва ҳоказолар қурилиш ишлари қаторига киради. Объектда бажарилиши лозим бўлган барча ишлар қурилиш-монтаж ишлари (ҚМИ) деб аталади
Бирон-бир объектни қуриш учун маълум технологик кетма-кетлик билан ўзаро боғланган ишлар мажмуини бажариш талаб этилади. қурилишни бошлашдан олдин объектни қуриш режаси тузилиши лозим. Бундай режани тузиш чоғида қурилиш муддати қандай, айрим ишлар қайси календарь муддатларда бажарилади, қурилиш учун қанча моддий, меҳнат ва пул ресурслари талаб этилади, деган ва бошқа шунга ўхшаш кўп сонли саволларга жавоб бериш даркор. Улар қурилишни ташкил этишни белгиловчи асосий ҳужжатлардан бири саналган календарь режа тузиш йўли билан ечилади.
Ҳозирги вақтда календарь режалар тузишда тармоқ графиклари ва тасмасимон диаграммалар айниқса кенг қўлланилади.
Тасмасимон диаграммалар тармоқ графикларидан олдинроқ пайдо бўлган ва узоқ вақтгача календарь режалар тузишнинг бирдан-бир воситаси ҳисобланган. 6.7-расмда қурилишнинг 11 ишлар туридан иборат календарь режаси ифодаланган. Ҳар бир иш тасма кўринишида тасвирланган («тасмасимон диаграмма» номи шундан келиб чиққан). Бундай диаграммани тузиб, юқорида санаб ўтилган саволларнинг деярли барчасига жавоб бериш мумкин. Диаграмманинг афзаллиги унинг соддалигида. Бироқ ҳозирги қурилиш объектлари ўнлаб эмас, балки юзлаб иш турларини ўз ичига олади ва уларнинг ўртасидаги барча алоқаларни фақат тасмасимон диаграмма ёрдамида ҳисобга олиш мумкин эмас, шу сабабли режалашда хатоларга йўл қўйилиши муқаррардир. Бундан ташқари, календарь режа айни вақтда қурилишни оператив бошқариш воситаси бўлиб ҳам хизмат қилади, бундай бошқариш учун эса қурилишнинг давомийлиги қайси ишлар бажарилишига боғлиқ бўлиши ва қайси ишлар бу давомийликка таъсир кўрсатмаслиги ҳақида қўшимча ахборотга эга бўлиш лозим. Бу билим раҳбариятга мавжуд ресурсларни самарали бошқариш ва объектларни фойдаланишга топширишнинг белгиланган муддатларига риоя этилишини таъминлашга ёрдам беради. Тасмасимон диаграмма (6.7-расм, а) бу саволларга жавоб бермайди.
Шу сабабли айни шу қурилишнинг 6.7-расм (б)да тасвирланган тармоқ графигида кўпроқ ахборот ифодаланади. Бу ерда иш мил кўринишида тасвирланган, воқеа – бир ишнинг якунланиши ва бошқа ишнинг бошланиши доира билан кўрсатилган. Тармоқ графиги барча ишларнинг ўзаро алоқаси ҳақида аниқ тасаввур беради. Хусусан, К иш бошланиши учун E ва F ишлар якунланиши талаб этилади, улар эса, ўз навбатида, тегишли равишда А ва В ишлар якунланмагунича бошланиши мумкин эмас. қурилишнинг давомийлиги B, G ва L ишларни бажариш муддати билан белгиланади. Бу ишлардан ҳар бирининг давомийлиги, айтайлик, t га кўпайиши бутун қурилишни айни шу муддатга узайтиради. Уларни критик ишлар деб номлаш одат тусини олган. F ишнинг давомийлиги t га кўпайиши эса, аксинча, қурилиш муддатида акс этмайди, бироқ К иш кечроқ бошланишига сабаб бўлади. Бундай ахборотга эга бўлган раҳбар G критик ишда бирон-бир узилиш юз берган ҳолда ресурсларнинг бир қисмини (одамлар ва техникани) F ишдан критиш ишга ташлаши ва шу тариқа бу ишда юз берган узилиш оқибатларини бартараф этиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |