ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
213
Рентгенограммада
олдинги-орқа
проекцияда
аниқланадиган
бўлакларнинг сурилиши функция бузилишлари учун унчалик аҳамиятга
эга эмас. Тирсак суяги бошчасининг бўғим фасеткаси билак суягининг бўғим
юзасидан 0,5-1 см га юқорида (роксимал) жойлашган. Билак суягининг бўғим
юзаси билан олдинги-орқа рентгенограммада диафиз ўкига перпендикуляр
ўртасидаги нормал бурчак радиоульнар бурчак — 30°ни ташкил этади (133-
расм,
г).
Тирсак суяги бошчасининг дистал йўналишида сурилиши ва
радиоульнар бурчакнинг ўзгариши (репозиция бўлмаганда) тирсакда қўлни
ёзиш ва билакда ротацион ҳаракатлар қилишнингчегараланишига олиб
келади.
Д а в о л а ш. Билак суягининг бўлаклари сурилмаган типик жойидан
синишида панжа ва билакнинг кафт ёки орқа томони бармоқларининг
асосидан то билакнинг учдан бир юқори қисмигача гипс боғлам билан
фиксация қилиш кифоя. Билак пронация ва супинация орасидаги ўрта
ҳолатда фиксация қилинган, панжа орқа-сига осон буқилган ҳолат
берилган (134-расм). Олдин синган жойга 10-20 мл 1% новокаин эритмаси
юборилади. Беморга биринчи кунлардан бошлаб бармоқларини актив
ҳзракати тайинланади. Иммобилизация 3-4 ҳафта давом этади, шундан
сўнг ЛФК ва физиотерапевтик муолажалар буюрилиши керак Меҳнат
кобилияти 5-6 ҳафтадан сўнг тикланади.
ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
214
Агарда бўлаклар сурилган бўлса, синган жой маҳаллий анестезия
қилиниб, қўлда ёки дистракцион аппаратда репозиция ўтказилади.
Коллис синишида билак суяги бўлакчаларини цўл репозиция цилиш
техникаси
(135-расм). Бемор стул суянчигига ён боши билан ўтиради, қўл
елка бўғимидан узоқлаштирилиб ва тирсак бўғимида 90°гача буқилган,
бемор дистал бўлак ва кафт стол четидан осилиб турадиган холатда ётади.
Ёрдамчи бир қўли билан 1 бармоқни, иккинчи қўли билан шикастланган
томоннинг II, III ва IV бармоқдарни ушлайди. Иккинчи ёрдамчи елкани
ушлаб туради. Ёрдамчилар 3-5 минут мобайнида бўлакларни аста-секин
чўзиб, шу тарифа билакнинг қисқа тортганини бартараф этадилар.
Тўхтатмасдан чўзилаётганда жаррох. иккала бош бармоқлари билан силжиган
дистал бўлакни босади. Айни вактда, биринчи ёрдамчи кафтни ичкарига
буқилган холатига ва ульнар енгил пронация холатига ўтказади.
Репозициядан кейин бўлаклар бармоқдар билан фиксация қилинади,
кафтга эса озгина орқага буқилган ва ульнар очиш л,олати берилади.
Тортишни тўхтатмасдан бармоқдар асосларидан то билакнинг учдан бир
юқори қисмигача 3-4 хафтага гипсли боғлам кўйилади.
Агарда гипсли бог-ламда иккиламчи сурилиш рўй берса, бўлаклар
репозицияси такрорланади ва панжа кафтда ўртача буқилган холатда гипсли
боғлам кўйилади. 2-3 хафтадан кейин боғлам ечилади, панжани
Do'stlaringiz bilan baham: |