Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети агрокимё ватупроқшунослик кафедраси



Download 2,66 Mb.
bet136/153
Sana21.04.2022
Hajmi2,66 Mb.
#571385
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   153
Bog'liq
2012янгичаишчи касбмажмуа (1)

Торзион тарозилар 0 дан 50, 100 ёки 500 мг.гача юкни 0,1 ёки 1 мг.аниқликкача тортиш учун хизмат қилади. Бу хил тарозилар осиладиган масса таъсиридан пружинанинг буралиши жараёнига асосланган. Тортиш иши торзион тарозида қуйидаги усулда жуда тез бажарилади. Тарози оёқларига ўрнатилган созловчи винтлар ёрдамида ватерпас бўйича тўғри холатда ўрнатилади. Тарози шайини нўхталовчи ричнии (арретирни) ўнг томонга буриш йўли билан бўшатилади ва таранглик ричаги ёрдамида тарози стрелкаси нолинчи хонага келтирилади. Зарурат туғилганда созловчи винт ёрдамида мувозанат стрелкаси циферблатдаги мувозанат-Арретир ёпиқлигида витрина қопқоғи очилади ва шайн илгагига илиб қўйилган паллага тахлил қилинадиган буюм намунаси жойлаштирилади. Витрина қопқоғи ёпилади, шайн бўшатилади ва таранглик доираси бўйлаб ричагни суриш йўли билан мувозанат кўрсаткичи мувозанат чизиғига келтирилади. Бунда тарози стрелкаси тортилаётган материалнинг массасини устига кўрсатади.


4 – мавзу. Эритмалар. Фоизли ва нормал эритмалар тайёрлаш.

Эритмалар табиатда, илмий ишлар ва кундалик хаётда жуда катта роль ўйнайди. Ҳайвон, ўсимлик организмидаги физиологик жараёнлар асосан эритма ҳолида содир бўлади. Лабораторияда, заводларда кимёвий


моддаларни, асосан эритма ҳолида ишлатилади.
Қишлоқ хўжалигида зараркунандаларга, ёввойи ўтларга қарши
курашда, қишлоқ хўжалик экинларининг уруғларига сепиш учун
ишлатиладиган моддалар эритма ҳолида ишлатилади. Шунинг учун қишлоқ хўжалик ишларида ишловчи агрономлар кимёвий моддаларни ишлатишдан олдин улардан қандай нисбатда эритмалар тайёрлаш кераклигини билиши зарур. Талабалар лаборатория шароитида ҳар хил концентрацияли эритмалар тайёрлашни ўрганадилар.
Эритмаларни тўлиқ тушуниш учун ҳар хил системалар тўғрисида тўхталиб ўтилади. Система маълум хажмдаги бир ёки бир нечта модда йиғиндисидир. Система гомоген ва гетероген системаларга бўлинади. Гомоген система деб биргина фазадан иборат системага айтилади. Масалан, сув, этил спирт, айрим газлар - азот, кислород, водород ва бир жинсли қаттиқ моддалар гомоген системага мисол бўла олади.
Гетероген система деб бир неча фазадан иборат системага айтилади. Уларнинг фазалари икки ёки ундан ортиқ бўлади. Масалан, муз, сув, буғдан иборат система гетероген системага мисол бўла олади. Ёки қанд сувда эриб, тўйинган эритма ҳосил қилса, бу ҳам икки фазали гетероген система бўлади.
Эритмалар хақида Д. И. Менделеевнинг гидратланиш назариясига кўра эрувчи модда билан эритувчи (яъни сув) ўртасида кимёвий таъсир кетиб, эриш жараёнида иссиқлик ажралиши ва ютилиши мумкин. Агар эритувчи сув бўлса гидратланиш, эритувчи бошқа модда бўлса,соль- ватланиш жараёни дейилади. Сув қутбли молекула бўлгани учун кўпинча қутбли молекулалар билан бирикиб гидратлар ҳосил қилади. Д. И. Мен-делеевнинг гидратлар назарияси фанда, кундалик турмушимизда катта
аҳамиятга эга.

Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish