3 – мавзу. Тарозилар. Турлари,типлари. Тарозилардан фойдаланиш,созлаш, айрим нуқсонларни бартараф этиш.
Тарозилар ва тарозида тортиш ҳар қандай миқдорий тахлил ўтказишда текширилаётган модда намунасини, эритмалар тайёрланадиган реактивларни, оғирлик (гравиметрик) тахлилнинг қўйилишида эса чўкманинг ёки ажралиб чиқаётган компонентнинг массасини аниқлаш тегишли тарозиларда зарур аниқликка риоя қилинган ҳолда бажарилади.
Техно- кимёвий тарозилар. 0,1-0,01 г.гача аниқлик билан тортиш учун хизмат қилади. Лабораторияларда 0,01 г.гача аниқлик билан 200 граммгача буюм тортадиган Т-200 маркали техно-кимёвий тарозилардан фойдаланилади. Бошқа тарозилар каби бу хилдаги тарозилар ҳам призма устига ўрнатилган шайндан ва унинг икки томонига осиб қўйилган паллалардан иборат. Тарозининг чап палласига тортиладиган буюм, ўнг томонидаги палласига эса тошлар қўйилади. Тарози арретир билан таъминланган бўлиб, призмалар шу арретир туфайли фақат тортиш пайтидагина юк остида бўлади.
Ўзгарувчан ток тармоғида ишлайдиган ва 500 граммгача бўлган буюмни 0,05- 0,1г гача аниқлик билан ўлчайдиган квадрат шаклидаги техник электр тарозилар ВТК-500 ВЛК-500 энг қулайдир. Булар бир паллали тарозилардир. Уларнинг ташқи палласи тортиладиган буюм билан биргаликда корпус ичига ўрнатилган маятникни, посонги- квадрат билан мувозанатга келтирилади. 100г.атрофидаги тортиб қўйиладиган буюм массаси корпус олди томонидаги тумблер ёрдамида тарози ишга туширилгандан 10 секунд ўтгандан кейин ёритиладиган экраннинг ўнг томонидаги қўзғалма шкала кўрсаткичлари бўйича аниқланади. Қўзғалма шкаланинг ҳар бир бўлими 0,05г. миқдорни белгилайди. Агар тортиладиган юк 100г.дан ортиқ бўлса, бу ҳолда маятникли посонгини қўшимча тошчаларни қўйиб бориб, бирин кетин 200, 300, 400 ва 500 г.гача юк билан бостириш мумкин. Пасонгига қўшимча юк ортиш учун тарози корпусининг олдинги томонига жойлаштирилган махсус ручга бураб борилади. Бу ручканинг соат стрелкаси бўйича ҳар бир буралиши маятникли пасонгига 100г.қўшимча юк бостиришга мувофиқ келади. Посонгининг 200, 300, 400 ва500 г.дан иборат умумий массаси тарозининг ёритиладиган экранининг қўзғалмайдиган чап томонида тегишли равишда 1,2, 3 ва 4 рақамлари билан қайд қилиб турилади. Қўшимча юк 100г.бўлганда 100-200 граммли масса, қўшимча юк 200г бўлганда 200-300 граммли масса ва хоказо, умуман 500 грамигача масса тортилган бўлади.
Тарози оёқларидаги кўтарма винтлар ёрдамида мавозанатга келтирилади, нолга келтириш эса махсус ручка ёрдамида бажарилади. Нолга келтириш мосламасида созловчи винт бўлганлиги сабабли ялпи тахлилларда тупроқ, ўсимлик ва бошқа текшириладиган моддаларнинг намуналарини тортиш учун ишлатиладиган калькадан ( махсус қоғоздан) ясалган тарновчанинг массаси хисобга олинмаслиги ҳам мумкин. Бундай ҳолларда шкаланинг ноль қиймати паллага калька жойлаштирилгандан кейин белгиланади. 100г.гача намуна тортиб олиш лозим бўлганда аввал тарози ишга туширилади, сўнгра ноль стрелка ёритиладиган экраннинг қўзғалувчан шкаласидаги намуна массасига мувофиқ келадиган рақамга тўғри келгунча калька тарновчага текшириладиган материалдан аста- секин сепиб борилади. Тарози палласидаги тортиладиган масса керакли миқдорга батамом тўғри келтирилгандан кейин торози тушурилади, калькадаги намунанинг ҳаммаси калькани енгилгина силкитиш йўли билан тегишли идишга батамом тўкилади, калькадан эса яна навбатдаги намунани олиш учун фойдаланиш мумкин. 100г.дан ортиқ намуна ҳам маятникли пасонгига қўшимча юклар қўйиш йўли билан шу тариқа тарозида тортиб олинади.
Барча хил маркадаги техно- кимёвий тарозиларнинг ҳаммаси махсус ёки лаборатория столларига ўрнатилади. Зарур холлардагина уларни бир жойдан бошқа жойга олиб ўрнатиш мумкин, лекин бунда албатта уларни шоқул ёки ватерпас ёрдамида ростлаб аниқ горизонтал холатга келтириш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |