Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети агрокимё ватупроқшунослик кафедраси


– мавзу. Тарозилар. Турлари,типлари. Тарозилардан фойдаланиш,созлаш, айрим нуқсонларни бартараф этиш



Download 2,66 Mb.
bet134/153
Sana21.04.2022
Hajmi2,66 Mb.
#571385
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   153
Bog'liq
2012янгичаишчи касбмажмуа (1)

3 – мавзу. Тарозилар. Турлари,типлари. Тарозилардан фойдаланиш,созлаш, айрим нуқсонларни бартараф этиш.
Тарозилар ва тарозида тортиш ҳар қандай миқдорий тахлил ўтказишда текширилаётган модда намунасини, эритмалар тайёрланадиган реактивларни, оғирлик (гравиметрик) тахлилнинг қўйилишида эса чўкманинг ёки ажралиб чиқаётган компонентнинг массасини аниқлаш тегишли тарозиларда зарур аниқликка риоя қилинган ҳолда бажарилади.
Техно- кимёвий тарозилар. 0,1-0,01 г.гача аниқлик билан тортиш учун хизмат қилади. Лабораторияларда 0,01 г.гача аниқлик билан 200 граммгача буюм тортадиган Т-200 маркали техно-кимёвий тарозилардан фойдаланилади. Бошқа тарозилар каби бу хилдаги тарозилар ҳам призма устига ўрнатилган шайндан ва унинг икки томонига осиб қўйилган паллалардан иборат. Тарозининг чап палласига тортиладиган буюм, ўнг томонидаги палласига эса тошлар қўйилади. Тарози арретир билан таъминланган бўлиб, призмалар шу арретир туфайли фақат тортиш пайтидагина юк остида бўлади.
Ўзгарувчан ток тармоғида ишлайдиган ва 500 граммгача бўлган буюмни 0,05- 0,1г гача аниқлик билан ўлчайдиган квадрат шаклидаги техник электр тарозилар ВТК-500 ВЛК-500 энг қулайдир. Булар бир паллали тарозилардир. Уларнинг ташқи палласи тортиладиган буюм билан биргаликда корпус ичига ўрнатилган маятникни, посонги- квадрат билан мувозанатга келтирилади. 100г.атрофидаги тортиб қўйиладиган буюм массаси корпус олди томонидаги тумблер ёрдамида тарози ишга туширилгандан 10 секунд ўтгандан кейин ёритиладиган экраннинг ўнг томонидаги қўзғалма шкала кўрсаткичлари бўйича аниқланади. Қўзғалма шкаланинг ҳар бир бўлими 0,05г. миқдорни белгилайди. Агар тортиладиган юк 100г.дан ортиқ бўлса, бу ҳолда маятникли посонгини қўшимча тошчаларни қўйиб бориб, бирин кетин 200, 300, 400 ва 500 г.гача юк билан бостириш мумкин. Пасонгига қўшимча юк ортиш учун тарози корпусининг олдинги томонига жойлаштирилган махсус ручга бураб борилади. Бу ручканинг соат стрелкаси бўйича ҳар бир буралиши маятникли пасонгига 100г.қўшимча юк бостиришга мувофиқ келади. Посонгининг 200, 300, 400 ва500 г.дан иборат умумий массаси тарозининг ёритиладиган экранининг қўзғалмайдиган чап томонида тегишли равишда 1,2, 3 ва 4 рақамлари билан қайд қилиб турилади. Қўшимча юк 100г.бўлганда 100-200 граммли масса, қўшимча юк 200г бўлганда 200-300 граммли масса ва хоказо, умуман 500 грамигача масса тортилган бўлади.
Тарози оёқларидаги кўтарма винтлар ёрдамида мавозанатга келтирилади, нолга келтириш эса махсус ручка ёрдамида бажарилади. Нолга келтириш мосламасида созловчи винт бўлганлиги сабабли ялпи тахлилларда тупроқ, ўсимлик ва бошқа текшириладиган моддаларнинг намуналарини тортиш учун ишлатиладиган калькадан ( махсус қоғоздан) ясалган тарновчанинг массаси хисобга олинмаслиги ҳам мумкин. Бундай ҳолларда шкаланинг ноль қиймати паллага калька жойлаштирилгандан кейин белгиланади. 100г.гача намуна тортиб олиш лозим бўлганда аввал тарози ишга туширилади, сўнгра ноль стрелка ёритиладиган экраннинг қўзғалувчан шкаласидаги намуна массасига мувофиқ келадиган рақамга тўғри келгунча калька тарновчага текшириладиган материалдан аста- секин сепиб борилади. Тарози палласидаги тортиладиган масса керакли миқдорга батамом тўғри келтирилгандан кейин торози тушурилади, калькадаги намунанинг ҳаммаси калькани енгилгина силкитиш йўли билан тегишли идишга батамом тўкилади, калькадан эса яна навбатдаги намунани олиш учун фойдаланиш мумкин. 100г.дан ортиқ намуна ҳам маятникли пасонгига қўшимча юклар қўйиш йўли билан шу тариқа тарозида тортиб олинади.
Барча хил маркадаги техно- кимёвий тарозиларнинг ҳаммаси махсус ёки лаборатория столларига ўрнатилади. Зарур холлардагина уларни бир жойдан бошқа жойга олиб ўрнатиш мумкин, лекин бунда албатта уларни шоқул ёки ватерпас ёрдамида ростлаб аниқ горизонтал холатга келтириш зарур.

Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish