ЭРИТМАЛАР КОНЦЕНТРАЦИЯСИ
Концентрация деб эритма ёки эритувчининг маълум масса миқдорида ёки хажмда эриган модда миқдорига айтилади. Агар концентрацияси паст бўлса суюлтирилган эритмалар, концентрацияси юқори бўлса концентрланган эритмалар дейилади. Эритмада эриган моддаконцентрацияси бир неча турга бўлиб ўрганилади.
ФОИЗЛИ КОНЦЕНТРАЦИЯ
Фоизли концентрация деб 100 масса қисмида эрига модданинг масса миқдорига айтилади. Масалан, натрий хлориднинг 20% ли эритмаси деганда натрий хлориднинг 100 граммида 20 г натрий хлорид ва 80 г сув бўлади. Ёки калий хлоридни10% ли эритмасини тайёрланг дейилса, калий хлорид тузидан10 г олиб90 г сувда эритиш керак. Шундагина10 % ли калий хлорид эритмаси тайёр бўлади.
а) 20% ли 250 г натрий гидроксид тайёрлаш учун неча г NaOH ва сув олиш керак?
Аввало 100 граммида қанча NаОН борлигини аниқлаб оламиз. Яъни100 граммида20 г NаОН ва 80 г сув бўлса. у ҳолда 250 г20 ли NаОН олиш учун қуйидаги пропорциядан фойдаланамиз
100 - 20 250*20
250 - х Х = --------- = 50 гр.
100
Ишқор билан сувнинг массаси 250г эди Ишқорнинг массаси 50г бўлса у ҳолда сувнинг оғирлиги 200 г келади.
Демак,20% ли 250 г NaOH эритмасини тайёрлаш учун 50 г ишқорни техник кимёвий тарозида тортиб 300 мл. ли ўлчов стаканга туширилади. Ўлчов цилиндрига 200 мл сувни (200 г сув 200 мл бўлади) ўлчаб олиб, NаОН бор стаканга қуйилади ва стакандаги эритма шиша таёқча билан аралаштирилади. Демак, 20 % ли 2 50г NaOH эритмасини тайёрлаш учун 50 г NaOH ни 200 мл сувда эритиш керак экан.
МОЛЯР КОНЦЕНТРАЦИЯ
Моляр эритма деб 1 литрида 1 моль эриган модда миқдорига айтилади. Моляр эритма М билан белгиланади. Демак, 1 литрда 1 моль эриса1 М эритма деб аталади. Моляр эритма қуйидаги формула 6ўйича топилади:
а ∙ 100
См = ---------- бундан
М2 ∙ V
а - эриган модданинг нис6ий массаси
М2-эриган модданинг нисбий молекуляр массаси
V - эритманинг, :хажми, мл хисобида
Масала. 300 миллиметрида 4 г натрий гидроксид бўлган эритманинг
молярлиги аниқлансин.
Буни куйидаги формула бўйича аниқлаймиз
300-4гNaOH, M2(NaOH)=40г, V=300мл 6ўлса,
Смоляр = экан.
Ёки бошқача усулда топиш ҳам мумкин:
А г4 _____ 300 ( х = 1000·4 = 13,3
1000 _____х 300
б) 1г.м._____ '40г. х = 1·13,3 = О, 33 М экан.
х_____ 13,3 40
Кўпинча кундалик ҳаётимизда лабораторияда ҳар хил моляр эритмалар ишлатишга тўғри келади. Шунинг учун қуйида баъзи моляр эритмалар тайёрлаш методикаси 6ерилади.
а)0,1 м 250 мл натрий сульфат (Nа2 S04) эритмасини тайёрланг.
Бунинг учун аввало Na2S04 нинг нисбий молекуляр массасини топиб, сўнгра ўша асосида пропорциялар тузилади:
M2(Na2SO4) = 23·2 + 32 + 16·4= 142 г/моль.
Шу асосда пропорциялар тузами, яъни 0,1 М 1 л эритма тайёрлаб оламиз.
1) 142г - l л да эриса 1М эритма булади.
Х - lл - 0,1М
142·0,1М =14.2г.
1
Биз учун 0,1 М 1 литр эритма керак эмас яъни 0,1 М 25 мл эритма керак. 0,1 М 250 мл эритма тайёрлаш учун қуйидагича пропорция тузамиз:
2) 14,2 - l л эриса 0,1 М эритма бўлади
х - 250 мл 0,1 М
х = 14,2·250 мл = 3,55г.
1000 мл
Демак, 0,1М 250 мл Na2S04 эритмасини тайёрлаш учун Na2S04 тузидан техник кимёвий тарозида 3,5 грамм тортиб олиб, у 250 мл ли ўлчов колбасига туширилади ва унинг устига озроқ дистилланган сув қуйиб эритилади, сўнгра колбанинг ўлчов белгисигача дистилланган сув қуйилади. Натижада 0,1М 250 мл натрий сульфат эритмаси тайёр бўлади.Уни керакли реакцияларда ишлатиш мумкин.
б) 1,2М 250 мл, зичлиги р-1,18 г/см3 бўлган хлорид кислота НС1 эритмасини тайёрланг?
Юқорида айтилганидек олдин НСl нинг нисбий молекуляр массаси топилади. Яъни М НСI=1+35,5=36,5 г/моль. Шу асосда пропорция тузилади. Яъни 1,2 М 1литр эритма тайёрланади.
1) 36, г - 1 л эриса -1М эритма бўлади.
х - lл - l,2 М
х = 36,5·1,2= 43,80
1
Бизга 1,2 ли 250 мл эритма керак, яъни:
2) 43,80г - 1 л да эриса - 1,2 М эритма бўлади.
X - 250мл - 1,2 М
х = 43,80·250 = 10,95г НСl
1000
3) 10,95г хлорид кислотанинг г билан ифодаланган масса миқдорини ҳажмига, мл га айлантириб оламиз. Бунинг учун қуйидаги формуладан фойдаланамиз, яъни VHC1 = m
р
бунда: т - хлорид кислотанинг массаси = 10,9г; р-НСl нинг зичлиги =1,18 г/см3
V HC1= 10,95 = 9мл
1,18
Демак, 1,2М 250 мл 36%ли концентрланган хлорид кислотадан пипетка ёрдамида 9 мл ўлчаб олиб, 250 мл тоза колбага қуйилади ва унинг устига колбанинг ўлчов белгисигача дистилланган сув қуйилади, натижада1,2М 250мл хлорид кислота эритмаси тайёр бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |