НОРМАЛ КОНЦЕНТРАЦИЯ
Нормал эритма деб 1 литр эритмада эриган модднинг 1 грамм-эквивалент миқдорига айтилади, Нормал эритмалар «H» ҳарфи билан ифодаланади. Нормал эритмалар тайёрлашда асос, кислота ва тузларнинг
грамм-эквивалентини ҳар хил йўллар билан топиш мумкин.
Нормал эритмалар тайёрлашда асосларнинг грамм- эквивалентини топиш учун асоснинг нисбий молекуляр массасини асос таркибидаги гидроксил группанннг сонига бўлиш керак.
Масалан, натрий гидроксиднинг (NaOH) грамм эквивалентини топиш учун, унинг нисбий молекуляр массасини гидрооксид таркибидаги гидрооксил группанинг сонига бўлиш керак. Агар гидрооксил группанинг сони 1та бўлса 1га, 2та бўлса 2 га, 3та бўлса 3га бўлинади. Натрий гидрооксид, кальций гидрооксид (Са(ОН)2) ва темир (III)-гидрооксидларнинг грамм эквиваленти қуйидагича бўлади.
MгNaOH = 23+16+1 = 40г/моль; ЭNaOH = 40 = 40г
1
МгCa(OH)2=40(16+1)2=74г/моль; ЭCa(OH)2 =74 = 37г
2
Нормал эритмалар тайёрлашда кислотанинг грамм эквивалентини топиш учун кислотанинг нисбий молекуляр массасини кислота таркибидаги водород сонига бўлиш керак, Масалан, хлорид, сульфат ва фосфат кислоталарнинг грамм эквивалентини аниқланг?
МгHС1=1+35,5=36,5г/моль; ЭHCL = 36,5 = 36,5г
1
MгH2SO4 =1·2=32+16·4= 98г/моль; Э H2SO4 = 98 = 49г
2
Нормал эритмалар тайёрлашда тузларнинг грамм эквивалентини топиш учун тузнинг нисбий молекуляр массасини туз таркибидаги металлнинг валентлигини металл сонига кўпайтириб, кўпайтирилган кўпайтмага бўлиш керак. Масалан, калий хлорид, натрий карбонат ва темир (III) -сульфат тузларинннг грамм-эквивалентнни аниқланг.
МгКCI =39+35,5=74,5г/молъ; ЭКCI = 74,5 = 74,5г
1
МгNa2CO3= 23·2+12+16·3=106 г/молъ; Э Na2CO3 = 106 = 106 = 53г
1.3 2
Нормал эритмалардан фойдаланилганда бир хил нормалликка эга бўлган тенг хажмдаги эритмаларда тенг эквивалент миқдорда эриган моддалар бўлади, улар ўзаро қолдиқсиэ бирикади. Масалан, ҳар қандай кислотанинг 1 н 20 мл эритмасини нейтраллаш учун ҳар қандай ишқорнинг 1 н эритмасида20 мл кетади.
1.0,1 н 250 мл натрий карбонат эритмасини тайёрланг.Б у масалани ечиш учун аввало натрий карбонатнинг нисбий молекуляр массасини,сўнгра эса унинг грамм-эквивалентини топамиз:
МNa2СО3 = 23·2 + 12 + 16·3 = 106 г/моль;
ЭNа2СО3 = Mг = 106 = 53г
1. 2 2
а 53 ( г1- л-- 1 н. эритма х = 53·0,1 = 5,3г
х – 1л – 0,1н 1
б) 5,3 г- l л - 0,1н х = 5,3·250 = 1,22г
х – 250мл – 0,1н 1000
Демак 0,1н натрий карбонат эритмасини тайёрлаш учун натрий карбонат тузидан техник кимёвий тарозида 1,22 г тортиб олинади ва уни 250 мл ли ўлчов колбасига солиб, озроқ дистилланган сувда эритилади ва сўнг колбанинг ўлчов белгисигача дистилланган сув қуйилади. Натижада 0,1 н натрий карбонат эритмаси тайёр бўлади.
2. 0,1н250 мл сульфат кислотанинг нисбий молекуляр массасини топамиз сўнг унинг грамм-эквивалентини топиб, пропорция тузамиз:
M Н2SO4 = 1·2 + 32 + 16·4 = 98 г
Э Н2SO4 = M = 98 = 49г
2 2
а) 49 г - 1 л да эриса - 1н эритма бўлади. Х -1 л да эриса - 0.1 н
х = 49·0,1 = 4,9 г
1000
б) 4,9 г-1 л - 0,1 н
х- 250 л - 0,1 н х = 4,9·250 = 1,22г
1000
Демак, 0.1 н 250 мл H2SO4 эритмасини тайёрлаш учун 1.22 г H2SO4 керак бўлади. Кислота суюқ ҳолда бўлгани учун унинг массасини ҳажимда айлантириб оламиз ва қуйдаги формула билан топамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |