Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети агрокимё ватупроқшунослик кафедраси


Агрокимё фанидан лаборатория машғулотлари



Download 2,66 Mb.
bet132/153
Sana21.04.2022
Hajmi2,66 Mb.
#571385
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   153
Bog'liq
2012янгичаишчи касбмажмуа (1)

Агрокимё фанидан лаборатория машғулотлари
1-мавзу. Кимёвий лабараторияда амал килинадиган техника хавфсизлиги чоралари.
Лаборатория ишлари назарий билимларни мустахкамлашда мухим ахамият касб этади. Шу билан бир қаторда, лабораторияда ишлаш қатор талабларни бажаришни тақазо этади:
- лаборатория ишлари фақат халат кийган холда бажарилишини унутманг;
- лаборатория ишларини хар доим ўзингизга ажратилган жойда бажаринг;
- аммиак, хлор, водород сульфид, кислоталар, ишқорлар ва бошқа осон бугланадиган захарли моддалардан фақат мўрили шкафларда фойдаланинг;
- лаборатория чаноқига (раковина) кислоталар ва бошқа захарли моддаларни, ўсимлик қолдиқлари, тупроқ ва қогозларни ташламанг;
- лабораторияда реактив ва эритмаларни татиб кўрманг, уларни яқин масофадан хидламанг;
- қуруқ реактивларни сила қошиқча ёки шпателлар билан, эритмаларни эса пипеткалар ёрдамида олинг, ишлатиб бўлгач, уларни ювиб, ўз жойига қўйинг;
- суюлтиришда сувни кислотага эмас, балки кислотани сувга қуйиш лозимлигини унутманг;
- моддани газ ёки спирт алангасида қиздираётганда, колба ёки пробиркалар оғзини ёнингизда ишлаётган талаба томонга қаратманг;
- барча эритма ёки реактивларни оғзи зич ёпииладиган, тўқ тусли шишадан тайёрланган идишларда сақланг;
- эритмалар солинган идишларга ёрлиқ (этикетка) ёпиштиринг ва унга эритманинг тайёрланиш муддатини ёзиб қўйинг;
- машгулот тугагандан кейин иш жойингизни тартибга келтиринг, хонани шамоллатинг ва барча асбоб-анжомлар хамда чироқларни ўчиринг.
Кимёвий тахлил лабораторияси ва уларнинг олдига қўйиладиган талаблар.
- қўл, юз ва кўзга кислота сачраса, шу жой кўп миқдордаги сув билан ювилади, натрий карбонатнинг 10% ли, натрий бикарбонатнинг 3% ли ёки аммиакнинг кучсиз эритмаси билан ювилади, сўнгра шу жойга кунгабоқар, пахта ёки эи`и ё`и суркалади;
- лаборатория ишларини бажариш жараёнида тана қисмларига ишқор сачраганда ҳам аввал мўл миқдордаги сув билан, сўнгра сирка (CH3COOH), лимон (C6H8O7) ёки бўрат (H3BO3) кислоталарнинг кучсиз эритмалари билан ювилади ва вазелин суртиб боғланади;
- лабораторияда ишлаётганда куйиш содир бўлса, калий перманганат (KmnO4)нинг 2% ли эритмаси ёки спирт билан хўлланган пахта босилади ёки стрептоцид эмульсияси суркалади;
- шиша идиш синиқлари қўл ёки тананинг бошқа қисмини кесганда, биринчи навбатда шу жой сув билан ювилади, қисқич ёрдамида жарохатдаги синиқлар териб ташланади сўнгра калий перманганат эритмаси билан ювилади ҳамда 3-5% ли йод эритмаси суриб, бинт билан боғланади;
- аммиак таъсирида захарланиш содир бўлса, сирка кислота хидлатилади, сут ичирилади ёки лимон бўлакчаси шимдирилади;
- терига симоб тўкилса, шу жойга дархол олтингугурт кукуни сепилади, кейин темир(III)-хлорид эритмаси билан ювилади. Бром теккан жой дархол бензол билан ювиб ташланади;
- азот оксидлари (NO, NO2), водород сульфид (H2S), хлор (Cl) ва метан (CH4) газларидан захарланиш рўй берганда, жабрланувчи дархол очиқ хавога олиб чиқилади;
Барча холларда биринчи ёрдам кўрсатилгандан кейин врачга мурожаат қилиниши шарт.



Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish