Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети агрокимё ватупроқшунослик кафедраси


- мавзу. Ўғитларни тахлилга олиш ва сифат реакцияларни ўтказиш



Download 2,66 Mb.
bet144/153
Sana21.04.2022
Hajmi2,66 Mb.
#571385
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   153
Bog'liq
2012янгичаишчи касбмажмуа (1)

6- мавзу. Ўғитларни тахлилга олиш ва сифат реакцияларни ўтказиш.
МИНЕРАЛ ЎҒИТ ТУРЛАРИНИ СИФАТ РЕАКЦИЯЛАРИ ЁРДАМИДА АНИҚЛАШ
Машғулотдан мақсад: Хўжаликка заводлардан келтирилган минерал ўғитларни ташиш вақтида этикеткаларининг йўқолиши ёки азотли ўғитларнинг бир-бирига ўхшашлиги натижасида уларни ажратиб олиш қийин. Шунинг учун хыжаликда сифат реакцияси орқали ўғит турини ва нормасини тезда аниқлаб бериш зарур. Бу тажрибани (агар хўжаликда реактивлар бўлса) бирор мутахасис ёки агроном ёрдамида қийналмасдан қилиш мумкин.
Агар ўғит таркибида CL- бўлса, кумуш нитрат билан реакцияга киришганда оқ чўкма хосил булади:
КСI + Ag NO3 = KNO3 + AgCI
Кумуш нитрат фосфорли ўғитлар билан реакцияга киришганда сариқ чўкма хосил қилади:
K3PO4+ 3AgNO3 = Ag3PO4 + 3KNO3
Агар ўғит таркибида SO4- былса, у BaCI2 билан реакцияга киришиб, сутсимон чўкма ҳосил қилади.
(NH4)2SO4+ BaCI2 = BaSO4+ 2NH4CI
Агар ўғит таркибида аммиак бўлса ишқор билан реакцияга киришиш натижасида аммиак ажралади (албатта пробиркани чайқатиш зарур):
NH3
NH4NO3 +NaOH + NaNO3 + NH4OH
H2O
Иш тартиби: Тажрибани бошлашдан олдин пакетдаги ёки пробиркадаги ўғитдан тахминан 0,5-1,0 граммини пробиркага солиб, устига 6-8 атрофида дистилланган сув қуйилади. Пробиркани яхшилаб чайқатиб, ўғитнинг эриш даражаси аниқланади. Одатда, ўғитлар сувда яхши эрийдиган ва эримайдиган группаларга ажралади. Агар ўғит сувда эриса, ҳосил бўлган эритма учта пробиркага бўлиб қуйилади ва уларнинг ҳар қайсисига 2-3 томчи NaOH,BaCL2 ва AgNO3 эритмалари таъсир эттирилади. Ҳосил бўлган реакцияни, сувда эрийдиган ўғитларни аниқлаш темасидан фойдаланиб жадвал тўлдирилади.
Агар ўғит сувда эримаса, у ҳолда эритма бироз тиндирилади (тиндириш вақтида иккинчи реакцияни қилиш мумкин). Тиндирилган эритмадан 3-4 мл олиб иккинчи пробиркага солинади ва унга фақат кумуш нитрат (АgNO3) таъсир эттирилади ва сувда эримайдиган ўғитлар темасидан ўғит номи аниқланиб жадвал тўлдирилади.
Ўғит сувда эриса, уни қуриқ донаси кўмир чўғида текширилади. Селитра ўғити бўлса портлаганга ўхшаб ёнади, аммиакли ўғит бўлиниб-бўлиниб тутун чиқаради ва аммиак ҳидини беради. Калийли ўғитлар бўлиниб сачрайди.

Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish