Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети агрокимё ватупроқшунослик кафедраси



Download 2,66 Mb.
bet152/153
Sana21.04.2022
Hajmi2,66 Mb.
#571385
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   153
Bog'liq
2012янгичаишчи касбмажмуа (1)

17.Муаллифлар ҳақида маълумот


РАИМБАЕВА ГУЛЬЗИРА ШАРИПОВНА



У 2008 йилдан буён:
Тошкент Давлат Аграр университетининг
Агрокимё ва тупроқшунослик кафедрасида катта ўқитувчиси.






Туғилган йили:

Туғилган жойи:

02.03.1958 йил

Қорақалпоғистон Республикаси
Беруний шахри,

Миллати:

Партиявийлиги:

Ўзбек

Йўқ

Маълумоти:

Тамомлаган:

Олий

1982 йил, Тошкент Қишлоқ Хўжалик институти

Маълумоти бўйича мутахассислиги:

агрокимёгар-тупроқшунос

Илмий даражаси:

Илмий унвони:

биология фанлари номзоди

Йўқ

Қайси чет тилларини билади:




рус (яхши) ва инглиз (луғат ёрдамида) тиллари




Давлат мукофотлари билан такдирланганми (қанақа):йўқ










АСАТОВА САОДАТ САИДОВНА

У 08.02.2005 дан буён:


Тошкент давлат аграр университети «Агрокимё ва тупрокшунослик» кафедраси ассистенти





Туғилган йили:
10.12.1961 йил
Миллати:
ўзбек
Маълумоти:
олий
Маълумоти бўйича мутахассислиги:
Илмий даражаси:
кишлок хўжалиги фанлари номзоди
Туғилган жойи:
Тошкент шаҳри
Партиялиги: йўк
Тамомлаган: 1984 йил, Тошкент кишлок хўжалиги институти агрокимё ва агротупроқшунослик Илмий унвони: йўқ
Қайси чет тилларини билади:
рус (мукаммал) ва инглиз (луғат ёрдамида) тиллари


18.Фойдали МАСЛАҲАТЛАР
Ўзбекистон тупроқларини келиб чиқишини,тарқалишини ўрганиш , тупроқ шўрланишини олдини олиш, суғориладиган тупроқларни яхши-лашга қаратилган таклифлар ва тавсиялар
Ўзбекистон республикаси ер ресурслари давлат қўмитасининг маълумотларига қараганда республикамизда суғориладиган шўрланган ерлар майдони кейинги 20 йил ичида 800 минг гектарга, 1990-2001 йиллар мобайнида эса 608,1 минг гектарга, шу жумладан кучсиз шўрланган ерлар майдони 229,3, ўртача шўрланган тупроқлар-117,9 ва кучли шўрланган тупроқлар майдонлари 261,0 минг гектарга ошди. 1990 йилда шўрланган ерларнинг умумий майдонлари 48,2 фоизни ташкил этган бўлса, 2001 йилга келиб 65,9 фоизга етди. Ҳозирда шўрланган ерлар майдонлари тошкент, андижон, наманган ва самарқанд вилоятларида жами суғориладиган ерларининг 25-42, сурхондарё, Қашқадарё, навоий, фарғона ва жиззах вилоятларида 63-78, сирдарё, бухоро, хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистонда 85-96 фоизини, шу жумладан, ҳосилдорликни 40-50 фоизгача камайтирувчи ўртача ва кучли шўрланган ерлар майдонлари 44-64 фоизни ташкил этади
Республикамизнинг кўпгина минтақаларида, жумладан, Қорақолпоғистон республикаси, хоразм, бухоро, сирдарё, жиззах, фарғона ва бошқа вилоятларда суғориладиган ерларининг мелиоратив ва экологик ҳолатлари ёмонлашди, тупроқда қатор салбий ҳолатлар содир бўлди. Минераллашган сизот сувларининг сатҳи кўтарилиб, тупроқда туз тўпланиш жараёнлари кучайди, бу ўз навбатида тупроқ унумдорлигига, пировард натижада эса экинлар ҳосилдорлигига салбий таъсир кўрсатди.
1950-80 йиллар мобайнида пахтанинг ўртача йиллик ҳосилдорлиги республикада гектарига 32-34 центнерни ташкил этган бўлса, кейинги 7-8 йил ичида 22-23 центнерга тушиб қолди. Суғориладиган ерларнинг аксарият кўпчилик қисмида вазият ҳамон қониқарсизлигича қолмоқда, тупроқда туз тўпланиш ва иккиламчи шўрланиш жараёнлари жадал суръатлар билан давом этмоқда, тупроқ унумдорлиги пасайиб, ҳосилдорлик камайиб бормоқда.
Орол денгизи ҳудудлари инсон назоратидан бутунлай чиқиб экологик носоғлом минтақа деб эълон қилинган. Бу ҳудудда тупроқларнинг мелиоратив ҳолати ўта ёмонлашиб, кучли шўрланган ерлар майдонларининг йил сайин ортиб бориши минтақада мураккаб иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни келтириб чиқармоқда. Бундан нафақат қишлоқ хўжалиги, ҳатто қадимий археологик ёдгорликлар ва юқори кучланишдаги электр сими тармоқлари ҳам катта зиён кўрмоқда.
Кўпгина суғориш тизимларида, массивларда (хўжалик, туман, вилоятларда) етарли ҳажмдаги коллектор-зовур тармоқлари (кзт) бўлишига, ҳар йили шўр ювиш ишлари амалга оширилишига қарамасдан, суғориладиган деҳқончилик минтақасининг бирорта ҳудудида тупроқнинг сув-туз тартиботини мақбул даражада бошқаришга эришилмади.
Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалиги деҳқончилик тизимида суғориладиган тупроқлар мелиорацияси борасида изчил ва тезкорлик билан ҳал қилиниши шарт бўлган қатор вазифалар, йирик муаммолар вужудуга келдики, бу ўз навбатида назарий ва амалий жабҳаларда стратегик ўзгаришлар зарурлигини, уларнинг ечими қатор агромелиоратив тадбирлар мажмуасини яратиш ва ишлаб чиқаришга тезкорлик билан тадбиқ этишни тақозо этади.Тупроқ шўрланишини олдини олиш ва унга қарши кураш бир қатор профилактик мелиоратив тадбирлар тизимини ўз ичига олиб, улардан энг асосийлари:
1) коллектор-зовур тармоқларини мунтазам яхши ҳолатда ушлаб туриш ва фойдали иш коэффициенти иш самарадорлигини пасайишига йўл қўймаслик. 2) суғориш тартиботларига қатъий риоя қилиш, сувлардан меъёрсиз ва назоратсиз фойдаланишга, ҳамда танқис сувни ортиқча сарф бўлишига чек қўйиш. 3) шўр ювиш меъёрларига қатъий риоя қилган ҳолда тупроқнинг шўрланганлик даражаси ва шўрланиш типлари, ҳамда унинг хосса-хусусиятларидан келиб чиқиб сифатли шўр ювишдан иборат.
Тупроқда туз тўпланиш ва иккиламчи шўрланиш жараёнларини олдини олиш, мақбул сув-туз тартиботини барпо этиш ва тупроқ шўрсизланишини тўла таъминлаш учун, биринчидан ҳозирда кзт ва вертикал скважиналар (тик қудуқлар)нинг техник носозлиги ва иш самарасининг ўта пастлиги боис вужудуга келган гидроморф сув тартиботини (сизот сувлари чуқурлиги 0,0-2,0 м), ярим гидроморф (2,5-3,0 м) сув тартиботига ўтказиш энг мақбул мелиоратив тадбир ҳисобланиб, бу суғориладиган ерларни яхши мелиоратив ҳолатда ушлаб турилишига тўла имкон яратади.
Иккинчидан, мақбул ярим гидроморф мелиоратив тартиботини барпо этиш учун эса хўжалик, туман, вилоятлар суғориладиган ерларининг ва умуман суғориш тизимларининг асосий қисмида яроқсиз ҳолатга келиб қолган кзт ни қайта қуриш; қолган майдонларда эса капитал таъмирлаш ишларини ўтказиш талаб этилади. Тупроқни тўла шўрсизлантириш, унумдорлигини мўътадил даражага келтириш ва кафолатли юқори ҳосил олиш учун зовур тармоқлари солиштирма узунликларини гектар бошига камида 45-50, айрим кучли ва жуда кучли шўрланган, сув ўтказувчанлиги паст, оғир механик таркибли тупроқларда 80-110 погон метрга етказиш зарур.
Учинчидан, бундай серхаражат ва оғир меҳнат талаб этувчи ишлар амалга оширилгунига қадар ер ости сизот сувлари оқимини вақтинча таъминлаш ва иккиламчи шўрланиш жараёнларини олдини олиш мақсадида хўжаликлараро ва хўжаликлар ҳудудидаги зовур тармоқларини ҳар йили камида 60-65 % ини сифатли тозалаб туриш (ҳозирда 12-15 % дан ошмайди) мақсадга мувофиқ ва зарур тадбирлардан ҳисобланади.
Суғориладиган ерларда ер ости сизот сувлари балансини ҳалокатли бузилиши ва уларнинг сатҳини кўтарилишига, шу боис тупроқ шўрланишига олиб келувчи суғориш сувларидан унумли ва самарали фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Каналлар, суғориш тармоқлари ва бетон-лоток тизимларини техник қайта жиҳозлаш ва сифатли таъмирлаш (гидроизоляциялаш, облицовкалаш) орқали ҳозирда кўпгина хўжалик суғориш тизимларидан йўқотилаётган танқис сувларни ортиқча исроф бўлишини олдини олиш, сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва назорат қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилиши зарур.

Республикамизнинг кўпчилик суғориладиган деҳқончилик минтақаларида (мирзачўл, маликчўл, Қарши, жиззах чўлларида, фарғона водийси, қисман самарқанд вилоятида) «Қийин мелиорацияланувчи» ёки «Қийин ўзлаштирилувчи» деб аталувчи, тупроқ профилида гипсли, шохли ва арзиқли қатламлари бўлган, паст унумли тупроқларни ҳозирда мавжуд ан-анавий технологик усуллар ёрдамида соғломлаштириш ниҳоятда мушкул ва кам самарали ҳисобланади. Бундай тупроқлар тарқалган майдонларда агротехник ва агромелиоратив тадбирлар етарли даражада ўтказилишига қарамасдан пахта ҳосилдорлиги 6-8 центнердан ошмайди. Ҳар бир центнер ҳосилга сарфланаётган танқис сув ўз қийматини (меҳнат сарфи ва бошқа харажатларни ҳам) оқламайди. Мазкур ерларга қилинаётган сарф-харажатлар ҳозирги замон талаби- бозор иқтисодиёти тамоилларига мутлақо жавоб бермайди. Агар ҳар йили шундай унумсиз ерларга берилаётган сувни ва ундан мутлақо кераксиз фойдаланишни назарда тутсак қадимдан суғориладиган, ҳозирда эса сув етишмаётган ерлардан бир неча миллиард сўмлик ҳосил олиш мумкин.


Чекланган сув заҳираларидан самарали фойдаланишнинг қўшимча омилларидан бири, бу юқорида айтиб ўтилган «Қийин мелиорацияланувчи» ерларни қишлоқ хўжалик пахта тасарруфидан чиқариб, вақтинчалик бошқа ерлар тоифасига ўтказиш масаласини ҳал қилиш керак бўлади.
Аксарият кўпчилик туман, вилоятлар суғориладиган тупроқлари орасида ўзига хос кўринишга ва шўрланишга эга бўлган «доғли» шўрхок майдончалар кўплаб учрайди. Бундай шўрхокли «доғлар» шўрланмаган, кучсиз ва ўртача шўрланган тупроқлар ичида 20-30, ҳатто 40-50 фоиз майдонларни ташкил этиб, ҳосилдорликни гектаридан 8-11 центнергача камайтиришга сабаб бўлади. Энг хатарлиси шундаки, бу шўрхокли доғлар ўз вақтида йўқотилмаса дастлаб фаслий, кейинчалик доимий доғли кўринишда содир бўлиб, аста-секин «ёппасига» шўрланиш кўринишга айланади, натижада катта-катта экин майдонлари қишлоқ хўжалик айланмасидан чиқиб кетиш ҳолатлари содир бўлади.
Фаслий кўринишдаги шўрхокли доғларни сизот сувлари сатҳини пасайтириш ва тупроқдан нам (сув) буғланишини камайтирувчи эксплуатацион ва агротехник тадбирлар ёрдамида осон йўқотилса, доимий доғлар кўринишидаги шўрланган майдонларни мунтазам планировкалаб (текислаб) бориш, суғориш технологиясидан тўғри фойдаланиш, сизот сувлари сатҳининг кўтарилишига йўл қўймаслик, ишлов бериш сифатини яхшилаш, суғориш ва ишлов бериш оралиғидаги бузилишларга чек қўйиш, беда алмашлаб экишни жорий этиш йўли билан эришиш мумкин.
Мелиорация муаммоларини муваффақиятли ҳал этиш учун ҳар бир хўжалик, туман ва вилоятларда суғориладиган ерлар ҳар йили мунтазам инвентаризация қилиниши, биринчи навбатда мелиорацияланадиган майдонлар аниқланиб, бу майдонларда тупроқни соғломлаштирувчи ва юқори маҳсулдорлигини таъминловчи агромелиоратив ва бошқа тадбирларни ўтказиш, мелиорацияланган майдонларда эса мунтазам кузатишлар олиб бориш талаб этилади.
Тупроқ унумдорлигини ошириш ва кафолатли юқори ҳосилдорликка эришиш учун республика дон мустақиллиги сиёсатини ҳисобга олган ҳолда, экин майдонлари структурасини хўжаликлар иқлим, гидрогеологик, тупроқ ва бошқа шароитларидан (иқтисодий) келиб чиқиб асосли ўзгартириш давр талаби ҳисобланади. Гектарга 30 тоннадан гўнг солинган майдонларда алмашлаб экишни жорий этиш, асосий экин ҳисобланган пахтага кўпи билан 50-55 фоиз майдонлар ажратилгани ҳолда, қолган ерларда дон, полиз-сабзавот, озуқабоп экинлар, кўп йиллик ўтлар (беда) ва сидератларни тўғри жойлаштириш ва уларни навбатлаб экиш кутилган натижа беради. Бу тадбирлар тупроқда сув-туз тартиботини мақбуллаштириш билан бир қаторда ҳосилдорликни биринчи йилнинг ўзидаёқ кам деганда 10-15, кейинги йиллари 20-25 фоиз ошишига имкон яратади.Алмашлаб экиш схемасида пахта-беда тизимининг бузилиши тупроқ маҳсулдорлигини пасайишини, минерал ўғитларнинг етишмовчилигини келтириб чиқаради. Шунинг учун қишлоқ хўжалигида илмий асосланган алмашлаб экиш схемаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш зарур. Бу борада айниқса кучли шўрланган ерларда пахта-солодка (ширин мия) тизимини жорий қилиш мақсадга мувофиқдир. Солодканинг юқори даражадаги шўрланишга чидамлилиги, дуккаклилар оиласига мансублиги боис тупроқда атмосфера азотини тўплаши, тупроқ унумдорлигини оширишнинг омилларидан бири ҳисобланади. Бу ўсимлик илдизлари фармацевтика саноатида қимматбаҳо хом ашё сифатида юқори баҳоланиб, халқаро бозорда талаб ниҳоятда катта, хўжаликлар учун иқтисодий самарадорлиги беқиёс.Бундан ташқари тупроқнинг бир метрлик устки қатлами шўрини керакли даражагача камайтириш (0,01%) учун судан ўти, кўп ўримли райграс, оқ жўҳори ёки маккажўхори билан бирга беда экиш тавсия этилади. Иккинчи ва учинчи йилларда беданинг якка ўзи ўстирилади. Бу тадбирлар шўр тубдан ювилганда туроқ унумдорлигини ҳамда ғўза ҳосилдорлигини оширишга имкон беради.Тупроқ унумдорлигининг пасайиши сабабларидан бири- уларда гумус ва озуқа элементларнинг камайишидир. Бунга монокультура, ўт-дала алмашлаб экишнинг йўқлиги, тупроқдан озуқа ва бошқа элементларни жуда катта миқдорда қишлоқ хўжалик ўсимликлари биомассаси билан олиб чиқиб кетилиши, яъни ерга «қайтариш» қонунининг бузилганлиги ҳамда органик ўғитлар ва компостлардан кенг миқёсда фойдаланмаслик ва шу кабилар сабаб бўлади.Тупроқ унумдорлигини ошириш учун олиб чиқиб кетилган озуқа элементлар: азот, фосфор, калий, мис, молибден, рух, кобальт, олтингугурт, кальций ва шу каби бошқа макро ва микроэелементлар заҳирасини тўлдириш лозим бўлади. Бунда, заҳарли моддалардан мустасно бўлган озуқа элементларга бой турли хил органик ўғитлар ва компсотларни қўллаш асосий усуллардан ҳисобланади.Лекин, турли хил шаҳар чиқиндилардан тайёрланган органик ўғитлар таркибида кўплаб заҳарли моддаларнинг мавжудлиги сабабли атроф-муҳитга, жумладан тупроқ ва ундаги қишлоқ хўжалик экинларини зарарланишига олиб келади. Бу борада кўпгина хорижий мамлакатлар ва республикамизнинг қатор илмий-текшириш институтларида тажрибалар ўтказилиб келинган. Бу борада кўпгина ривожланган хорижий мамлакатларда шаҳар чиқиндиларидан органик ўғитлар тайёрлашда мукаммал, замонавий технология ва техникалар билан жиҳозланган махсус корхоналарда олиб борилади. (масалан, Белгия мамлакати Фландрия шаҳридаги Seghers Better Technology Group биноси) Бунда ушбу чиқиндилардан тайёрланаётган органик ўғитлар қатор мураккаб босқичлардан ўтгандан кейингина уни ишлаб чиқаришда қўллашга рухсат этилади. Акс ҳолда бу бир муаммо изидан бошқа бир глобал муаммони келиб чиқишига сабаб бўлади. Бу борада бугунда республикамизда юзага келган экологик-мелиоратив ҳолатни яхшилашда қишлоқ хўжалик мутахассислари, айниқса ёш кадрларни ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибаларини мукаммал ўрганишини ва уларни мамлакатимизда кенгроқ қўллашни талаб этади.Юқорида келтирилган таклиф ва тавсиялардан ташқари тупроқшунос-агрокимёгарлар тупроқнинг типларини,типчаларини,тарқалиш қонуниятларини,туп-роқнинг келиб чиқишини,тупроқнинг хоссаларини билиши,тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш учун қишлоқ хўжалик мутахасислари- ирригаторлар, мелиораторлар, мухандислар ва олимлар олдида иш самарадорлиги юқори такомиллашган янги типдаги зовурлар технологиясини яратиш, тупроқ унумдорлигини тиклаш, ошириш ва сақлаш, ҳамда шўрланган ерлардан юқори ҳосил олишни таъминловчи янада самаралироқ агротехник ва мелиоратив тадбирларни жорий этиш, тупроқда гумус баланси нотанқислигини ва тупроқ сув-физикавий, физик-кимёвий, биокимёвий, мелиоратив хоссаларини мўътадиллигини таъминловчи бир қатор янги тадбирлар яратиш ва уларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш муаммолари биринчи галдаги вазифалардан бўлиб турипти. Бу муаммолар ечимини ҳал этиш орқали кўзда тутилган мақсадларга эришиш мумкин.




Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish