Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти бино ва иншоотлар қурилиши факультети қурилиш технологияси ва ташкилиёти кафедраси


Бетонлашнинг қамраб олиш узунлигини (қамровлар) 3 м дан 6 м гача қилиб белгиланади ва қуйидаги мезонлар бўйича аниқланади



Download 0,74 Mb.
bet2/7
Sana30.03.2022
Hajmi0,74 Mb.
#517147
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
5-maruza BIBET

Бетонлашнинг қамраб олиш узунлигини (қамровлар) 3 м дан 6 м гача қилиб белгиланади ва қуйидаги мезонлар бўйича аниқланади:
траншеянинг мустаҳкамлигини таъминлаш шартлари;
қабул қилинган бетонлаш жадаллиги;
траншеяларни қазувчи машиналарнинг тури;
“грунт ичидаги деворнинг” конструкцияси ва вазифаси.
Монолит конструкцияларнинг “грунт ичидаги девор” усули билан қуришдаги ишлар кетма – кетлиги қуйидагича (6.1-расм):
1) қамраб олишда четки қудуқларни бурғулаш;
2) траншеяни айрим қисмларга ажратиб ишлов бериш ёки бутун узунлиги бўйича кетма – кет очиқ сиртни бентонитли қоришма билан траншеяни алоҳида қамровларга чегаралагичлар билан ажратиб, доимий тўлдириш;
3) тўла очиқ қамровда арматура каркасларини монтаж қилиш ва траншея тубига бетонқуювчи қувурларни тушириш;
4) бетон қоришмасини вертикал силжувчи қувур усули билан жойлаштириб лойли қоришмани захира идишга ёки траншеянинг ишлов бериладиган қўшни қисмига сиқиб чиқариш билан.
6.1.-расм. “Грунт ичидаги девор” қурилишининг технологик схемаси:
1 - форшахтанинг тузилиши (траншея устининг маҳкамланиши); 2 - траншеяни қамров узунлиги бўйлаб кавлаш; 3 – чеклагичларни ўрнатиш (қамровлар орасидаги тўсиқ); 4 – арматура каркасларини монтаж қилиш; 5 – қамровда вертикал силжувчи қувур усули билан бетонлаш.
“Грунт ичидаги девор” арматураси даврий профилли пўлатдан қилинган фазовий каркасдан иборат бўлиб, у траншея кенглигидан 10... 12 см кичикроқ бўлиши керак. Ёпишиб қоладиган лой плёнкаси қалинлигини камайтириш ва арматуранинг бетон билан ишлашини ошириш учун арматурали каркасларни траншеяга туширишдан аввал сув билан хўллаб олиш мақсадга мувофиқ.
Бетонлашни бетон қоришмасини узлуксиз ётқизиш ва у билан бутун қамровни бир маромда пастдан юқорисигача тўлдириш вертикал силжувчи қувур усули билан амалга оширилади.
Бетонқуйувчи қувурлар – диаметри 250...300 мм, деворларининг қалинлиги 8...10 мм, бўйни - қувур ҳажмига мос, олинувчи клапан бўйиндан пастда, пижлар қалин матодан қилинган.
Қамров ўлчамининг чеклагичлари:
• траншеянинг чуқурлиги 15 м гача бўлганда диаметри траншея энидан 30...50 мм кичик бўлган қувурлар қўлланилади; уларни қамровда бетонлаш тугаллангандан сўнг 3 ... 5 соатдан кейин олинади ва ҳосил бўлган бўшлиқ дарҳол бетон қоришма билан тўлдирилади;
• траншеянинг чуқурлиги 30 м гача бўлганда чеклагич пўлат лист кўринишида ўрнатилади, у арматурали каркасга пайвандланади. Зарур бўлганда листга швеллерлар пайвандлаб кучайтирилади.
Қамраб олиш (қамров) узунлиги 3 м дан ортиқ бўлганда бетонлаш одатда иккита бетон қуювчи қувурлар орқали бир вақтда амалга оширилади. Бетоннинг пластиклигини ошириш учун ва уни ётқизиш қулай бўлиши учун пластификацияловчи қўшимчалар – спиртли барда, суперпластификаторлар қўлланилади.
Бетонлашда танаффуслар – ёзда – 1,5 соатгача, қишда – 30 минутгача.
Лой зарралари билан ифлосланган бетон қоришмасининг юқори қисмини кейинчалик олиб ташлаш учун бетон қоришмаси конструкция баландлигидан 10...15 см ортиқ қилиб ёткизилади. Виброзичлаштиришдан фойдаланилганда вибраторларни бетон қуювчи қувурнинг пастки учига маҳкамланади. Узунлиги 20 м гача бўлган қувурларда битта вибратор, 50 м гача бўлган қувурларда – иккита вибратор қўлланилади.
Қувурларни қамровлар чегарасида албатта тортиб олинади. Эрта олиб қўйиш ҳосил бўлган сферик қобиқ қирраларининг бузилишига олиб келади, бу мақсадга мувофиқ эмас, кейинчалик эса қувурнинг бетон ва ер ўртасида қисилиб қолишига олиб келади ва бунда уни ажратиб олиш учун катта куч керак бўлиб қолади. Шунинг учун кўпинча қувурлар ўрнига листли темирдан, швеллер ёки қўштаврдан иншоотнинг арматурали каркасларига албатта пайвандлаб қўйиладиган олинмайдиган кашак (улагич) қўйилади.
Баъзида траншея четларининг бузилишидан ва тўкилишидан муҳофаза қилиш учун йиғма элементлардан ёки форшахта металлидан – грунтнинг юқори қатламарини кучайтириш учун 1 м гача чуқурликдаги траншеяларнинг бош қисмлари ёки бу траншея 1 м гача чуқурликкача деворнинг юқори қисмлари мустаҳкамлаб қурилади.
“Грунт ичидаги девор” технологиясининг камчиликлари: арматурани бетон билан ишлаши ёмонлашади, чунки арматура сиртига лой қоришмаси зарралари ёпишиб қолади; қиш пайтида ишларни бажаришда кўп мураккабликлар вужудга келади, шунинг учун шароит имкон берганда йиғма ва йиғма – монолит вариантлардан фойдаланилади.

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish