5-мавзу Ер ости иншоотларини барпо этиш технологиялари
РЕЖА
Ер ости иншоотларини қуриш учун “грунт ичида девор” технологияси
Саноат ва фуқаро бинолари учун ноль цикли ишлари
Котлован қазиш ва асосни тайёрлаш
Бинонинг ер остки қисмини монтаж қилиш
5-мавзу Ер ости иншоотларини барпо этиш технологиялари
Ер ости иншоотларини қуриш учун “грунт ичида девор” технологияси
Ер ости иншоотлари гидрогеолик шароитлар ва ўрнатилиш чуқурлигига боғлиқ ҳолда турли усулларда амалга оширилади, улардан асосийлари – очиқ, “грунт ичидаги девор” ва туширилган қудуқ усулларидир.
“Грунт ичидаги девор” технологиясининг моҳияти шундан иборатки, грунтда планда турли хил шаклга эга бўлган қазилмалар ва траншеялар барпо этилиб, улар устига монолит ёки йиғма темир бетондан иборат ер ости иншоотининг тўсувчи конструкциялари барпо этилади, сўнгра бу конструкциялар ҳимоясида ички грунтли ядро ишлаб чиқилади, туби қурилади ва ички конструкциялари барпо этилади.
Мамлакатимиз амалиётида “грунт ичидаги девор” усулининг бир қанча турлари қўлланилади:
қозиқли, бунда тўсувчи конструкциялар бурғулаб тўлдирилган вертикал қатор қозиқлардан ташкил топади;
траншеяли, монолит бетондан ёки йиғма темирбетон элементлардан зич девор тарзида ишланади.
Бундай технология шаҳар қурилиши шароитларидаги мавжуд бинолар яқинида, корхоналарни қайта қуришда, гидротехник қурилишдаги ерости иншоотларини барпо этишда истиқболга эга.
“Грунт ичидаги девор” технологиясидан фойдаланиб, қуйидагиларни барпо этиш мумкин:
фильтрлашга қарши тўсиқлар;
юзага яқин жойлашган туннеллар метро учун;
ерости гаражлари, автомобиль йўлларидан ўтиш йўллари ва кесишмалар;
суюқлик сақловчи идишлар ва тиндиргичлар;
турар – жой ва саноат бинолари пойдеворлари.
Грунтнинг хоссалари ва унинг намлигига боғлиқ ҳолда деворларни барпо қилишнинг икки тури – қуруқ ва хўл турлари қўлланилади. Грунтли қоришма талаб этилмайдиган қуруқ усул, намлиги камроқ барқарор грунтларда деворларни барпо этишда қўлланилади.
Қозиқли деворлар ҳам қуруқ, ҳам хўл усулларда барпо этилиши мумкин, бунда кетма-кет қудуқлар бурғуланади ва уларда қозиқлар бетонланади.
Лойли қоришма остида зарур чуқурлик ва кенгликкача очиқ бўлган қазилмаларда бу қоришмани аста-секин кўтарувчи ёки тўсувчи конструкциялар сифатида монолит бетон, йиғма элементлар, грунтнинг цемент ёки бошқа материаллар билан турли хил аралашмаларидан фойдаланиб, аста-секин ўрнини алмаштирилади.
Бентонитли лойлар энг яхши тиксотроп хоссаларга эга. Лойли қоришма таъсирининг моҳияти шундакимким, траншея деворларининг бузилишига (упирилишига) тўсқинлик қилувчи гидростатик босим ҳосил қилинади, бундан ташқари, деворларда лойдан 2 ... 5 мм қалинликдаги амалда сув ўтказмайдиган плёнка ҳосил бўлади. Қазилмалар деворларини лойлаш жараёни шпунт қоқиш, сувни пасайтириш ва грунтни музлатиш каби ёрдамчи ва оғир меҳнатни талаб қилувчи ишлардан воз кечишга имкон беради.
Траншеяларни қазишда циклик ва узлуксиз ишловчи ускунадан фойдаланилади; одатда траншеяларнинг эни 500...1000 мм ни ташкил этади, аммо 1500...2000 мм га ҳам етиши ҳам мумкин.
Траншеяларни лойли қоришма ҳимоясида ишлаб чиқиш учун умумий вазифани бажарувчи ер қазиш машиналари – грейферлар, драглайн ва тескари чумичли, айланувчи бурғулаш қурилмалари ва зарб билан бурғуловчи қурилмалар ва махсус чумичли, фрезерли ва йўнувчи қурилмалардан фойдаланилади.
Бурғулаш қурилмаси “грунт ичидаги девор”ни 100 м гача чуқурликдаги ҳар қандай грунт шароитида қуришга имкон беради.
ғовак ва кавакли, юмшоқ сочилувчан ағдарма грунтларда;
олдин ғишт терими бўлган, синган бетон ва темирбетон элементлари бўлаклари, металл конструкциялари бор ва бошқа участкаларда;
босимли ерости сувлари ёки грунтларнинг катта маҳаллий фильтрацияли худудларида.
“Грунт ичидаги девор” усулини қуйидаги ҳолатларда қўллаш мақсадга мувофиқ эмас:
Иш технологиясининг энг оддийси фильтрлашга қарши тўсиқларни қуриш бўлиб, улар одатда монолит бетондан, оғир, қаттиқ лойдан тайёрланади. Тўсиқларнинг вазифаси тўғонларнинг (плотиналарни) жисмига сув сингиб ўтишини бартараф этишдир.
Фильтрлашга қарши тўсиқ котлованларни қазишда, уларни ерости сувлари босишидан ҳимоялаш учун қўлланилиши мумкин. Бунда грунтни музлатиш ёки ерости сувлари сатхини нинафильтрлаш йўли билан пасайтириш эҳтиёжи йўқолади. Тўсиқ доимий равишда амал қилади, бунда қолган усуллардан фақат ишлар бажарилаётган даврдагина фойдаланилади, ҳолбуки ерости сувлари жуда агрессив (тажовузкор) бўлиши ҳам мумкин.
Мавжуд биноларнинг пайдеворлари яқин жойлашган ҳолларда траншеяларни қазиш ишлари, ундан кейинги ишларни амалга ошириш каби алоҳида қамровлар билан бажарилади, яъни биринчи, учинчи, иккинчи, бешинчи, туртинчи ва ҳ.к.
Do'stlaringiz bilan baham: |