Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент Давлат техника университети Р. Ф. Мингазов, Х. C исахўжаев, Р. К. Чембаев



Download 7,55 Mb.
bet43/67
Sana28.03.2022
Hajmi7,55 Mb.
#514074
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   67
Bog'liq
qozon

12.3. кул – шлак ажратиш тизими

Эл.станцияларидаги кул – шлак ажратиш бу ИЭС ташқарисига ёқилғи қолдиқлари (кул ва шлак) ни ташиб берувчи қурилма ва механизмлар тизимидир. Йирик электростанцияларда ўчоқлардан чиқмаган шлаклар ва кул тутгичлардан йиғилган куллар миқдори кўп бўлгани учун, электр энергияси, сув, сиқилган ҳаволарни кўп сарфланишига олиб келади. Мисол учун, қуввати 4000 МВТ ли, энибастуз тош кўмирини ёқадиган ИЭС да тахминан 60 т/соат шлак ва 1160 т/соат кулдан тозаланиб туриши керак.


ИЭСларда асосан 3 хил кул – шлак ажратиш усули қўлланилади: механик (шнэк ёки лентали транспортерлар ёрдамида), пневматик (ёпиқ қувур ёки каналлар ичида ҳаво босими остида), ва гидравлик (очиқ ёки ёпиқ каналларда сув босими ёрдамида).
Пневматик кул – шлак тизими қуруқ, керакли хоссаларга эга кул қурилиш метериаллар олиш учун ишлатилганда ёки ИЭС жойлашган ерларда сув тақчил бўлса қўлланилади.
Сувли кул – шлак ажратиш тизими. Кул шлакларнинг гидротранспорти энг содда ва ишончли усул бўлиб, самарадорлиги юқорилиги, тизимнинг тўлиқ механизацияси, ишчи таркибга бошқа тизимларга нисбатан яхши санитар шароитлари яратилиши сабабли ИЭСларда кенг қўлланилади.
Сувли кул – шлак ажратиш усулда ўтхона остида жойлашган шлак ва кул ювиш қурилмалари, кул ва шлакли сувларни транспорти учун бетон каналлар ёрдамида станциядан бир неча км узоқликдаги ботқоқ ёки жарликларга етказувчи қувурлардан иборат.(19.12-расм)



19.12-расм Гидропульпани чиқариб ташлаш каналининг конструкцияси: 1-темир бетон асос; 2-базальтли қоплама; 3-металл шчити;

Бу қувурлар пульс ўтказгичлар дейилади. Шлакли йиғиш ва транспорт қилиш учун ўтҳона остига ўрнатилган шлак ушлаш қурилмаларида амалга оширилади. Бу ерда шлак сувли ваннада совутилиб, турли механизмлар билан ундан чиқарилади.


Катта қувватли қозонларда шлакли тасмали кириш транспортёрлари ёки шнек механизмлари ёрдамида беўхтов узатиш қўлланилади (8.13, 8.18-расм). Сўнгра шлак майдалагичга тушиб, у ердан ўтҳона остидан ўтувчи с.к.а. каналига ташланади.
Кул ювиш қурилмалари кулни тутгич бункерларидан сув каналига узатиш учун ишлатилади. Улар кулнинг сув билан яхши аралашиши ва ҳосил бўлган пульпани каналга беўхтов узатилишини таъминлаши керак. Очиқ оқиб тушишли кул ювиш қурилмалари кенг тарқалган (19.11). Сув босими билан найча орқали берилади ва сув оқими энергияси ҳисобига жадал равишдв пульпа ҳосил бўлиб, чиқиш тешиги орқали сув канали колекторига кетади.
Сувлар шлак, кул каналлари (19.12) гидропульпани шлак-кул ювиш қурилмаларидан насосгача транспорт қилиш учун хизматқилади. Ўтҳона бўлимида пульпа ҳаракати яхши бўлиши учун 2,5% каналлар пасайтириб ясалади. Бу ҳар 10 метр канал узунлигига мос равишда 15см га тўғри келади. Каналнинг ҳар 5-10 м да пульпани керакли тезлигини сақлаш ва чўкиндилар ҳосил бўлмаслиги учун қўзғатувчи сув найчалари ўрнатилади. Каналлар таг қисми базальтли темир бетондан ясалади, усти металл панжара билан ёпилади. Насос станцияси (19.13) одатда ерга нисбатан 3..4 м чуқурда жойлашади. Бу ерда эл.станциядан узоқдаги кул тўкиш жойига пульпани ҳайдаш насослари ўрнатилади.

19.13-расм Электростанциядан кул ва шлакни биргаликда гидравлик чиқариб ташлаш схемаси: 1-қозоннинг шлак шахтаси; 2-култутгич бункери остидаги кулни ювиш мосламаси; 3-кул ва шлак оқадиган канали; 4-босим сувини тақсимлаш қувури; 5-багер марказдан қочирма насоси; 6-пульпани қувури; 7-марказий майдалагич; 8-металл тутгич.


Шлак, шлак-кул пульпаларни ҳайдайдиган насослар багер, фақат кул пульпасини ҳайдайдиганларни эса шлам насослари дейилади. Улар бир поғонали ясалади.


Марказдан қочма насосларни қуллаш гидроэжектор аппаратларига нисбатан иқтисодий самара беради. Насосолар 30..40% ФИК билан ишлаб 6..8 кВт с/т шлак ва кулга энергия сарфлайди, бу эса 3..4 марта кам. Насос, ишчи ғилдираги деталларининг емирилишини камайтириш учун у чидамли марганит пўлатидан ясалади. Корпуси эса ички томонидан оқартирилган чўян плиталари билан қопланади. Шу билан қопланади. Шу билан бирга пульпани беўхтов жўнатишни таъминлаш учун насосхонада ҳар бир пульпани ҳисобий тўлиқ саврфига мўлжалланган учтадан кам бўлмаган насослар ўрнатилади. Чунки ишчи ғилдирак хизмат вақти емирилиш шароитига кўра бир ойдан ошмайди.
Насосхонадан кулхонагача пульпа қувурлари диаметри 300..400 мм ли, девори қалинлиги 10 мм гача бўлган пўлат қувурлардан ясалади. Ишлатиш жараёнида қувурнинг таг қисми тез емирилади. Таркибида кўп охак бўлган баъзи ёқилғи кулларни транспортида эса қувурда Са(ОН)2+СаСО3 дан иборат кристал ўсимталар пайдо бўлади. Қувур таг қисмини бир йиллик емирилиши 5мм гача етади. Узоқ муддат ишлатиш мақсадида қувурларни даврий айлантириб туриш, таг қисмаларида чўян базальт ёки резина ариқчалар ўрнатиш кўзда тутилади. Пульпа тезлиги 1,7..1,75 м/с ни ташкил этади. Электростанциядан ташқари пульпани қувурлари ер устида, махсус таянчларга ўрнатилади.
Кулхона-шлак ва куллар йиғиладиган ер майдони. Бу мақсадда ишлатиб бўлмайдиган, ботқоқ, жарлик, пастқам жойлар ишлатилади. Корхона ҳажми электростанциянинг танланган ёқилғи тури учун 25 йилга оширилади. Тўлган кулхона участкаси чангланмаслиги учун тупроқ билан кўмилиб, ўт экиб қўйилади.
Назорат саволлари


1. қиздириш сиртларини ифлослантиришдан тозалаш учун қандай мосламалар ишлатилади?
2. Регуператив ва регенератив ҳаво иситгичларни тозалаш учун ишлатиладиган усуллар нимадан иборат?
3. Ёниш маҳсулотлар таркибидаги кулни ушлаб қолиш учун қандай култутгичлар ишлатилади.
4. Кул ва шлак ажратиш тизимини ишлаш принципи.

Download 7,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish