14.4. Сув ҳавзаларига ИЭС ларнинг зарарли ташламаларини ташланишини камайтириш
Замонавий ИЭС энг йирик сув истеъмолчиларидан биридир. Масалан, Давлат иссиқлик электр станцияларда (ДИЭС) 1 кВтс электр энергияни ишлаб чиқариши учун 0,12 тоннадан зиёд сув конденсаторда буғни конденсатланишига сарфланади, бу ДИЭСдаги ҳамма истеъмол қилинадиган сувнинг 97-98% ни ташкил қилади. Қолган сув технологик эҳтиёжлар учун: қозон ва иссиқлик ташувчиларни таъминлашга қўшимча сувни тайёрлашга, мазутни иситиш ва парчалашга, қурилмани ювишга, кулнинг гидротранспорти ва бошқаларга сарфланади.
Замонавий ИЭСларда қуйидаги оқава сув турлари мавжуд:
турбина конденсаторларининг совутиш сувлари;
конденсат тозалашдан ва сув тайёрлаш қурилмаларидан қайта ишланган ва ювилган сувлар;
нефть маҳсулотлари билан ифлосланган сувлар;
олтингугуртли мазутда ишлайдиган қозоннинг ташқи қиздириш юзаларини ва иситгичларни ювишдаги сувлар;
асосий қурилмани кимёвий ювиш ва консервациялаш-даги сувлар;
гидрокулни халос этадиган сувлар;
ёқилғи тайёрлаш трактлари хоналарини гидравлик тозалашдаги сув;
электр станцияларнинг жойлардаги ёмғир сувлари;
коммунал-маиший ва хўжалик сувлари.
Оқава сувларни сув ҳавзаларига ташланиши улардаги сувни ифлосланишига, уларнинг органолептик хусусиятини (ранги, ҳидини, таъмини, санитар тадбирини ўзгаришига, кислородни биологик истеъмол қилинишига, кислороднинг концентрациясини рН қийматига) ҳамда флора ва фаунани нобуд бўлишига (ташланаётган қўшимчаларнинг заҳарли таъсири туфайли) олиб келади. Сув ҳавзаларининг меъёрида бўлиши учун улардаги зарарли моддаларнинг РЭМ деб номланадиган концентрацияси маълум қийматдан ошмаслиги лозим. сувнинг ҳарорати Сув ҳавзаларига етарлича таъсир ўтказади, чунки уни кўтарилиши билан барча оксидланиш жараёнлари тез жадалланиб боради, кислороднинг концентрацияси ва рН пасаяди (рНнинг қиймати 6,5-8,5 оралиғида бўлиши лозим).
Совутилган сув билан сув ҳавзаларига жуда кўп иссиқлик миқдори ташланади. Масалан, совутилган сув билан олиб кетаётган солиштирма иссиқлик уни турбина конденсаторида 8-100С га иситилишида, органик ёқилғи билан ишлайдиган ИЭСларда сувнинг 0,12-0,31 т/(кВтсоат) сарфида тахминан 4,3 кЖ/(кВтсоат) ни ташкил этади. Бунда сув ҳавзасига солиштирма иссиқлик юкланиши 12-17 кЖ/м3 дан ошмаслиги керак. Бу тўғридан–тўғри ишлайдиган совутиш тизимларининг имкониятларини чегаралайди.
Сув ҳавзаларига иссиқлик юкланишини етарлича камайтирилиши сув омборхоналари ва градирня(сув минора)ларнинг сувлари билан айланма совутиш тизимларидан фойдаланиб амалга ошириш мумкин бўлади. Аммо бунда капитал маблағларнинг ишлатилиши анча ошади ва ИЭСларнинг Ф.И.К.и совутиш сувининг ҳарорати ортиши ва конденсаторларда бўшлиқнинг камайиши ҳисобига бир мунча пасаяди. Агарда тўғридан тўғри тизимдаги турбина конденсаторига тушаётган ўрта йиллик совутиш сувининг ҳарорати 110С ни ташкил қилса, унда градирня билан айланма сувники эса -220С ни ташкил этади. Бу ИЭСнинг Ф.И.К ини 38%дан 34% га камайишига олиб келади, аммо сув ҳавзаларининг иссиқлик тартибини бузмасдан йирик ИЭСларни қуришга имкон беради.
Буғ қозонлар замонавий усуллар учун қўшимча сув тайёрланишида кимёвий реагентларнинг катта миқдорлари сарфланади (ишқорлар, кислоталар, оҳак, коагулянтлар ва бошқалар) улар ишлатилгандан кейин сувнинг бир қисми билан чиқиб кетади ва оқава сувларни ҳосил қилади. Ушбу оқава сувлар заҳарли қўшимчаларга эга эмас, лекин сув ҳавзаларини тузлар билан ифлослантириб, ҳавза сувининг рНни ўзгартиради, улардаги органик қўшимчаларнинг миқдорини ошириб юборади, бу эса кислород иштирокисиз бўлган жараёнларида зарарли маҳсулотлар (Н2S, СН4 ва бошқалар)нинг ажралиб чиқиши билан кечади. Кўп ҳолларда бу каби сувларнинг сув ҳавзаларига оқизиб юборишга рухсат этилмайди ва улар оқизиб ташланишидан аввал тозаланиши зарур бўлади.
Ташламаларни сув ҳавзаларига оқизиб ташланишини камайтириш, келажакда эса умуман ташламаслик, сув тайёрлашнинг янги илғор замонавий усулларининг татбиқ қилиниши билан ҳамда уларнинг кераклигича жиҳозлаш ва ўзгартириш билан амалга оширилади.
Нефть маҳсулотлари билан ифлосланган сувлар сув ҳавзалари учун катта хавф туғдириши мумкин, чунки улар, ҳар қандай саноат корхонасининг оқава сувларида бўлиши мумкин. ИЭСларнинг оқава сувларида нефт маҳсулотларининг бўлиши асосан мазут хўжалигидан ва бош корпусдан (турбиналарнинг мой совутгичларидан ва насосларнинг айрим қисмларидан) мойнинг оқиб кетиши ҳисобига, электр техник қурилмалари (трансформатор, кабель ва бошқалар)дан ва ёрдамчи хизматлар (депо, гараж, компрессор хонаси)дан бўлиши мумкин.
Оқава сувларнинг нефть маҳсулотлари сувда эмульсияланган ҳолда бўлади, яъни, алоҳида бўлган 200-300 мкм гача ўлчамли заррачалар кўринишида бўлиши мумкин. Сув ва нефть маҳсулотларининг зичликлар фарқлари таъсирида нефть маҳсулотларининг зарралари сув устига сузиб чиқади ва махсус мосламалар ёрдамида ундан халос этилади. Бу жараён махсус аппаратлар – нефть тутгичлар ёрдамида олиб борилади. 14.4-расмда нефт маҳсулотларидан оқава сувларнинг тозалашни технологик чизмаси (буларга нефт тутгичи, флотатор ва фильтр киради) кўрсатилган.
14.4-расм. Нефть маҳсулотларига эга оқава сувларни тозалаш технологик чизмаси: 1- қабул қилувчи бак; 2- нефть тутгич; 3- оралиқ баклари; 4- флотатор; 5- сиқувчи ҳажм; 6- эжжектор; 7- буғ иситувчи билан мазутни қабул қилиш идиши; 8- механик фильтр; 9- кўмирли фильтр; 10- ювиш учун сув баки; 11- сиқувчи ростлагич; 12- компрессор; 13- насослар; 14- коагулянт эритмаси; 15- оқизиш; 16- мазутланган сувнинг тушиши; 17- ёқиш учун мазутли концентрат.
ИЭС қурилмаларидан самарали фойдаланиш учун қуйқа ҳосил бўлиши ва занглаш жараёнлари бўлмаслиги учун шароитлар таъминланиши зарур бўлади. Аммо бу жараёнлардан тўлиқ қутулиш мумкин эмас ва вақти-вақти билан қиздириш юзаларининг ички қатламларини тозалашга тўғри келади. Замонавий қозон ва турбиналарнинг конструкциялари мураккаб бўлгани учун махсус реагентлардан фойдаланишга тўғри келади. Улар орасида ишқорлар, органик ва анорганик кислоталари, ювиш воситалари, занглашга қарши инкубаторлар ва бошқалар бор. Кимёвий тозалашларда оқава сувларнинг умумий миқдори қозон турига ва фойдаланилаётган тозалаш технологиясига бевосита боғлиқ бўлади ва битта тозалаш учун 20 минг тоннани ташкил қилиши мумкин. Ишлатиб бўлинган эритмаларда тозалаш операцияларидан сўнг реагентлар 70-90% қўшимчаларни ташкил қилади, уларнинг таркибига кўп заҳарли моддалар киради.
Қурилмаларни тўхтатиб қўйиш вақтида уни занглашдан ҳимоя қилиш учун баъзи чора тадбирлар қўлланилади, бунинг учун, масалан, қозонлар махсус эритмалар билан тўлдирилади ва қозон ишга тушишидан аввал улар оқизиб ташланиши керак.
ИЭСнинг гидрокулдан халос этишнинг ёпиқ тизимларида ювилаётган ва ушлаб турилган сувларнинг бевосита кул ташлаш жойларига ташланиши сувнинг рН қиймати саккиздан юқори бўлмаганда амалга оширилади. Бошқа ҳолларда эса ювилаётган сув дастлаб ташланишидан аввал бетарафланади.
Кўп ИЭСларда қаттиқ ёқилғилардан фойдаланилганда, кул ва шлакнинг халос этилиши сув билан амалга оширилади. 1 т кулнинг халос этиш учун 20-40 т сув талаб қилинади. Кул ташлаш жойларига кул сув билан бирга пульпа, кул, шлак ва сув аралашмаси ҳолатида юборилади (20 км гача), у ерда кул чўктирилади, тиндирилган ва қисман тозаланган сув эса сув ҳавзасига оқизиб юборилади (тўғридан тўғри тизимига кўра) ёки ИЭСга қайта фойдаланиш учун орқага яна қайта юборилади (айланма тизимига кўра).
Биринчи ҳолда сув ҳавзасига барча қўшимчалар эриган ҳолда ва кул ташлаш жойида чўкишга улгурмаган дағал қўшимчаларнинг бир қисми ташлаб юборилади. Сув ҳавзасига бу ҳолда ташланаётган тузларнинг ялпи миқдори жуда катта. Бу ташламаларда ўта заҳарли моддалар: мишьяк, германий, ваннадий, фтор ва бошқалар бўлиши мумкин. Бундан ташқари сувда ёқилғининг тўла ёнмаслигидан қолган маҳсулот концероген моддалар ҳам бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳозирги пайтда ИЭСларда гидро кулдан халос қилишнинг тўғридан-тўғри усули лойиҳаланмайди ва янги қурилаётган ИЭСлар айланма тизимлар билан жиҳозланади. Аммо бу ҳолда ҳам айланма тизимдаги сувнинг бир қисмини сув ҳавзасига ташлашга тўғри келади ва ўрнига тоза сув билан тўлдирилади, чунки кул билан узоқ вақт давомида бирга бўлишда у қийин эрийдиган бирикмалар (СаСО3, СаSО4, Са(ОН)2) билан тўйинган ёки ўта тўйинган бўлиши мумкин. Булар эса гидрокулдан халос этиш тизимларида қийин эрийдиган қатламларни ҳосил қилади ва унинг ишини қийинлаштиради. Ташланаётган сувнинг миқдори 1-3% ни ташкил этади, аммо ундаги заҳарли моддаларнинг миқдори жуда катта бўлади ва бу ҳолда сувларнинг сув ҳавзаларига ташланиши жиддий муаммоларга сабаб бўлади. Гидрокулдан халос этишда сувнинг кўп сарфланиши ва қўшимчаларнинг катта миқдорига кўра (2000-8000 мг/кг) оқава сувларни тўла ҳажмда тозалаш жуда қийин. Шунинг учун бу каби сувларнинг ишлатилишида уларнинг зиёнсизлантирилиши, яъни заҳарли моддаларнинг миқдорини талаб даражасигача камайтириш тўғрисида гапириш лозим. Ушбу мақсадда қўшимчаларни чўктириш усуллари, уларни турли хил сорбентларда, шу жумладан кулнинг ўзида ҳам ютилиши қўлланиши мумкин.
Бундан хулоса қилиш мумкинки, оқава сувларни тозалаш – қиммат турадиган тадбирдир. Бундан ташқари тозалаш қурилмаларининг самарадорлиги унча юқори бўлмаганлиги туфайли ва оқава сувларнинг ялпи сарфланиши кўп бўлганлиги учун сув ҳавзасидаги РЭМга оқава сувларини келтиришда жуда кўп тоза сув суюлтирилиши талаб қилинади. Шунинг учун бу муаммони ечишда қатор тадбирларни бажаришга тўғри келади – бу оқава сувларининг тозалаш технологиясини такомиллаштириш; улардаги қимматбаҳо элементларни ажратиб олиш; оқава сувларининг ҳажмини камайтириш мақсадида технологик жараёнларини тубдан ўзгартириш; айланма тизимлардан самарали фойдаланиш ва сувни талаб қилмайдиган қуруқ технологик тизимларга ўтишдир. Бу тадбирлар мажмуасини бажарилиши кейинчалик сувсиз ишлаб чиқарадиган технологияга ўтишга имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |