Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент Давлат техника университети Р. Ф. Мингазов, Х. C исахўжаев, Р. К. Чембаев


ИЭСда турбина конденсатини тозалаш



Download 7,55 Mb.
bet46/67
Sana28.03.2022
Hajmi7,55 Mb.
#514074
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   67
Bog'liq
qozon

13.5. ИЭСда турбина конденсатини тозалаш

Тўғри оқимли қозонларда турбина конденсатини кремний кислотасидан ва тузлардан тозалаш учун турбина конденсаторидан чиққан 100% конденсат ион алмашинув фильтридан ўтказилади. Барабанли қозонларда эса конденсат ион алмашинув фильтрда тозаланмайди, чунки қозон контур сувида йиғилган аралашмалар барабандан 0,5-1,5% миқдорда узлуксиз ташланади. Ташланган сув ўрнига кимёвий тозланган сув деаэратор орқали қўшилади.


ИЭСларда турбина конденсати унчалик ифлосланган бўлмай, таркибида туз миқдори литрига 1-2 мг, кремний миқдори 0,03-0,1 мг атрофида бўлади. Шу сабабли ИЭСларда конденсат тозаловчи қурилмаларнинг тузилиши табиий сувларни тозалайдиган қурилмаларга қараганда бирмунча соддароқ бўлади. Уларда қўлланиладиган фильтрлар сони ҳам кам, конденсат таркибида CO2 газининг концентрацияси жуда кичик бўлганлиги сабабли, бундай қурилмаларда декарбонизатор ҳамда сувни декарбонизатордан фильтрларга юборувчи сўрғич ҳам бўлмайди.
Ҳозирги замонавий электр станцияларда турбина конденсатини тозалашда энг кўп қўлланиладиган ионитлари ташқарида регенерация қилинадиган аралаш ионитли фильтрли қурилмалардир. Бундай қурилмаларда ишчи фильтрни регенерация фильтридан ҳамда реагент хўжалигидан исталган масофада қулай жойга ўрнатиш мумкин. Станцияларда ишчи фильтрни асосан турбина залига, қўшимча қурилмаларни эса ҳар қандай қулай шароитларда ўрнатилиши мумкин.
Конденсат таркибида дағал заррачалар ҳамда коррозия маҳсулотлари ҳам учраши сабабли бундай қурилмаларда конденсатни улардан тозалашда асосан механик фильтрлар қўлланилади. Ишчи фильтрга юборилаётган конденсат механик фильтрлар ёрдамида дағал заррачалардан ҳамда коррозия маҳсулотларидан қанчалик сифатли тозаланса, ишчи фильтрнинг самарадорлиги шунча ошади ҳамда регенерацияланиш оралиғидаги ишлаш муддати шунча узоқ бўлади.
Конденсат таркибида коррозия маҳсулотлари, туз миқдори ҳамда конденсатор қувурларидан сўриладиган совутувчи сувнинг миқдори қанча кам бўлса, ионит фильтрларда тозаланадиган конденсат миқдори шунча кам бўлади ва конденсат тозаловчи қурилмаларни ишлатишда сарфланадиган иқтисодий харажатлар камаяди.

Download 7,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish