IX боб. СУВ РЕЖИМИ
9.1. Таъминлаш суви ва буғнинг ифлосланиши
ИЭС нинг ишлаши вақтида буғ ва таъминлаш суви ҳар хил зарарли аралашмалар билан ифлосланади. Электр станциядаги асосий ифлосланиш манбалари ва уларнинг таркиби 9-1 - жадвалда кўрсатилган.
9.1 - жадвал
Асосий ифлосланиш манбалари
|
Асосий ифлосланиш таркиби
|
Конденсаторлар-да совутиш суви-нинг сўрилиши
|
Тузлар, (кальций, магний ва натрий хлоридлари, сульфатлари ва бикарбонатлари), коллоид аралашмалар (органик моддалар, кремний кислота), эримаган моддалар ва газлар ( О2, СО2, N2).
|
Таъминлаш сувининг иситгичларида сўрилиши
|
Тузлар (кальций, магний ва натрий хлоридлари, сульфатлари ва бикарбонатлари), кремний кислота ва газлар
|
Қўшимча сув:
тузсиз, дистиллят
|
Натрий бирикмалар, металл коррозиясининг маҳсулот-лари, органик бирикмалар
|
Газлар О2 (тузсиз сув) СО2 (дистиллят)
|
Юмшатилган
|
Натрий бирикмалари, кремний кислота, газлар (газли аралашмалар таркиби сувни қайта ишлаш чизмасига боғлик)
|
Коррозия махсулотлари
|
Fе, Си, Сг, Ni, Zn, CO, Аl ва бошқа оксидлар
|
Сунъий киритилган кўшимчалар
|
Фосфорли кислота, аммиак, гидразин, комплексонлар, кислородли тузлар
|
Барабанли козонда эса, тўйинган ва ўта қизитилган буғларнинг тозалиги буғлантирилаётган сувнинг сифатига боғлиқ. Шунинг учун қайнаётган сувда аралашма концентрацияси қанчалик кам бўлса, шунчалик буғ тоза бўлади. Аммо қозондаги сувда туз миқдори нормага нисбатан анча катта. Бу ҳолда тоза буғ олиш учун, тўйинган буғни тўла қуритиш лозим, яъни барабандан чиқиб кетаётган майда сув томчиларини сепарациялаш (ажратиш) зарур.
9.1- расм. Барабаннинг ичида жойлаштирилган сепарацион қурилма:
1 - барабан; 2 - буғ келтирувчи қувурлар; 3 -буғ узатиш қутиси; 4 - циклон; 5 - сув тўкиладиган қути; 6 - қопқоқ; 7 -таксимловчи қалқон; 8 - буғ қабул қилувчи шчит; 9 - таъминот сувини тарқатувчи қувур; 10 - буғнинг барабандан чиқиб кетиши; 11 - таъминот суви; 12 - барабанни бўлмага бўлувчи тўсиқ ойнаси; 13 -туширувчи қувурлар; 14 - авария ҳолатда сувни чиқариш қувури.
Одатда барабанли қозонларда сепаратор сифатида барабаннинг ичида тақсимловчи қалқон ўрнатилади. Катта қувватли қозонларда эса барабаннинг ичида ёки ташқарисида жойлаштирилган циклонли буғ сепараторлари ишлатилади (9-1- расм.).
9.2. Буғни ювиш
Катта босимда сувдаги тузлар, эритмага айланиб, буғни ифлослантиради. Барабанли қозонларда буғдаги зарарли моддаларни тозалаш учун, буғ тоза сув билан ювилади. Одатда тоза сув сифатида таъминлаш суви ишлатилади. Буғни ювиш учун барабаннинг буғ ҳажмига тешик тоғорали қалқон ўрнатилади. Қалқонга таъминлаш суви берилади ва буғ сув қатламидан ўтиб, зарарли моддалардан тозаланади ва ювилган буғ сепарацияланиб ўтақиздиргичга берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |