Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт



Download 2,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/50
Sana25.03.2022
Hajmi2,16 Mb.
#509893
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   50
Bog'liq
Маркетинг тадкикотлари

re­
sea rch ) 
ва кабинетдан таш қаридаги тадқиқот (field ге- 
search)HHHr 
мавжуд бўлиш ига сабаб бўлган. Ю қорида 
келтирил-ганидек, кабинетли тадқиқот иккиламчи м аълу­
мотларни йиғиш мақсадида, 
кабинетдан таш қаридаги 
тадқиқотлардан олдин ўтказилади. Чунки зарур ахборот­
лар, уларни тизимийлаш тириш , тўлдириш зарур бўлса 
ҳам мавж уд бўлади. Бундан таш қари бу тадқиқотлар 
текш ириш ёки экспертимент давомида айнан қандай 
маълумотлар олиниши лозимлигини аниқлаб беради. Шу- 
нингдек босма материаллар ахборот манбаи сифатида 
нисбатан олиш осон ва тўғри ф ойдаланилган. ҳолда вақт 
ва пул маблағларини теж аш га олиб келади.
Кабинетли тадқиқотлар фирманинг ўз ҳисоботини
36


ўрганишдан 
бошланади. 
Ҳисоботни 
юргазишга 
мос 
бўлимлар ж авобгар бўлса ҳам, маркетинг тадқиқотлар 
бўлими ҳисоботларни унификациялаш нинг етарли дара- 
ж асини таъминлаш и ва шу орқали фирма учун ахборот- 
лар базасини яратиши лозим. Бундай базис маълумотлар- 
ни олиш мумкин бўлган ҳисобот ҳуж ж атлари қуйидаги 
ф аолият соҳаларини қамраб олган бўлиши зарур.
Сотиб олиш (заҳира дараж аси, ундан фойдаланиш 
тезлиги ва бош қалар).
Ишлаб чиқариш (ишлаб чиқариш миқдори, материал- 
лар, ишчи кучи, товар заҳираларини таш иш ва сақлаш
ҳаракатлари, уларни қайта ишлаш, қадоқлаш ва ўраш, 
устама хараж атлар, асбоб-ускуналардан фойдаланиш ва 
бош қалар).
Кадрлар (ишчи кучи қиймати, кадрлар қўнимсизлиги, 
меҳнат 
унумдорлиги 
дараж аси, 
сабабсиз 
иш 
қолдириш лар).
М аркетинг (сотишни рагбатлантириш хараж атлари, 
маъмурий ҳараж атлар, алоҳида бозор ва товар маркалари 
бўйича маълумотлар ва бош қалар).
Сотиш (алоҳида товарлар бўйича қиймати, фойдадаги 
улуши, буюртмалар ҳажми, сотиш каналлари тури ёки 
харидорлари, сотиш ҳудудлари ёки агентлар бўйича).
М олия (баланс ҳисоботи маълумотлари).
Тадқиқотчи фирманинг юқорида санаб ўтилган ички 
материаллардан таш қари катта миқдордаги қўш имча ах- 
борот манбаларидан ҳам фойдаланади. Уларни беш асо­
сий категория асосида гуруҳлаш мумкин:
Ҳ укумат маҳкамалари м атериаллари (м аҳаллий ва 
хорижий).
У ниверситет ва нотижорат тадқиқот таш килотлари- 
нинг нашрлари.
Савдо ва саноат ассоциациялари нашрлари.
Академик, касбий ва тиж орат ойномалари.
Тиж орат тадқиқот таш килотларининг маърузалари.
Босма материаллардан ахборот манбаи сифатида фой- 
далганда, уларни йигиш ва тизимлаш тириш да қандай
37


усулдан фойдаланилганлигини аниқлаш муҳимдир. Агар 
усуллар мос келмаса, уларни тўгридан-тўгри солиштирма 
таҳлил қилиш керак эмас. Бундан таш қари бу маълумот- 
ларнинг иш ончлилигига тадқиқотчи тўлиқ ишонч ҳосил 
қилсагина фойдаланиш лозим. Барча босмали ахборот 
манбалари кўриб чиқилгандан сўнг ҳам асосий муаммони 
ечими топилмаган бўлса, у ҳолда кабинетдан таш қарида 
ўтказиладиган тадқиқотлар зарурий шартдир. 
Бундай 
соҳалар қуйидагилар ҳисобланади:
• рекламани тадқиқ қилиш (реклам а эълонларлари 
самарадорлигини таҳлил қилиш , рекламани тарқатиш во- 
ситаларини 
ўрганиш, 
оммавий .ахборот каналларидан 
фойдаланишни таҳлил қилиш , 
истеъмол аудиторияси 
ҳажмини аниқлаш );
• истеъмолчиларни ўрганиш (истеъмолчининг тан- 
лаш ва юқори қўйиш ини аниқловчи омилларни тадқиқ 
қилиш);
• тақсимотчи тури (сети) самарадорлигини таҳлил 
қилиш (тақсим оти тури муқобил таркибларини қиёслаш , 
юкни қайта иш лаш усуллари ва бош қалар);
• истеъмол хусусиятларини тадқиқ қилиш (янги 
маҳсулот ғоясини таҳлил, 
маҳсулотни 
истеъмолчини 
ж алб қилган ҳолда синаш, мумкин бўлган истеъмолга ва 
бу товарни истеъмол қилувчилар таснифини аниқлаш ва 
бошқалар).
Бирламчи маълумотларни қуйидаги уч усуллардан 
бири ёрдамида йиғиш мумкин: кузатиш , эксперимент ва 
танланма тадқиқ, шунингдек уларни биргаликда қўллаш
орқали 
йигилади. 
Кузатиш 
энг 
оддий 
усул 
бўлиб, 
кўпчилик ҳолда қониқарли натиж алар беради. Бу усул- 
нинг моҳияти ўрганилаётган омиллар билан боглиқ жара- 
ёнларни кузатиш дан иборат. Бунга мисол, савдо бинолар- 
ни реж алаш тириш да асосий усуллари бир бўлган, дуконга 
келаётган харидорлар оқимини ўлчашдир.
Кузатиш техникаси кузатувчининг ўз ишининг яхши 
билиш дараж аси ва ж араёнларга қанчалик ҳаққоний ён-
38


дош иш ига боглиқ. Бу усулнинг чекланганлиги унинг 
яш ирин характердалигидир. Чунки кузатиш харидорлар 
онгида қандайдир акс таъсир этмаслиги лозим. Бундан 
таш қари таш қи кўриниш кўпчилик ҳолда харидорларнинг 
ички мотивини очиб бермайди.
Эксперимент ўтказиш да назорат ўтказиш мумкин. 
Эксперимент ўтказиш танлама усулга нисбатан арзон- 
роқдир. Эксперимент усулининг асосий камчилиги лабо­
ратория шароитларида харидорларнинг нормал ўзларини 
тутиш ларини тиклаш мумкин эмаслигидир. Кўпчилик 
ҳолда бундай қийинчиликлар экспериментни табиий ша- 
роитда 
ўтказиш
йўли 
билан 
ечилади. 
М асалан, 
қадоқлаш ни таж риба намуналарини дукон пеш тахталари- 
га 
жойлаш тириш ни 
олиш 
мумкин. 
Ф ақ а т 
бир 
ўзгарувчини ўрганиш ж уда қимматга туш иш и ва кўп 
м еҳнат 
талаб 
қилади. 
Бунга 
сабаб 
кўп 
сонли 
ўзгарувчиларни синаб кўришдир. М асалан, қадоқлаш ни 
ўрганишда, алоҳида-алоҳида унга таъсир қилувчи номи, 
ранги, ҳаж ми, шакли, ахборотлар қиймати ва умумий 
таъсирини аниқлаш мумкин. Ҳозирги вақтда кўп омилли 
таҳлил ўтказиш га имкон берувчи лотин квадратлари усу­
ли, омилли таҳлил усули сингари усуллар мавжуд.
Бирламчи маълумотларни олишда энг кенг тарқалган 
усул танлама ўрганишдир. Ўрганиш усуллари вақт ва 
маблаг чекланганлигига боглиқ ҳолда уч омил билан 
аниқланади:
1. Сўралаётган ш ахслар контингенти. 2. С ўралаётган 
ш ахслар билан алоқа ўрнатиш воситаси. 3. Зар у р ахборот 
ва уни олиш усулларининг характери билан. Н азарий то- 
мондан бирламчи маълумотларни йигишнинг энг идеал 
усули ўрганилиши зарур бўлган барча ш ахсларни руйхат- 
га олишни ўтказиш дир. Амалиётда бундай тадбирни амал- 
га ошириш деярли мумкин эмас.
Сўров ўтказилиш и керак бўлган шахслар танлаш ёр ­
дамида аниқлангандан сўнг, 
тадқиқотчи 
улар 
билан 
қуйидаги усуллар ёрдамида мулоқот ўрнатади: шахсий 
суҳбат, почта анкетаси ва телеф онда интервью. Бу усул-
39


ларни кўриб чиқиш ни телефонда интервьюдан бошлай- 
миз. Бу усулнинг асосий камчилиги ш ахсий телефон эга- 
лари аҳолининг маълум гуруҳини таш кил қилади, холос. 
Тўгри, илгари бу омилга кўпроқ эътибор беришарди. 
Ҳозирги кунда телефонда интервью тез ва фаол сўров 
ўтказиш да катта аҳам иятга эга бўлиб бормоқда. Телефон­
да 
интервью 
саноат 
товарлари 
бозорларини тадқиқ 
қилиш да 
қулайдир. 
Телефонда 
интервью 
самарали 
бўлиши учун қи сқа ва аниқ бўлиши лозим. Акс ҳолда 
интервью сўралувчини чалгитиш и ва суҳбат муддатдан 
олдин тугаши мумкин.
Почтали анкета орқали сўров ўтказиш нинг устунлиги 
ҳар қандай оила 'ва тадбиркор билан жуда кам ҳаракат 
сарфлаб 
мулоқот 
ўрнатиш 
мумкинлигидир. 
Бунда 
интервьюр айби билан сўров натиж аларини алмаш тириб 
юборишига ҳам чек қўйилади. Бироқ, бу усулнинг асосий 
камчилиги почта орқали жўнатилган сўровларга ж авоб 
келиш миқдорининг пастлигидир. Агар 50% ж авоб олин- 
са жуда яхши натиж а ҳисобланади. Телефон ва почтали 
сўровнинг камчиликларга эгалиги сабабли шахсий суҳбат 
ўтказиш энг кенг тарқалган ва мақбул усул бўлиб 
қолмоқда. 
Таж рибали 
интервью лардан 
фойдаланиш 
тадқиқотлар учун м аъқул ж авобларни олиш фоизини 
оширади. И нтервьюрнинг барча қийин саволларни тушун- 
тира олиши ўрганиш аниқлигини оширади ва у қўш имча 
ахбортлар йигиш имконига ҳам эгадир. Ш ахсан суҳбат 
ўтказиш нинг асосий камчилиги юқори ҳараж атлар ва 
тажрибали интервью рларнинг етишмаслигидир. 
Бироқ 
кўпгина муаммоларни анкетани тўгри тузиш орқали ми- 
нимумлаштириш мумкин. Кўпчилик стандарт анкеталар 
ф ақатгина саволлардангина иборат бўлмасдан, муқобил 
ж авобларга ҳам эгадир. Ҳар қандай анкета тўрт асосий 
элементни талаб қилади. Биринчидан, ҳар бир анкета 
номсиз бўлиши мумкин эмас. Шу сабабли улар ном ва 
тартиб рақамига эга бўлади. Бундан таш қари сўров ин­
тервьюр томонидан ўтказилаётганда, интервью вақти, 
жойи ва интервьюр номери ва унинг имзоси бўлиши ло-
40


зим. И ккинчидан, ҳар бир анкета сўралаётган ш ахслар 
тўгрисида регистрация маълумотларига эга бўлиши ло­
зим. Бу маълумотлар қисман суров ёрдамида, қисман ку- 
затиш йўли билан олинади ва ичига қуйидагиларни ола- 
ди: ёши, ж инси, ижтимоий аҳволи, оила бошлигининг 
касби-, оилавий аҳволи, оиланинг таркиби, маълумотининг 
дараж аси ва характери. сўралувчи-нинг фамилияси ва 
манзили, иж арага турувчи ёки уй эгаси эканлиги, кўчмас 
мулкининг мавжудлиги, узоқ муддат фойдаланиш товар- 
лари билан таъминланганлиги тўгрисидаги маълумотлар 
мажбурий бўлмаса ҳам, фойдали маълумотлар ҳисоб- 
ланади. С ўралувчининг даромади тўғрисидаги ахборот 
муҳим бўлса ҳам, кўпчилик учун шахсий ҳаётга арала- 
шиш ҳисобланади.
Учинчидан, анкета назорат саволларига эга бўлиши 
зарур. Бу. сўралувчи ўз жавобларида қанчалик узвийлик- 
ка риоя қилаётганлигини ва анкета йўриқнома асосида 
тўлгизилаётганлигига ишонч ҳосил қилиш учун зарур. 
Тўртинчидан, анкета ўрганилаётган муаммо ечими учун 
зарур ахборотларни олишга имкон бериши керак.
Йигилган маълумотлар тизимлаш тирилгандан, умум- 
лаш тирилгандан ва таҳлил қилингандан сўнг, натиж алар 
ва уларга асосланган тавсиялар ҳисобот ш аклида тақдим 
этилади. Ўрганишлар натижаси-нинг катта қисми икки 
гуруҳга - фирма раҳбарлари ва тадқиқотчи мутахассис- 
ларга тақдим этилади. Бу гуруҳларнинг ахборотларга 
эҳтиёж и ва мўлж али турли бўлгани учун иккита алоҳида 
ҳисобот 
тайёрланади. 
Биринчи 
техник 
характердаги 
ҳуж ж атлаш тирилган тўлиқ ҳисобот, иккинчиси биринчи 
ҳисоботдан олинган асосий натиж алар, хулосалар ва тав- 
сияларни қамраб олган қисқартирилган ҳисобот.
Америка 
бозорни 
ўрганиш 
ж ам ияти 
ўтказилган 
тадқиқот ҳисоботига қуйидаги мажбурий мазмундаги та- 
лабларни ишлаб чиққан:
1. 
Тадқиқот мақсади. 2. Тадқиқот ким учун ва ким 
томонидан ўтказилган. 
3. Тадқиқот қам раб олган бош 
умумий объектни баён қилиш . 4. Танлаш ҳаж ми ва ха-
41


рактери, шунингдек қўлланилаётган танлаш усулини баён 
қилиш . 5. Тадқиқот ўтказиш вақти. 6. Ф ойдаланилган 
сўров усули. 7. Тадқиқот ўтказган шахслар ва барча 
қўлланилган назорат усулларининг адекватив характери- 
стикаси. 8. А нкета нусхаси. 9. Ҳ ақиқий натиж алар. 10. 
Ф оизни 
ҳисоблаш
учун 
фойдаланилган 
база 
кўрсаткичлар. 11. Ў тказилган сўровларнинг географик 
тақсимланиш и. Бу талабларни баж арилиш ини таъминлаш
ва материалларни мантикий кетма-кетликда баён қилиш
мақсадида кўпчилик таш килотлар ҳисоботини стандарт 
шаклини танлаш ган. У қуйидаги бўлимларни ўз ичига 
олади:
1.Кириш. хисоботнинг номи. тадқиқот буюртмачиси. 
тадқиқотни ўтказган таш килот номи. эълон қилиш вақти.
2. 
М ундариж а. 
3. 
Ф ойдаланилган 
материалларни 
кўрсатиш ни ва зарур холларда миннатдорчилик билди- 
ришни ўз ичига олган кириш сўзи. 4. М ақсадни шакллан- 
тириш. Бу бўлимда кириш сўзида кўрсатиб ўтилган фой­
даланилган 
материалларни 
кенгроқ 
баён 
этилади. 
Бўлимда 
шунингдек 
ўрганилаётган 
муаммо 
умумий 
кўриниш да баён қилинади, тадқиқотлар учун асос бўлган 
аниқ гипотезлар баён қилинади. 5. Услубиёт. Бу бўлимда 
тадқиқот босқичлари кетма-кетлигини характерлаш , ту- 
ш унчаларни келтириш , фойдаланилган маълумотлар ман- 
баини санаш, танлаш ҳаж м и ва таркибини келтириш , 
ўрганиш ва таҳлил қилиш усулларини баён қилиш , барча 
кўрсаткичларни кўрсатиш кузатувчи тадқиқотчи нуқтаи 
назаридан амалга оширилади. 6. Н атиж алар. Бу бўлимда 
тадқиқотчи нуқтаи назаридан муаммога тегишли олинган 
маълумотлар баёни келтирилади. 7. Олинган натиж алар 
асосида хулосалар қилинади. 8. Хулосаларга асосланган 
тавсиялар. 9. Иловада танлаш усулига тўлиқ характери­
стика 
берилади, 
назариёт 
нуқтаи 
назаридан 
унинг 
иш ончлилиги исботланади, анкета нусхаси ва интервью 
учун йўриқнома келтирилади, тўлиқ статистик ж адвал- 
лар, атам алар ва библиографик руйхат, ишончлиликни 
исботлаш учун ўтказилган барча тестларнинг тўлиқ баё-
42


ни ва назарий исботи келтирилади.
Ю қорида 
кўпчилик 
компаниялар 
маркетинг 
тадқиқотларини махсус ихтисослаш тирилган тадқиқот 
агентликлари ёрдамида ўтказиш ини таъкидлаш ган. Бун­
дай тадқиқотларни сифатлилигини таъминлаш и учун уш- 
бу агентликлар юқорида кўрсатилган барча тадқиқот тур- 
ларини ўтказа олиш қобилиятига эга бўлади ва улар ба- 
ж арувчи сифатида ҳаракат қиладилар.
М иж оз-фирмаларнинг бир марталик буюртмаларини 
баж ариш дан таш қари, йирик агентликлар маркетингнинг 
маълум бир 
соҳасида доимий тизимий маълумотлар 
йигадилар. 
Бундай тадқиқотлар натиж алари стандарт 
ҳисобот ш аклида доимо обуначиларга ж ўнатилади. Бунга 
мисол қилиб чакана савдо товар заҳираларини инвента- 
ризацияси тўгрисида маълумотларни эълон қилувчи Анг- 
лияда чиқадиган Inxetory Audit of Retail Sales номли бюл- 
летенни келтириш мумкин. Кўпчилик ҳолда бу бю ллетень 
унинг асосчиси номи билан Нильсон индекси (N ilsen 
Index) деб ҳам аталади.

Download 2,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish