Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети



Download 1,32 Mb.
bet4/26
Sana06.03.2022
Hajmi1,32 Mb.
#483584
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
Ўрал БМИ 22.12.21 охирги вариант

Битирув ишининг объекти: олий таълим муассасидаги ўқув жараёни.
Битирув ишининг предмети: олий таълим муассасаларида таълимни ташкил этишнинг инновацион шакл, метод ва воситалари.
БИ мавзусини ёритиш ва муаммони назарий, амалий жиҳатдан ёритишда кузатиш, манбаларни ўрганиш, суҳбат, сўровнома, эмперик тадқиқот методларидан фойдаланилди.
БИ кириш, 2 боб, хулоса, адабиётлар рўйхати, глоссарий ва иловалардан дан иборат.
Битирув ишининг мақсади: “Картошканинг фитофтороз касаллиги ва унга қарши кураш чораларини ўрганиш” мавзусини ўқитишда замонавий педагогик технологияларидан фойдаланиш усулларининг назарий ва амалий асосларини ёритиш.
Битирув ишининг вазифалари:

  • инновация ва инновацион жараён моҳиятини ёритиш;

  • олий таълим муассасаси инновацион ривожланишининг ўзига хос жиҳатларини таҳлил қилиш;

  • олий таълим муассасаси инновацион ривожланишида педагогик технологияларнинг ўрнини ёритиш.

  • Фитопатология фанини ўқитишда замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш усуллари.



I-БОБ ФИТОПАТОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШНИНГ НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ.

    1. Фан тарақиётининг устувор йўналишлари

Қишлоқ хўжалиги тармоғи - Республика иқтисодиётининг кенг кўламли, ҳал қилувчи бўғини бўлиб, энг муҳим ижтимоий, иқтисодий муаммоларининг ҳал этилиши, пировард натижада, мамлакатимиз озиқ-овқат таъминоти хавфсизлиги бу борадаги ишларнинг кўлами ва самарадорлиги билан боғлиқ. Буни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳам ўз маърузаларида таъкидлаб ўтганлар. Қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий ва биологик воситалари билан таъминлашнинг яхлит тизимини яратиш, қишлоқ хўжалиги экинларига агротехник хизмат кўрсатиш ҳамда зараркунандалар ва касалликлардан сақлаш бўйича хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2016 йил 24 октябрдаги «Қишлоқ хўжалигида ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё хизмати тузилмасини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисидаги» №ПП-2640 сонли қарори қабул қилинди. [Халқ сўзи, №11,2016] ушбу қароридаги “Ўсимликларни касаллик, зараркунанда ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишни тизимли ташкил этиш ва кимёвий воситалар билан таминлаш”га оид, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йилнинг
31 декабридаги “2017 йилда қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар билан таъминлаш ва уларни ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш ва фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-2712 сонли қароридаги 2017 йилдан бошлаб ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар жами суғориладиган ерларини камида 20 фоизи миқдордан кам бўлмаган майдонларига агрокимёвий хаританомаларни ишлаб беришни таъминлаш” талабларига мувофиқ минерал ўғитларни самарадорлигини ошириш ва фойдаланишни яхлит тизимини яратиш, ягона техник ва технологик сиёсатини олиб боришда тупроқ агрокимё текширув ишлари ўтказилганлиги бўйича расмийлаштирилган асосий ҳужжат ҳисобланади.
Кейинги йилларда қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш мақсадида турли қонунлар, қарорлар, фармонлар ва дастурлар қабул қилиниши ислоҳотларни амалга ошириш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратди. Ушбу ҳужжатлар қишлоқ хўжалик маҳсулотларини кўпайтириш, аҳоли эҳтиёжини тўла қондириш, қолаверса четга сотиш, умуман иқтисодий мустақиллигимизни янада барқарорлаштиришга қаратилган. Бу масалаларни ҳал қилиш учун замонавий юксак технологияларни қўллаш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини илмий асосда қайта қуриш лозим.
Дунё аҳолиси кўпайиши қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришни кўпайтириш учун қўшимча манбаалар излашни талаб этмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсиясига биноан бир йилда Республикамизда аҳоли жон бошига картошка эҳтиёжи тахминан 54 кг ни ташкил қилса, ишлаб чиқариш 2020 йилда эса 2 млн 485 минг тоннани ташкил этган. Бу кўрсаткич Республикамиз аҳолиси сонига ҳисобланганда кам миқдорни ташкил этади. Шу сабабдан картошка экспортига талаб катта бўлмоқда. Ваҳоланки, Республикада сабзавотларнинг ҳосилдорлиги дунёвий тажрибалар асосида баҳоланганда имкониятдагидан 1,6 баравар камдир (Buriev, Zuev, Medzhitov, 2005).
Қишлоқ хўжалигида озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришда, ундан сифатли, юқори ҳосил олишда, айниқса зараркунанда, касаллик ва бегона ўтларга қарши курашнинг аҳамияти катта. Бундай тадбирлар ўтказилиши 30-40 % қўшимча ҳосилни сақлаб қолиш имконини беради. Йилига дунё бўйича зарарли организмлар таъсирида деҳқончиликда олинаётган ҳосилнинг 40% ёки 300 млрд америка долларига тенг маҳсулот йўқотилиши аниқланган. Фақат зараркунандалар таъсирида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 13,8%, сабзавот ҳосилининг 8,4%, яъни 23,4 млн тоннаси нобуд бўлади. Олимларнинг ҳисобларига кўра зарарли организмларга қарши курашни ўз вақтида самарали ўтказиш орқали МДҲ мамлакатларининг ўзидагина ҳар йили 3 млн тонна сабзавот маҳсулотлари сақлаб қолинади.




    1. Download 1,32 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish