КИРИШ.................................................................................................
|
6-8
|
I.БОБ
|
ФИТОПАТОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШНИНГ НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ
|
9
|
1.1
|
Фан тараққиётининг устувор йўналишлари
|
9-11
|
1.2
|
Фанни ўқитишдаги инновациялар ва илғор хорижий тажрибалар
|
12-26
|
II БОБ
|
Картошканинг фитофтороз касаллиги ва унга қарши кураш чоралари мавзусини ўқитишда инновацион таълим усулларидан фойдаланиш.
|
27
|
2.1
|
Картошканинг фитофтороз касаллиги ва унга қарши кураш чоралари мавзуси бўйича маъруза материаллари
|
27-46
|
2.2
|
Ўқув машғулотида таълим технологияси модели
|
47
|
2.3
|
Мавзу бўйича “Кейс” топшириқлар
|
48-61
|
2.4
|
Мавзу бўйича назарий саволлар
|
62-64
|
2.5
|
Мустақил иши топшириқлари
|
65-67
|
|
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
|
68-70
|
|
АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ
|
71-76
|
КИРИШ
Мавзунинг асосланиши ва унинг долзарблиги. Жахон бўйича етиштирилаётган экинларнинг асосий қисмини картошка ўсимлиги ташкил этади. Бугунги кунда аҳоли сонининг йилдан-йилга ошиши, озиқ-овқатга бўлган талабнинг ортиб боришига сабаб бўлмоқда. Картошка ўсимлигининг (Solanum tuberosum L.) илдизмевалари дунё миқёсида асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан бири ҳисобланиб, бугунги кунда 150 дан ортиқ мамлакатларда жами 19,5 млн. гектар майдонга экилмоқда. ФАО маълумотларига кўра, 2019 йилда картошка ҳосилдорлиги 376 826,9 минг тоннани ташкил қилган. Картошка Хитой, Ҳиндистон, Россия, Украина, АҚШ, Германия ва Бангладеш давлатларида катта майдонларга экиб етиштирилмоқда. Энг кўп ҳосил Хитой давлатига тўғри келиб, умумий ҳосилнинг 26,3% ни ташкил қилади1.
Дунёда «USDA ARS Horticultural Crops Research, ВНИИФ ва Польша боғдорчилик илмий тадқиқот институти» марказларида картошка фитофтороз касаллиги қўзғатувчиси Phytophthora infestans турининг эпидемологияси, генетикаси ва эволюцияси бўйича тадқиқотлар олиб борилган. Бунинг натижасида фитофтороз касаллигининг картошка ҳосилига етказадиган зарарини камайтиришга эришилган. Картошкани фитофтороз касаллигига қарши курашишнинг замонавий самарали усулларини ишлаб чиқиш бугунги куннинг энг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади.
Республикамизда картошка ҳосилдорлигини камайтирадиган фитофтороз касаллигининг тарқалиши, ривожланиши ва етказадиган зарарини камайтириш ҳамда унга қарши илмий асосланган кураш чораларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамятга эга. Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар стратегиясида «....ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш чораларини ишлаб чиқиш ва жоий этиш»2 картошка етиштириш кўламини ошириш, картошкачилик соҳасида кластер ва кооперация механизмларини кенгайтириш ҳамда замонавий технологияларни жорий этишни давлат томонидан янада қўллаб қувватлаш, шунингдек, картошкага бўлган ички бозор талабини тўлиқ қондириш бўйича устувор вазифалар белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги «Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва «Ўзбекозиқовқатзаҳира» уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3344-сон ҳамда 2020 йил 6 майдаги «Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4704-сон қарорларида ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларида белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу битириув малакавий иши муайян даражада хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |