Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети


Фанни ўқитишдаги инновациялар ва илғор хорижий тажрибалар



Download 1,32 Mb.
bet5/26
Sana06.03.2022
Hajmi1,32 Mb.
#483584
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
Ўрал БМИ 22.12.21 охирги вариант

Фанни ўқитишдаги инновациялар ва илғор хорижий тажрибалар

Ҳозирги давр таълим тараққиёти янги йўналиш инновацион фаолиятни майдонга олиб чиқди. “Инновацион педагогика” термини ва унга хос бўлган тадқиқот­лар Ғарбий Европа ва АҚШда 60 йилларда пайдо бўлган. Инновацион фаолият Ф.Н. Гоноболин, С.М. Годнин, Звягинцев Д.Г, В.А. Кан-Калик, Н.В. Кузмина, В.А. Слатенин, А.И. Щербаков ишларида тадқиқ этилган. Бу тадқиқотларда инновацион фаолият амалиёти ва илғор педагогик тажрибаларни кенг ёйиш нуқтаи назаридан ёритилган.
Х. Барнет, Дж. Бассет, Д. Гамилтон, Н. Гросс, М. Майез, А. Хейвлок, Д. Чен, Р. Едем ишларида инновацион тараққиётларни бошқариш, таълимдаги ўзгаришларни ташкил этиш, инновациянинг “ ҳаёти ва фаолияти” учун зарур бўлган шарт шароитлар масалалари таҳлил қилинган. Янгилик киритишнинг психологик аспекти америкалик инноватик олимлардан бири Э. Роджерс томонидан ишлаб чиқилган. У янгилик киритиш жараёни қатнашчиларининг тоифалари таснифини, унинг янгиликка бўлган муносабатини, уни идрок қилишга шайлигини тадқиқ этади.
Инновация (инглизча innovation) - янгилик киритиш, янгилик демакдир.
А.И. Пригожин инновация деганда муайян ижтимоий бирликка - ташкилот, аҳоли, жамият, гуруҳга янги, нисбатан турғун унсурларни киритиб борувчи мақсадга мувофиқ ўзгаришларни тушунади, бу инноватор фаолиятидир.
Тадқиқотчилар инновацион жараёнлар таркибий қисмларини ўрганишнинг икки ёндашувини ажратадилар: янгиликнинг индивидуал микросатҳи ва алоҳида-алоҳида киритилган янгиликларни ўзаро таъсири микросатҳи.
Биринчи ёндашувда ҳаётга жорий этилган қандайдир янги ғоя ёритилади.
Иккинчи ёндашувда алоҳида-алоҳида киритилган янгиликларнинг ўзаро таъсири, уларнинг бирлиги, рақобати ва оқибат натижада бирининг ўрнини иккинчиси эгаллашдир.
Олимлар инновацион жараён микротузилмасини таҳлил қилишда ҳаётнинг даврийлиги концепциясини фарқлайдилар. Бу концепция янгилик киритишга нисбатан ўлчанадиган жараён эканлигидан келиб чиқади.
Педагогикага оид адабиётларда инновация жараёни схемаси берилади. У қуйидаги босқичларни қамраб олади:
1. Янги ғоя туғилиши ёки янгилик концепциясини пайдо қилиш босқичи, у кашфиёт босқичи деб ҳам юритилади.
2. Ихтиро қилиш, яъни янгилик яратиш босқичи.
3. Яратилган янгиликни амалда қўллай билиш босқичи.
4. Янгиликни ёйиш, уни кенг татбиқ этиш босқичи.
5. Муайян соҳада янгиликнинг ҳукмронлик қилиш босқичи. Бу босқич­да янгилик ўзининг янгилигини йўқотади, унинг самара берадиган муқобили пайдо бўлади.
6. Янги муқобиллик асосида, алмаштириш орқали янгиликнинг қўлланиш доирасини қисқартириш босқичи.
В.А. Сластенин янгилик киритишни мақсадга мувофиқ йўналти­рилган янгилик яратиш, кенг ёйиш ва фойдаланиш жараёни мажмуи, унинг мақсади инсонларнинг эҳтиёжи ва интилишларини янги воситалар билан қондириш деб билади. Янгилик киритишнинг тизимли концепцияси муаллифлари инновацион жараёнларнинг икки муҳим шаклини фарқлайдилар.
Биринчи шаклга янгилик киритишни оддий ишлаб чиқиш киритилади. Бу илк бор маҳсулот ўзлаштирган ташкилотларга тааллуқлидир.
Иккинчи шаклга янгиликни кенг кўламда ишлаб чиқиш тааллуқлидир.
Янгилик киритиш ҳам ички мантиқ, ҳам вақтга нисбатан қонуний ривожланган ва унинг атроф-муҳитга ўзаро таъсирини ифодалайдиган динамик тизимдир.
Педагогик инновацияда "янги" тушунчаси марказий ўрин тутади. Шунингдек, педагогик фанда хусусий, шартли, маҳаллий ва субъектив янгиликка қизиқиш уйғотади. Хусусий янгилик В.А. Сластениннинг аниқлашича, жорий замонавий­лаштиришда муайян тизим маҳсулоти унсурларидан бирини янгилашни кўзда тутади.
Мураккаб ва прогрессив янгиланишга олиб келувчи маълум унсурларнинг йиғиндиси шартли янгилик ҳисобланади.
Маҳаллий янгилик конкрет объектда янгиликнинг фойдаланиши билан белгиланади.
Субъектив янгилик маълум объект учун объектнинг ўзи янги бўлиши билан белгиланади.
Илмий йўналишларда янгилик ва инновация тушунчалари фарқланади. Янгилик - бу воситадир: янги метод, методика, технология ва бошқалар.
Звягинцев Д.Г янги тушунчасига таъриф бериб, педагогикадаги янги бу фақатгина ғоя эмас, балки ҳали фойдаланилмаган ёндашувлар, методлар, технологиялардир, лекин бу педагогик жараённинг унсурлари мажмуан ёки алоҳида олинган унсурлари бўлиб, ўзгариб турувчи шароитда ва вазиятда таълим ва тарбия вазифаларини самарали ҳал этишнинг илғор бошланмаларини ўзида акс эттиради.
Р.Н. Юсуфбекова педагогик янгиликка ўқитиш ва тарбия беришда аввал маълум бўлмаган ва аввал қайд қилинмаган ҳолат, натижа, ривожланиб борувчи назария ва амалиётга элтувчи педагогик воқеликнинг ўзгариб туриши мумкин бўлган мазмуни сифатида қарайди. Педагогик инновацияда Р.Н. Юсуфбекова инновацион жараён тузилмасининг уч блокини фарқлайди:
Биринчи блок­ - педагогикадаги янгини ажратиш блоки. Бунга педагогикадаги янги, педагогик янгиликнинг таснифи, янгини яратиш шарт-шароити, янгиликнинг меъёрлари, янгининг уни ўзлаштириш ва фойдаланишга тайёрлиги, анъана ва новаторлик, педагогикадаги янгини яратиш босқичлари киради.
Иккинчи блок- янгини идрок қилиш, ўзлаштириш ва баҳолаш блоки: педагогик ҳамжамиятлар, янгини баҳолаш ва уни ўзлаштириш жараёнларининг ранг-баранглиги, педагогикадаги консерваторлик ва новаторлик, инновация муҳити, педагогик жамиятларнинг янгини идрок этиш ва баҳолашга тайёрлиги.
Учинчи блок - янгидан фойдаланиш ва уни жорий этиш блоки, яъни янгини татбиқ этиш, фойдаланиш ва кенг жорий этиш қонуниятлари ва турларидир.
Инновация жараёнлари талқинлари киши эътиборини ўзига тортади. У инновация жараёнининг қуйидаги тузилмасини беради:
- фаолият тузилмаси - мотив - мақсад - вазифа - мазмун - шакл - методлар - методика компонентлари йиғиндиси;
- субъектив тузилма-инновацион фаолият субъектларининг халқаро, минтақавий, туман, шаҳар ва бошқа сатҳлари;
- сатҳий тузилма-инновацион фаолият субъектларининг халқаро, минтақавий, туман, шаҳар ва бошқа сатҳлари;
- мазмун тузилмаси - ўқув-тарбиявий ишлар, бошқарув (ва б.)да янгиликнинг пайдо бўлиши, ишлаб чиқилиши ва ўзлаштирилиши;
- босқичлиликка асосланган ҳаёт даврийлик тузилмаси – янгиликнинг пайдо бўлиши - илдам ўсиш - етуклик – ўзлаштириш - диффузия (сингиб кетиш, тарқалиш) – бойиш (тўйиниш) – қолоқлик - инқироз – иррадиация (алданиш) – замонавийлаштириш;
- бошқарув тузилмаси - бошқарув ҳаракатларининг 4 та турининг ўзаро алоқаси: режалаштириш - ташкил этиш - раҳбарлик қилиш - назорат қилиш;
- ташкилий тузилма - диагностик, олдиндан кўра билиш, соф таш­ки­лий, амалий, умумлаштирувчи, татбиқ этувчи.
Инновация жараёни таркибий тузилмалар ва қонуниятларни қамраб олган тизимдан иборатдир. Педагогикага оид адабиётларда инновацион жараён кечишининг 4 та асосий қонунияти фарқланади:

  • педагогик инновация муҳитининг аёвсиз бемаромлик қонуни;

  • ниҳоят амалга ошиш қонуни;

  • қолиплаштириш ёки стереотиплаштириш қонуни;

  • педагогик инновациянинг даврий такрорланиши ва қайтиши қонуни.

Аёвсиз бемаромлик қонунида педагогик жараён ва ҳодисалар тўғрисидаги яхлит тасаввурлар бузилади, педагогик онг бўлинади, педагогик янгилик баҳоланади ва у янгиликнинг аҳамияти ва қимматини кенг ёяди.
Ниҳоят амалга ошиш қонуни янгиликнинг ҳаётийлиги бўлиб, у эрта ё кеч, стихияли ёки онгли равишда амалга ошади.
Қолиплаштириш ёки стереотиплаштириш қонуни шундан иборатки, унда педагогик инновация фикрлашни бир қолипга тушириш ва амалий ҳаракатга ўтиш тенденциясига эга бўлади. Бундай ҳолатда педагогик қолип (стереотип) қолоқликка, бошқа янгиликларнинг амалга ошиш йўлига тўсиқ бўлишга мажбур бўлади.
Педагогик инновациянинг даврий такрорланиши ва қайтиши қонунининг моҳияти шундаки, унда янгилик янги шароитларда қайта тикланади.
Педагогик инновация тадқиқотчилари инновация жараёнининг икки типини фарқлайдилар:
Инновациянинг биринчи типи стихияли ўтади, яъни инновацион жараёнда унга бўлган эҳтиёж ҳисобга олинмайди, уни амалга оширишнинг барча шарт-шароитлари тизими, усуллари ва йўлларига онгли муносабат бўлмайди.
Инновациянинг иккинчи типи онгли, мақсадга мувофиқ, илмий асосланган фаолият маҳсулидир.

Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish