Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети


Картошкада фитофтороз касаллигининг ўрганилганлиги



Download 1,32 Mb.
bet6/26
Sana06.03.2022
Hajmi1,32 Mb.
#483584
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
Ўрал БМИ 22.12.21 охирги вариант

Картошкада фитофтороз касаллигининг ўрганилганлиги.
Картошка республикамиз аҳолиси озиқ-овқат рационидаги асосий экинлар қаторидан ўрин олади. Унинг таркибидаги оқсил, углеводлар, витаминлар нафақат инсонлар учун, балки чорва моллари учун ҳам қимматли озуқа манбаи ҳисобланади. Картошка қишлоқ хўжалигида алмашлаб экишда ҳам муҳим экин ҳисобланади.
А.В. Филипов [30; 54-58-б. ] ва М.А. Кузнецова [29; 27-30-б.] ларнинг маълумотларига кўра, картошка ҳосилининг кескин камайишига асосий сабаб касалликлар бўлиб, улар экин ўсиши ва туганакларни сақлаш даврида катта зиён етказади. Картошкада касаллик қўзғатувчи микроорганизмлар қаторига замбуруғлар, бактериялар, вируслар ва фитоплазмалар киради. Картошка етиштирадиган хўжаликларга катта иқтисодий зарар етказадиган касалликлар қаторига фитофтороз, ризоктониоз ва фузариоз кабилар киради.
Фитофтороз картошка етиштирадиган мамлакатларда энг хавфли касалликлардан бири бўлиб қолмоқда. 1861 йилда А. де Бари картошка замбуруғи фитофтора ҳақидаги ишини чоп этди. 1845-1847 йилларда касаллик билан Буюк Британия, Белгия, Франция, Германиянинг ғарби ва Россиянинг шимолий-ғарбида барча далалар зарарланди ва бу халқ учун фожиага айланди. Ушбу йилларда кузатилган фитофтороз–“картошка ўлати” нинг эпифитотияси аҳолиси деярли фақат картошка билан кун кечирадиган Ирландия мамлакатида кучли очарчиликка сабаб бўлган. А. де Барининг тадқиқотлари фитофторознинг сабабларини ва касаллик ривожлиниши хусусиятларини ҳамда касаллик қўзғатувчи Phytopthora infestans замбуруғини аниқлашга имкон берди [32; 51-б.].
А.Ҳакимов, Н.Тиллахўжаева, У.Раҳимовлар [31; 23-б.] Ўзбекистонда ҳам ушбу касалликни қайд этишган. Аммо унинг картошкада тарқалиши ва ҳосилга таьсири ўрганилмаган. Ҳозирги даврда картошка экинларини ҳар хил ноқулай омиллардан ва фитофтороз касаллигидан нобуд бўлишини камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар орасида энг асосийси чидамли навларни яратиш, башорат тизимига эътибор қаратиш ва самарали кураш усулларини қўллаш ҳисобланади. Чидамли навларни етиштириш фунгицидлардан фойдаланишни сезиларли даражада камайтиришга имкон беради. Фитофтороз туфайли ҳосилнинг 70% гачаси, Ўзбекистонда эса 30-40% гача йўқотилиши мумкин [33; 184-б.]. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда етиштиришга рухсат берилган картошка навлари каталогида навларнинг касалликларга чидамлилик даражаси 80 % дан кўпроғини ташкил қилади. Шунинг учун ҳозирги вақтда кимёвий кураш усули картошкани ушбу касалликлардан ҳимоя қилишнинг энг ишончли усули ҳисобланади. Ҳозирги даврда картошканинг фитофтороз касаллигининг тобора ортиб бораётганлиги ишончли ҳимоя қилишни таъминлайдиган кимёвий ҳимоя қилишнинг янги усулларидан фойдаланишни талаб қилади. Тақдим этилган далиллар ушбу ишнинг мавзуси, мақсади ва асосий вазифаларини белгилаб беради.
Фитофтороз касаллигини қўзғатувчиси–Phytophthora infestans замбуруғи ҳисобланади. Бу касаллик бутун дунёда кенг тарқалган. Фитофтора касалликка чалинган туганаклар билан бирга Жанубий Америкадан Европага олиб келинган. Е.Ларж (Large, 1953), маълумотларига кўра бу касаллик илк бор Бельгиянинг Льеж посёлкасида 1840 йилда пайдо бўлган [21; 1950-1956-б.]. Н.А.Наумова [34; 188-б.] фитофтора Британия оролларида 1842 йилда топилган деб ҳисоблайди. Ўша йил мавсуми серёмғир бўлган ва касаллик тезда тарқалиб кетган. Россияда фитофторанинг борлиги ҳақидаги илк маълумотлар 1845-1846 йиллардан бошлаб пайдо бўлган, бунда касаллик Болтиқбўйи губернияларида, кейин эса 1847 йили ғарбий ва шимолий губернияларда қайд қилинган. Эпифитотия 1851 йилда қайд қилинган. 1853 йилдан бошлаб фитофтора Украинада, Қримда ва Кавказда пайдо бўлди. Кейинчалик касаллик Сибирь ва Уссурия ўлкасида ҳам маълум бўлди [35; 28-36-б.].
Россияда ушбу замбуруғни ўрганишга биринчилардан бўлиб профессорлар С.И.Ростовцев ва Л.И.Курсанов [36; 7-24-б.] ўз ҳиссаларини қўшишди. Бошқирдистон АССР да баъзи йилларда касаллик эпифитотия характерига эга бўлганлиги сабабли фитофторанинг тарқалиши масаласига катта эътибор қаратилди. 1926-1943 йиллар мобайнида 8 йил касаллик авж олган йиллар бўлган. Фитофтора об-ҳавоси нам ва муътадил ҳароратга эга бўлган ҳудудларда, хусусан республиканинг шимоли-шарқий қисмида сақланиб туради.
Фитофтороз бўйича чет элда кўплаб тадқиқотлар олиб борилган. ГФРда ҳар йили фитофтора сабабли картошка ҳосилининг 7% дан 33% гачаси, таъсирчан навларда эса 50% гачаси нобуд бўлган [22; 447-449-б.]. Собиқ ГДРда кўп йиллик ўртача йўқотишлар 15% гача ни ташкил қилган, Францияда эса 5-40% оралиғида ўзгариб туриб, 12% гачани ташкил қилган. Е.Everdingen ва W.G.Flierларнинг [23; 562-568-б., 24; 32-б., 25; 193-203-б.] маълумотларига кўра, Финляндияда туганакларнинг кучли зарарланиши билан энг кўп йўқотишлар 1953 ва 1961 йилларда қайд этилган, баъзида улар 20-27 т/га. ни ташкил қилган.
Касалликнинг бир нечта номи бор: фитофтора, фитофтороз, картошка касаллиги, картошка ўлати, картошка моғори, картошка чириши. Англия ва Америкада у мавсум даврида кеч пайдо бўлиши сабабли кечки чириш деб аталади [37; 188-б.].
Фитофтора картошканинг барглари, пояси, гуллари ва туганакларини зарарлайди. Зарарланган баргларда ўлаётган тўқиманинг тўқ-қўнғир доғлари пайдо бўлади. Поялари ва баргларнинг бандларида касаллик алоҳида ёки бутунлай қоплаб олган жигарранг узунчоқ йўл-йўл кўринишида бўлади. Қуруқ об-ҳавода шикастланган тўқималар қуриб қолади, нам ҳавода эса чирийди. Зарарланган туганакларнинг пўстида доғлар бироз ботиқ, пўстлоқнинг рангига боғлиқ равишда қўнғир ёки бошқа рангларда бўлади. Картошка пояларининг эрта зарарланишида туганаклар ҳосили камаяди. Сақлаш даврида шикастланган туганаклар чирийди [39; 1786-1789-б.].
Бўриев ва бошқаларнинг [38; 184-б.] маълумотларига кўра, Тошкент вилояти шароитида картошканинг фитофтороз касаллиги кенг тарқалган бўлиб зарарланган ўсимликнинг пояси паст, барглари кичик бўлиб, ҳосил бўлган туганаклар сони камайиб кетади ва оғирлиги ҳам соғломига нисбатан анча паст бўлади. Натижада ҳосилдорлик 30-40% гача камайиб кетади.
Фитофтороз 1845 йилда Ирландияда эпифитотия ривожланиши натижасида иқтисодий аҳамиятга эга бўлди. Бунда Ирландияда картошка ҳосили нобуд бўлган ва оқибатда очарчилик юзага келиб, аҳоли ёппасига Шимолий Америкага миграция қилган. Кейинчалик, Германияда Биринчи Жаҳон Уруши пайтида 1916 йилдаги фитофтороз эпифитотияси картошка ҳосилининг катта қисмини нобуд қилди ва натижада 1916 йилдан 1917 йилга ўтишда қиш ойларида 700 минг немис фуқароси очарчиликдан ўлган ҳамда немис қўшинларини озиқ-овқат билан таъминлашнинг қисқаришига олиб келган [26; 541-550-б.].
Бугунги кунда фитофтороз нафақат картошканинг, балки итузумдошлар оиласига мансуб бўлган бошқа экинларнинг, айниқса помидорнинг ҳам энг хавфли касалликларидан бири бўлиб қолмоқда.
Картошка ҳосилининг фитофтороз туфайли нобуд бўлиши ва касалликка қарши кураш учун кетадиган маблағлар натижасида барча сарф-харажатлар дунё бўйича 4 миллиард Еврога яқинни ташкил қилади [34; 31-36-б.].
М.А.Кузнецова [40; 1-42-б.] ва А.В.Филиппов [41; 64-65-б.] маълумотларига кўра, Россия ҳар йили фитофтороз сабабли ўрта ҳисобда 4 млн. тоннага яқин картошка йўқотади. Эпифитотия йилларида ҳимоя бўлмаганида касалликка мойил навларнинг маҳсулдорлиги 1,5–2 баробарга пасайиши мумкин.
P. infestans нинг келиб чиқиш маркази кўп тадқиқотчиларнинг фикрига кўра Марказий Мексиканинг ясси тоғлик қисмларидир, аммо бошқа олимлар ушбу тур (картошка каби) Анд тоғларида пайдо бўлган деган фикрни қўллаб-қувватлашади. Яқинда ўтказилган тадқиқотлар P. infestans Марказий Мексикадан келиб чиққанлигини тасдиқлади [28; 8791-8796-б.]. Ушбу хулосани кўп бошқа фактлар ҳам тасдиқлаган, масалан, айни Мексикада P. infestans популяцияларининг генетик жиҳатдан хилма-хиллиги энг юқори, фитофтороз Solanum туркумининг бошқа туганак ҳосил қилувчи турларида ҳам учрайди, патогеннинг популяциялари Харди-Вейнберг тенгламасига мос келади, унинг иккита жинси Мексикада 1:1 нисбатда учрайди, ва буни филогеографик ва эволюцион тадқиқотлар ҳам тасдиқлаган. Ундан ташқари, туркумнинг P. infestans га жуда яқин “қариндош” турлари–Phytophthora mirabilis ва Phytophthora ipomoeae–Марказий Мексика учун эндемик турлардир. Иккинчи томондан, Жанубий Америкада топилган ягона “қариндош” тур–Phytophthora andina–гибрид тур бўлиб, P. infestans билан умумий аждодга эга эмас. Ниҳоят, P. infestansнинг Жанубий Америкадаги популяциялари генетик жиҳатдан хилма-хилликка эга бўлмаган клонлар популяцияларидир.

Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish