1-босқич. Логистиканинг хўжалик амалиѐтига кириб келгунга қадар бўлган давр
(ХХ аср 50 йиллар)
Моддий тақсимот ва моддий техник
таъминот 2 бир бирига ўзаро боғланмаган
фаолият сифатида тарқоқ бошқарилган.
Автомобил транспор-тининг тезлик билан
ривожланиши унинг товар ҳаракатидаги
аҳамиятини оширди.
Юкни мумфойдаланиш транс-
порти билан ташишда энг кичик
нархлар ва ўз транспортида та-шишда
энг кичик харажатлар.
2-босқич. Классик логистика даври. (ХХ аср 60 йилларниг боши)
Оптимал ташишни ташкил этиш
ўрнига фирмаларда логистик тизим тузила
бошланди. Давр сўнгида фирмалараро
логистик компромис-ларга амал қилина
бошланди.
Умумий
харажатларни
минимал-
лаштириш. Фирманинг логистик операция
орқали максимал даромад олиш мезонига
ўтиши.
3-босқич. Неологистика даври. (ХХ аср 80 йилларниг боши)
Логистика
компромисслар
ҳаракат
доирасининг кенгайиши билан бутун
фирма иши самарадорлигига эришиш,
тузилмаларнинг биргаликдаги ҳарака-
тини таминлаш.
Корхонанинг барча харажатларини
минималлаштириш ва энг юқори
даромадга интилиш.
4-босқич. Логистикага янгича ѐндашув даври.(Умумий маьсулият концеп. ХХ аср 90
йиллар)
Логистик тизимнинг иқтисодий соҳа
чегарасидан чиқиб, ижтимоий иқти-содий
ва сиѐсий жабҳаларни инобатга олиши.
Нарх ва харажатларнинг максимал
мутаносиблигини таъминлаш.
5-босқич. Интеграцион кучайиш ва тадбиркорликнинг оптималлашуви даври.(ХХI аср
боши)
Логистиканинг
рақобат
кураши
қуролига айланиши ва бошқарув ман-тиғи
концепсиясиниг амал қилиши.
Рақобатда устунликка эришиш. Узоқ
муддатли
хўжалик
ва
молиявий
алоқаларга шароит яратиб бериш.
22
2-расм. Логистиканинг рижожланиш босқичлари.
Германиялик профессор Г.Павеллек айтишича “логистика – бу
корхонага келиб тушувчи, у ерда ишловчи ва корхонадан чиқиб кетувчи
моддий ва ахборот оқимларини режалаштириш, бошқариш ва назорат
қилишдир”.
А.Н.Родников эса логистикага “моддий ва ахборот оқимларини
биринчи манбадан якуний истеъмолчигача масофа ва вақтдаги ҳаракатини
режалаштириш, ташкил қилиш, бошқариш, назорат қилиш ва тартибга
солишдир” деб таъриф берган.[28].
Логистикани предмети ва объектини аниқловчи кўплаб тарифлар
мавжуд.
Логистика - бу иқтисодий-ташкилий тизимда материаллар оқими
ва у билан боғлиқ бўлган ахборот, молиявий ва сервис оқимларини
уларни пайдо бўлиш жойлардан бошлаб истеъмол этилиш жойларигача
етказишни бошқариш ҳақидаги фандир.
Логистика – бу қўйилган мақсадларга эришиш борасида маълум
бир системада материал ва сервис оқимлари ва улар билан боғлиқ
равишда ахборот, молия ва бошқа оқимларни оптималлаштириш ва
уларни бошқариш ҳақидаги фандир. Логистика фанини юқорида баѐн
этилган таърифлари жуда кенг маънода шакллантирилгандир.
Юқоридаги таърифларда логистикага фан сифатида қаралган
бўлса, айрим ҳолларда унга бошқарув-иқтисодий ѐки молиявий
йўналишларда қаралади. Масалан, АҚШ материал тақсимот бошқаруви
бўйича Миллий кенгаш аъзолари логистикани мазмунини белгилашда
бошқарув йўналишига асосий эътиборни қаратганлар:
Логистика – бу корхонага келиб тушадиган материал маҳсулотлар
оқими ва у билан боғлиқ равишда молиявий оқимни режалаштириш ва
назорат этишдир. Логистика бўйича 1974 йил ўтказилган Европа
23
конгрессида унинг ноҳарбий соҳаларда қўлланилишидан келиб
чиқадиган янги таърифлари берилган:
Логистика – бу материал, энергетик, ахборот ва пассажирлар
оқимини тизимли режалаштириш, назорат этиш ва бошқариш ҳақидаги
таълимотдир.
Логистикани фан ва хўжалик фаолияти юритиш инструменти
сифатида кўплаб таърифлари бўлишига қарамасдан кўп ҳолларда унинг
объекти аниқ белгиланмаган.
ХХ асрнинг 90 йилларига келиб логистикани қўлланиш соҳаси
жиддий кенгайди. Логистикани хўжалик юритиш фаолиятини турли
соҳаларига кириб бориши билан логистикани аниқланиши ҳам кенгайиб
борди. Логистикага оид илмий соҳада қуйидаги йўналишлар шаклланди:
ахборот логистикаси; (ахборот логистикасининг вазифаси ахборотни
бошқариш моддий ва молиявий оқимлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни
сақлаш, ахборот тизимларини шакллантириш, харид (таъминот), ишлаб
чиқариш, тақсимот, заҳира ва транспорт логистикалари ривожланишини
таъминлаш, мижоз(истеъмолчи) билан алоқада бўлиш, уларга керакли
маълумотларниетказиш ва бошқалар. )
харид (таъминот) логистикаси; (бу логистиканинг вазифаси
таъминот, корхонани барча керакли воситалар хомашѐ, материаллар,
яримфабрикатлар ва бошқалар билан таъминлаш, товарларни харид ва
сотувига кўра сақлаш, режалаштирилган товар ҳажмига эришиш,
буюртмалар билан ишлаш, етказиб берувчи ва истеъмолчини қидириш,
маъқул нархлар ва юқори сифатли маҳсулот назорати бозорни ўрганиш ва
бошқалар.)
ишлаб чиқариш логистикаси;(логистиканинг бу тури асосан узлуксиз
ишлаб чиқаришга шароит яратиш, узлуксиз ишлаш учун зарур барча
хомашѐ, материаллар, бутловчилар, транспортировка техника ва
технологиялар ва бошқа воситаларнинг тўхтовсизлигини, ишлаб чиқариш
жараѐнини график асосида олиб борилаѐтганини назорат қилиш).
24
тақсимот(маркетинг)
логистикаси;(бу
логистика
асосанхаражатларни, хомашѐ материалларни, яримфабрикатлар, тайѐр
маҳсулотлар, транспорт, омборлар, сотув, товар ҳаракатини тақсимоти ва
назорати билан шуғулланади.)
заҳира логистикаси;(заҳира логистикасининг вазифаси юкларни
сақлаш, жойлаштириш, омборга жойлаш, маркировкалаш, қадоқлаш,
омбордаги юклар назорати, ҳужжатлар билан ишлаш, омбор ҳисоботлари
назорати ва бошқалар ҳисобланади.)
транспорт логистикаси.(логистиканинг бу тури ўз ичига жуда катта
вазифаларни қамраб олади. Масалан товарлар учун транспортировкани
таъминлаш, транспорт харажатларини камайтириш, етказиб беришнинг энг
оптимал маршрутини аниқлаш, логистик схемаларни тузиш,етказиб
берувчилар, экспедиторларни излаш, режалаштириш, шартномвий
муносабатларни тартибга солиш ва назорати, турли транспорт ва турли
транспорт воситаларини аниқ йўналтириш ва бошқа шу каби масалалар.)
Корхона ва ташкилотлар логистик фаолияти кенгайиб борган сари
логистиканинг таърифи ҳам аниқлашиб ва кенгайиб борди.
Логистиканинг асосий мақсади – бу корхонанинг бозордаги
рақобатбардошлигини таъминлашдан иборатдир. Бундай мақсадга
логистика оқимлар жараѐнини қуйидаги қоидаларга мувофиқ бошқариш
асосида эришади: бу қоида истеъмолчи (харидор)га керакли маҳсулот (хом
ашѐ, хизмат, ресурс)ни лозим бўлган сифатини таъминлаган ҳолда керакли
миқдорда ва белгиланган муддатда энг кам харажатлар билан етказиб
беришни кўзда тутади. Логистиканинг асосий мақсади бошқарув
вертикали бўйича турли даражадаги локал мақсадларга бўлинади.
Мақсадлар горизонтал текисликда ҳам бўлиниб ҳар бир ижрочи ѐки
логистик операцияни мақсадларигача етиб боради. Логистик тизимда
вертикал ва горизонтал текисликдаги интеграллашувда турли функционал
соҳа ва бошқариш даражаларидаги ўзаро таъсир ва қайта боғланишларни
ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга бўлади. Қўйилган мақсадларга етиш
25
учун логистика маълум вазифаларни, умумий ва хусусий вазифаларни
амалга ошириши лозим бўлади (3- расм).
Логистикани умумий глобал вазифаларига қуйидагилар киради:
материал, ахборот ва бошқа керакли оқимларни интеграллашган
комплекс тизимларини яратиш;
ишлаб чиқариш ва муомала соҳаларида логистик имкониятлардан
фойдаланишни назоратга олиш, уларни режалаштириш ва стратегик
мувофиқлаштириш;
логистик
тизимни
юқори
даражадаги
мослашувчанлигини
таъминлаш;
бозор муҳитини ҳисобга олган ҳолда танлаб олинган стратегия
доирасида логистик конвецияни доимий мукаммаллаштириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |