Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент автомобиль ва йўллар институти


Транспорт бажарган ишига қараб 2 асосий гуруҳга бўлинади



Download 1,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/35
Sana25.02.2022
Hajmi1,19 Mb.
#257439
TuriДиссертация
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   35
Bog'liq
transport logistika xizmatlari bozorini samarali boshqarish tizimini shakllantirish angren logistika markazi yoazh misolida

Транспорт бажарган ишига қараб 2 асосий гуруҳга бўлинади 
Оммавий фойдаланиладиган транспорт 
юк ва йўловчи ташишда хизмат қилади. 
Нооммавий фойдаланиладиган транспорт 
ишлаб чиқариш ичидаги транспорт
Транспортнинг нооммавий туридан 
фойдаланган ҳолда юклар ташишни 
ташкил қилиш ишлаб чиқариш 
логистикаси предметидир. 
Тем
ир й
ўл 
трансп
орти
С
ув
трансп
орти
А
втом
оби
л 
трансп
орти
Х
аво
тр
асп
о
р
ти


45 
• тарифларни қулайлиги ва қилинаѐтган ҳаражатлар ҳақида доимий 
равишда ахборот бериб турилиши;
• кредит бериш (олиш) мумкинлиги; 
• омборхоналарда юкларни қайта ишлаш самарадорлиги;
• юкларни ўраб-чирмаш сифати ва ташишни пакет ва контейнерларда 
амалга ошириш мумкинлиги;
Логистик хизмат кўрсатиш жараѐнини энг муҳим масаласи – бу 
кўрсатилган 
хизматлар 
учун 
истеъмолчилардан 
ундириладиган 
компенсация нархини аниқлашдир. Юкларни ташиш жараѐнига кетган 
ҳаражатларни аниқлашдан кўра логистик хизмат ҳаражатларини аниқлаш 
анча мураккабдир, чунки бундай хизматни баҳоси истеъмолчи томонидан 
бор тизимни (ташиш ва логистик хизмат кўрсатиш) самарадорлигини 
баҳолаши ва тан олиш билан боғлиқдир. Хизмат кўрсатиш даражаси 
ҳаражат ва тушумлар ҳамда олинадиган фойда қийматларини солиштириш 
асосида аниқланади. Агар хизмат кўрсатишни режалаштирилаѐтган 
даражаси ҳаражат ва тушумларни оптимал нисбатини таъминлайолса, унда 
бундай хизмат корхона учун самарали ҳисобланиши мумкин. Бундай 
процедура хизмат кўрсатиш даражасини оширилиши туфайли кўпаяѐтган 
ҳаражатларни хизмат тури ва сифатини камайиши натижасида 
йўқотилаѐтган тушум билан солиштириш асосида бажарилади. Бундай 
солиштириш натижасида хизмат кўрсатишнинг оптимал даражасини 
аниқланади. [35]. 
Транспорт воситаларини иш фаолияти истеъмолчилар эҳтиѐжини 
қондиришга қаратилган бўлиш керак. Истеъмолчиларга эса минимал 
муддатларда юкни етказиб бериш имконияти, юкни сифатини 100 % 
сақлаш, юкни қабул қилиш ва топширишдаги қулайликлар, тарифлар 
тўғрисида, ташиш шароити ва юкни етиб келган жойи тўғрисидаги доимий 
маълумотлар бериб туриш лозим бўлади.
Транспорт хизматини сифатини белгилашда қуйидаги ҳолатларни 
ҳисобга олиш лозим бўлади:


46 
 
транспорт хизмати турларини танлашда хизматни мумкин бўлган
 
барча даражаларини кўзда тутиш лозим бўлади;
 
истеъмолчиларни эҳтиѐжлари бир неча хил бўлиши мумкин, бу эса 
кўрсатилаѐтган транспорт хизмати хусусиятлари ва тавсифларини бир 
неча, баъзан бир-бирига мос келмайдиган талабларга жавоб беришни 
тақозо қилади;
 
транспорт 
хизмати 
борасида 
шартномалар 
тузилганда 
истеъмолчиларни эҳтиѐж ва талаблари аниқ белгиланиши лозим;
 
кўп ҳолларда истеъмолчиларни эҳтиѐжлари вақт мобайнида
 
ўзгаради, бу эса тизимли равишда маркетинг тадқиқотлари 
ўтказишни тақоза этади. Ҳар бир транспорт хизмати тури уни жиддий 
равишда ўрганиш ва таҳлил этишни тақоза этади; 
 
истеъмолчиларни талаб ва эҳтиѐжлари одатда ишни маълум бир 
хусусиятларини таъминлашни кўзда тутади ва бунда маълум миқдорий 
кўрсаткичлар бажарилиши талаб этилади: хавфсизликни таъминлаш, 
функционал техник тайѐр ҳолатда бўлиш, эксплуатацияга тайѐргарлик 
даражаси, ишончлилиги эҳтиѐжни қондириш, иқтисодий факторлар, 
экология талабларига жавоб бериш ; 
Транспорт хизматини доимо яхшилаб бориш учун транспорт 
хизмати борасида олинган ахборотлар тўпланган тажрибалар ва 
истеъмолчиларни фикр-мулоҳазалари асосида жиддий ўрганилиши ва 
таҳлил этилиши лозим. Транспорт хизматини намунали йўлга қўйиш учун 
стратегик ечимлардан фойдаланиш ҳам катта самара беради. 
Президентимиз И.А.Каримов “Стратегия – бу узоққа мўлжалланган аниқ 
мақсаддир” деганлар. Демак ҳар қандай тизимни стратегик режалаштириш 
муҳим аҳамият касб этар экан.транспорт хизматларини стратегик 
режалаштириш мижозларнинг кўпайишига, аввалги буюртмачиларнинг 
буюртмаларини кенгайишига, янги уровен (даражадаги) хизматни жорий 
этишга, хатоликларнинг камайишига, хизматларнинг тўғри ва самарали 
жорий этилишига олиб келади. Бу усул корхонага катта самарадорлик ва 


47 
даромадлар олиб келади ва компания брендининг машхурлигини ҳамда 
мустаҳкамлигини таъминлайди (15-расм). 
 
15-расм. Транспорт хизмати стратегиялари 
Автомобил транспортидаги энг асосий хизмат кўрсатиш бу юк ва 
йўловчиларни ташишдир.
Маълумки, юк ташиш таннархи транспорт жараѐнини амалга ошириш 
билан боғлиқ бўлган капитал маблағларни ҳисобга олмайди. Шу туфайли 
иқтисодий ҳудудда юк ташишнинг истиқболдаги ривожлантириш
вариантларини белгилашда, бу вариантларга хос эксплуатацион 
харажатлар ва капитал маблағлар даражаларини ҳисобга олиш керак 
бўлади. Бундай комплекс мезон сифатида келтирилган харажатлар 
ҳисобланади. 
Келтирилган харажатлар умумий ҳолда қуйидагиларни ўз ичига 
олади: 
- тарага ва юкларни пакетлашга сарфланадиган харажатлар; 
- юк ортиш – тушириш ишлари ва ташиш харажатлари; 

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish