Транспорт хизмати стратегиялари
Кўшимча ва ноананавий хизматлар
Ахборот ва коммуникацияларда янги ютуқлар
Фаолиятни
диверсифи-
кациялаш
Йўлларда
юкни назо-
рат қилиш
Хизматлар
ҳақида
маълумот
Корхона юк
обороти бўйича
таклифлар
Юк ташиш
ҳисоб кито-
бини олиб
бориш
Шериклар
орасидаги
маълумот
алмашиш
Янги
маршрутлар
рекламаси
Турли
экспедиторлик
хизматлари
Ташиш
таннархини
аниқлаш
Заҳираларни
назорат
қилиш
Истеъмолчилар
талабини
ўрганиш
Божхона ишла-
рини тартибга
солиш
Омборларни
бошқариш
Буюртмалар
бажарилган-
лиги назорати
Юк оборотини
назорат қилиш
Ҳужжатларни
компютерлаш-
тириш
Оптимал ташиш маршрутини аниқлаш
Компютерлаштирилган ахборот тизими
48
- юк ташишни ташкил этишдаги техник воситалар комплексига
кетадиган капитал маблағлар;
- ташишда бўладиган юкларни ва улардан йўқотиладиган қисмининг
баҳоси.
Реал юк ташиш шароитларида юқорида кўрсатилган харажатлардан
айримлари ҳисобга олинмаслиги мумкин. Масалан, ташиш жараѐнида
бўладиган юкларнинг баҳосини бу маҳсулот етказилгандан кейин бевосита
ишлаб чиқаришда ишлатиладиган ҳоллардагина ҳисобга олиш лозим.
Шундай қилиб, умумий ҳолда маълум регион миқѐсида
истеъмолчиларнинг юк ташишга бўлган эҳтиѐжларини вақт мобайнида бир
текис тақсимланган деб бўлмайди, уларни таҳлил этиш ва транспорт
жараѐнини бошқаришда ҳисобга олиш иқтисодий жиҳатдан катта
самарадорлик берадиган муҳим омилдир.
Юк ташиш хажмларини ортиб бориш ва турли транспорт
воситаларининг йўл тармоқларини кенгайиши ва зичлашиши, шахарларни
катталашуви ва улардаги материал оқимларни ҳудудни маҳсулот ва
товарлар жўнатувчи манзиллари билан истеъмолчи ташкилотларни
объектларини ўзаро боғлайдиган энг қисқа узунликдаги кам харажатлти
йўл (тармоқ) схемаларини аниқлаш масаласини кун тартибига қўймоқда.
Чунки энг қисқа йўл тармоғи бўйича етказиб бериладиган материал оқим
энг кам харажатли ҳисобланади ва уни самарадорлигини оширишда энг
муҳим омиллардан ҳисобланади.
Ҳозирги шароитда транспорт корхоналари ўзларнинг тижорат ва
ишлаб чиқариш фаолиятларини қайта кўриб чиқишлари ва асосий диққат –
эътиборни истеъмолчиларнинг эҳтиѐжлари ва талабларини ўрганиш,
таҳлил этиш ва қондиришга қаратмоғи лозим. Транспортда юк ташиш
фаолияти икки хил йўналишдаги ташкилотлар - сотувчи ва сотиб олувчи,
яъни юк жўнатувчи ва қабул қилувчи ташкилотлар эҳтиѐжини қондиришга
қаратилгандир. Ўз-ўзидан маълумки товарни сотилиш, жараѐни фақат уни
истеъмолчига етказиб берилгандагина тугалланган ҳисобланади. Бозор
49
иқтисодиѐти шароитида корхонани барқарор ҳолати нафақат уни ишлаб
чиқариш ҳаражатлари билан балки бозорда ўз товарини ўтказаолиши, яъни
харидорларга сотаолиши билан белгиланади. Корхона ва ташкилотлар ўз
товарларини сотганларидан кейин маҳсулотни олувчига етказиб бериш
муаммоси туғилади. Чунки бозор иқтисодиѐти шароитида маҳсулот ва
товарлар бозоридан ташқари транспорт хизмати бозори ҳам шаклланади,
транспорт корхоналари орасида рақобат пайдо бўлади.
Товарлар тақсимланишини транспорт-экспедицион таъминоти
қуйидаги ишларни кўзда тутади:
-
ташиш ҳужжатларини расмийлаштириш;
-
истеъмолчи ва транспорт корхоналари ўртасида товарларни ташиб
бериш борасида шартномалар тузиш;
-
юк ташиб бериш фаолиятига оид тўловларни ўтказиш;
-
юк ортиш ва тушириш ишларини амалга ошириш;
-
юкларни омборлаштириш, сақлаш, уларни партиялаштириш;
-
ахборот таъминотини амалга ошириш;
-
молиявий ва суғурта талабларини бажариш;
-
юкларни чегаравий назоратдан ўтказиш.
Ташишни транспорт таъминоти – бу юк (йўловчи) ларни ташиш
жараѐнини таъминлашга қаратилган фаолият бўлиб, бунда юк
йўловчиларни ортиш-тушириш, ташиш, транспорт воситаларига чиқариш,
улардан тушириш, дам олдириш, сақлаш ва шу каби технологик
жараѐнлар амалга оширилади.
Товар ва йўловчиларни манзилга етказиб беришда иштирок этувчи
транспорт турларини сони бўйича юк ташиш тизими 1) юнимодаль – бир
турли ва 2) мультимодал ва интермодал – кўп турли транспортда ташиш
тизимлар кўринишида бўлиши мумкин.
Транспортда юк ташиш тизимларининг иерархик таркиби расмда
кўрсатилган бўлиб, тузилманинг энг юқорисида интермодаль, кейин
мультимодаль, ундан кейин юнимодаль регионалараро ташишлар, кейин
50
вилоятлар ва шаҳарлар миқѐсидаги ташишлар, энг охирида эса алоҳида
транспорт ташкилоти ҳисобланмайдиган корхоналар тасарруфидаги
транспорт воситаларида бажариладиган юк ташишлар кўзда тутилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |