Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


Жатакалар таркибига киритилган Будданинг ҳаётини тасвирловчи ҳикоятлардан бирининг қисқача мазмуни қуйидагича: 57 - жатака. Маймунлар шоҳи ҳақида



Download 0,53 Mb.
bet54/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#241401
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   69
Bog'liq
2 5229012504083958577

Жатакалар таркибига киритилган Будданинг ҳаётини тасвирловчи ҳикоятлардан бирининг қисқача мазмуни қуйидагича:
57 - жатака. Маймунлар шоҳи ҳақида. Бу ҳикояни устоз Будда Велуванда бўлганида Девадаттага ҳикоя қилиб берган эди. Девадатта унинг жонига қасд қилмоқчи бўлганди. Лекин буни сезган Будда унинг ниятини амалга ошишига йўл қўймайди. У дейди: «Девадатта фақат бугун эмас бундан аввал ҳам мени жонимни олишга ҳаракат қилган эди, лекин унинг нияти у сафар ҳам амалга ошмаган эди» - деб ўша воқеани сўзлаб беради.
«Қадим замонларда Варанасида Брахмадатта шоҳлик қилган даврда Боддхисатва маймун образида дунёга келган эди. У катта бўлганида жуда кучли ва зукко бўлиб етишади. У дарёнинг бўйида яшар эди. Дарё ўртасида бир оролча бор эди. Оролча манго ва бошқа мевали дарахтлар билан тўла эди. Қирғоқ ва оролча ўртасида бир катта тош турар эди.
Боддхисатва фил кучидек кучга эга бўлиб, доим ўша тош устидан сакраб қирғоқдан оролчага ва оролчадан қирғоққа сакраб юрар эди.
Оролчада куни бўйи у мевалар билан овқатланиб сўнг кеч кириши билан яна ўз қирғоғига ўтиб олар эди. У ҳар куни мана шундай ҳаёт кечирар эди.
Мана шу дарёда бир тимсоҳ ўз аёли билан яшар эди. Тимсоҳнинг аёли қирғоқдан оролга сакраб ўтаётган маймунни кўравериб унинг юрагини егиси келиб қолади ва эрига «Мен мана шу маймунлар шоҳининг юрагини егим келаяпти» - дейди. Эркак тимсоҳ аёлининг истагини бажаришга ваъда беради ва сузиб бориб ўша сув устидаги катта тош устига чиқиб кутиб ётади.
Боддхисатва кун бўйи оролчада юради, кеч бўлганда у орқага қайта туриб сув юзидаги тошнинг аввалгидан кўра баландроқ бўлиб қолганини сезади. «Нега бундай бўлганикин?» - деб ҳайрон бўлади Боддхисатва. Чунки, у доим оролчага келаётганида сувнинг сатҳини ва тошнинг баландлигини бир кўриб қўяр эди. «Ҳозир эса сувнинг сатхи ўзгармаган бўлса-да тош баландлашиб қолибди» - деб ҳайрон бўлади маймун. «У ерга қандайдир тимсоҳ мени тутиб олиш учун яшириниб олган бўлса керак. Ҳозир текшириб кўраман» деб хулоса қилади Бодхисатва. Худди тош билан гаплашаётгандек унга оролчадан туриб савол беради: «Эй, тош» дейди у. Тош жавоб бермаганидан кейин яна уч марта савол беради. Лекин тош жим турар эди. «Тош, нега бугун жавоб бермаяпсан?» - дейди Боддхисатва. Тимсоҳ эса «Демак тош ҳар доим маймунга жавоб қайтарар экан, бугун мен жавоб бера қолай» -дейди. «Нима дейсан маймунлар шоҳи?» - дейди тимсоҳ.
«Сен кимсан?» - дейди маймун.
«Мен тимсоҳман» - деб жавоб қайтарди тимсоҳ.
«Нега бу ерда ўтирибсан?» - дейди маймун.
«Мен сенинг юрагингни суғуриб олмоқчиман» - деб жавоб беради тимсоҳ.
«Энди мен бу тимсохни бир амаллаб алдашим керак, бошқа иложим йўқ» - деб ўйлайди Боддхисатва ва тимсоҳга қараб дейди: «Ҳурматли тимсоҳ, мен ўзимни сен учун қурбон қилишга тайёрман, сен фақат оғзингни оч, мен оғзингга сакраганимдан кейин мени ея қол».
Маълумки, тимсоҳ оғзини очганида унинг кўзи беркилади ва тимсоҳ ҳеч нарсани кўра олмайди. Тимсоҳ эса ҳеч нарсадан хадиксирамай оғзини очади, кўзи эса юмилади. Боддхисатва тимсоҳларнинг бу одатидан хабардор бўлгани учун оролчадан тимсоҳнинг бошига сакрайди ва у ердан яшин тезлигида қирғоққа қараб сакрайди.
Қирғоқда маймунни кўрган тимсоҳ "бу маймун мени ахмоқ қилганга ўхшайди» - деб ўйлайди. У маймунга қараб дейди: «Эй маймунлар шоҳи, кимда-ким бу дунёдаги тўрт муҳим сифатга эга бўлса у ҳамиша душманларини енгади, сенда эса, менимча, мана шу тўрттала сифат ҳам мавжуд экан» - шундай деб тимсоҳ қуйидаги мисраларни сўзлайди:


Кимда-ким маймунлар шоҳидек чидамли, ҳақгўй ва ақлли бўлса, Кимда-ким ўз бурчини англаса, у доим душмандан ғолибдир.

Шундай деб Боддхисатвани мақтовларга белаб тимсоҳ ўз инига кириб кетади.


Устоз бу ибратли ҳикоятни тугатиб, ўқувчига қайта туғилиш моҳиятини тушунтириб беради. Бу ҳикояда Девадатта тимсоҳ ўрнида, Чинча брахмани тимсоҳнинг аёли қиёфасида, маймунлар шоҳи тимсолида эса Боддхисатва иштирок этади.
Жатака таркибидаги бошқа ҳикоятларнинг номланиши қуйидагичадир:
-Найза ҳақида жатака
-Шоҳ маймун ҳақида жатака
-Суяк ўйинчиси ҳақида жатака
-Чиябўри ҳақида жатака
-Дум ҳақида жатака
-Қарғалар ҳақида жатака
-Оловли гул ҳақида жатака
-Тошбақа ҳақида жатака
-Брахман Сатадхамма ҳақида жатака
-Шер териси ҳақида жатака
-Ўғирланган бойлик ҳақида жатака
-Учар от ҳақида жатака
-Уй эгаси ҳақида жатака
-Шоҳ Ассака ҳақида жатака
-Баддуо ҳақида жатака
-Тўтиқуш ҳақида жатака
-Турли истаклар ҳақида жатака
-Буюк маймун ҳақида жатака ва бошқалар.
Жатака асарининг ҳам бир неча бор қайта ишланган вариантлари мавжуддир. Улардан энг йирик ва муҳими «Жатака-мала» - «Жатака гулчамбари» номли асар бўлиб уни милоднинг 1У асрларида яшаб ўтган Арья Шура деган шахс яратган. Унинг ҳаёти ва ижоди ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Фақат мана шу асарнинг муаллифи эканлигигина маълумдир. Асарда ўттиз тўртта жатака мавжуд. Унинг барчаси ўша халқ тили бўлмиш пали тилидаги «Жатака» асаридан олинганлиги аниқланган. Бу асар санскрит тилида яратилган. Унинг «Жатака» дан фарқи шуки бунда турли вазндаги шеърлар кўп киритилган, услуби ҳам мураккабдир.



Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish