Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти



Download 0,53 Mb.
bet51/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#241401
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   69
Bog'liq
2 5229012504083958577

Қадим ҳинд буддавийлик адабиёти

Ҳиндистон субконтинентида милоддан аввалги VI-II асрларда ҳинд жамиятида ғоявий ўзгаришлар содир бўлади. Бу даврга келиб хукмрон диний ғоя бўлмиш брахманизм жамиятда ўз мавқеини йўқота боради. Бунга сабаб брахманизмнинг эскириб қолган, ҳинд жамиятининг ишончини оқлай олмаётган турли ғояларининг ўрнига янги тараққийпарвар, ўша давр талабларига жавоб бера оладиган янги турдаги ғояларнинг пайдо бўлишидир. Брахманизм дини маълумки ҳинд жамиятидаги энг юқори табақа бўлмиш брахманларнинггина манфаатини кўзловчи диний ғоялар билан тўлиб тошган эди. Жамиятнинг олий табақаси - зодагонлар ҳам брахманизм дини ғояларига, унинг қонун-қоидаларига амал қилар эдилар. Чунки, бархманизмдаги ҳар бир қонун оддий халқни эзиш, уни ўзига тобе қилиш учун қулай қилиб яратилган эди. Унинг ғоясига кўра фақат брахман кастасида бўлган шахсгина тараққий этиш, жамият муаммоларини хал қила олиш, уни қийинчилик ва азоблардан қуткара олиш, жамиятга илм тарқатиш имкониятига эга. Вақт ўтиши билан бу ғоялар ўзини оқламай қўйди ва аста-секин брахманлар кастаси ўзларининг ушбу вазифаларини, ғояларини жамият олдида бажара олмай мавқеларини йўқота бордилар. Ҳинд жамиятининг онги ҳам аввалгидан анча тараққий этиб, ҳар бир диний ақиданинг, жамият муаммоларининг қай бири тўғри-ю, қай бири нотўғри эканлигини англаб етадиган даражага етган бир давр эди. Тараққиёт қонунига кўра бундай шароитда эски ғоя ўрнига албатта янги ғоя туғилади. Бу ғоялар буддизм ва жайнизм динлари орқали ҳинд жамиятига кириб келди.


Буддизм дини ҳинд жамиятининг кастачилик тизимига зарба берган биринчи дин ҳисобланади. Бу дин Ҳиндистон ҳудудида милоддан аввалги VI асрларда бунёдга келди. Унинг асосчиси шаҳзода Сиддхарта Гаутама бўлиб, у ушбу янги динни ўзининг йиллар давомидаги изланишлари, фалсафий саволлари орқали бунёдга келтиргандир. Унинг янги ғояси шундан иборатки, инсон ҳар бир нарсага ўзи сабабчи ва у дунёнинг турли муаммоларидан қутулиши учун ақлини расолаши кераклигини ва бунга ҳар бир инсон у қайси каста ёки варна вакили бўлишидан қатъий назар эриша олиши мумкинлигини асослаб, брахманизмнинг инсонларни бир-биридан ажратувчи кастачилик тизимисига биринчи зарбани беради. Буддизм ўзининг дастлабки тараққиёт даврида ягона бир диний ғоя сифатида тарқалиб борди127. Лекин ҳар бир динда бўлганидек унда ҳам диний ғоя асосчиси оламдан ўтганидан кейин у яратган ғояни тарғиб этувчилар ғояни ўз измлари билан юритиб уни турли оқимларга ажратиб юбордилар. Бу оқимлар ҳинаяна ва Махаяна оқимлари бўлиб милоднинг биринчи асрига келиб, улар шаклланиб бўлган эди. Ҳинаяна илгарироқ шаклланган, кейин эса унинг ғояларига қарши равишда Махаяна оқими шаклланган.
Ҳинаянанинг маъноси «кичик ғилдирак» бўлса Махаяна эса «катта ғилдирак» деб таржима қилинади. Ҳинаяна мактаби ғояси аввал шаклланган бўлса-да унинг номи Махаяна мактаби шаклланганидан кейин вужудга келган. Чунки Хинаяна мактаби буддизм ғояларини чегаралаб, уни яна ҳар бир инсон учун фойдали қилиб эмас, аксинча инсонларни яна ажратишга олиб келувчи ғояларни тарғиб қила бошлади. Ҳинаяна мактаби қарашларига кўра буддизм таълимотидаги «нирвана», яъни «руҳий озодлик»га ҳар бир инсон эриша олмас экан. Бунинг учун инсон албатта маълум бир илмларни ҳосил қилиши ва жамиятнинг юқори илмли вакили бўлиши шарт деб ҳисобланган. Ҳинаяна мактаби вакиллари ҳар бир инсоннинг фақат ўзигина архатга, яъни озодликка эришиши лозим ва бу йулда бир-бирини қўллаб қувватлашни нотўғри деб ҳисоблаганлар. Бу ғоя буддизмда боддхисатва, яъни «ҳаққа интилган инсон» тушунчасидир. Бу ғояларни ҳинаяна, яъни «кичик гилдирак» деб номланиши ҳам бежиз эмас, чунки унинг ғоялари чегараланган, кенг жамият аҳли манфаатини қамраб ололмаганлар. Шу сабаб бу мактабга қарши Маҳаяна мактаби шаклланган.
Маҳаяна мактаби аслида ҳинаяна мактаби ғоялари асосида шаклланган. Маҳаяна мактаби ҳинаяна мактаби ғояларининг ижобий томонларини ўзида мужассамлаштириб, салбий томонларини тарк этган ҳолда шаклланган ва айнан Маҳаяна мактаби вакиллари ўзидан аввалги мактабга Хинаяна деб ном қўйганлар. Маҳаяна мактаби ғоялари халқ оммаси манфаатига мослаб яратилган бўлиб, улар буддизм дини айрим олинган шахслар учунгина эмас, балки ҳар бир «ҳаққа интилган» инсон учун яратилган дин эканлигини исботладилар. Уларнинг фикрича, ҳар бир инсон онгининг тараққий этиши унинг ўзига, унинг интилишларига боғлиқдир. Бунинг учун албатта юқори каста вакили ёки алоҳида билим эгаси бўлиш шарт эмас. Ҳатто бутунлай саводи йўқ инсон ҳам руҳий тараққиётнинг энг юқори чўққисига, яъни «руҳий озодлик»ка - «нирвана» га эриша олади. Маҳаяна мактабининг бундай таълимоти кенг халқ оммасининг диққат-эътиборини жуда тез ўзига жалб этди ва буддизм ғояси халқ орасида яна ҳам кенг тарқала бошлади. Бу ғоя тарафдори бўлган кўпгина ҳиндуизм дини вакиллари буддизм динини қабул қила бошладилар. Улар орасида турли каста вакиллари мавжуд эди. Ашвагхоша ҳам шулар жумласига кирувчи буддизм динини қабул қилган ҳинд брахмани бўлиб, у ҳам шоир, ҳам ёзувчи, ҳам драматург бўлган.
Буддизм дини манбалари:


  1. Download 0,53 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish