Ўзбекистон республикaси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/112
Sana24.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#188277
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   112
Bog'liq
Restoran biznesini shakllantirish

Овқатланиш комбинати - йирик бирлашма, унинг таркибига; 
ташкилотлар, ошхона, ресторан, қаҳвахона, тамаддихоналар, таом 
дўконлари киради. Овқатланиш комбинати бошқа ташкилотлар — 
чакана савдо, таом дўконлари учун ҳам ярим тайёр маҳсулотлар 
тайёрлаб беради. 
Овқатланиш комбинатлари одатда йирик ишлаб чиқариш 
ташкилотлари, бирлашмалар, олий ўқув юртлари қошида ташкил 
этилади. Тайёрловчи ташкилот одатда алоҳида бинода жойлашган
бўлади ва йўлак билан ошхоналарга бирлаштирилади. 
 
 
 
1.2. УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ 
ТОИФАЛАР бўйича ТАВСИФЛАНИШИ (ОЛИЙ, ЛЮКС, 
БИРИНЧИ ВА ҲОКАЗО) 
Умумий овқатланиш корхонаси — маълум турдаги корхона 
хизматининг ўзига хос белгиларининг мужассамланиши, мижозларга 
кўрсатилган хизмат сифатининг даражаси ва шароити билан 
ифодаланади. 
Умумий овқатланиш ташкилотларининг бешта тури мавжуд: 
ресторан, бар, қаҳвахона, ошхона, тамаддихона (яхна таомлар). 
Ташкилотнинг турини белгилашда қуйидагиларга эътибор 


17 
берилади: 
-реализация қилинадиган маҳсулотлар ассортименти, уларни 
тайёрлашдаги турли-туманлик ва мураккаблик; 
-техник жиҳозланиш -моддий база, инженер-техник жиҳоз ва 
ускуналар билан таъминланиши, бино тизими, архитектура-режаланиши 
ва ҳоказо; 
- хизмат кўрсатиш усуллари; 
- ходимларнинг малакалари; 
- хизмат кўрсатиш сифати, бинонинг ички безаги, ахлоқ-одоб, 
муомала, эстетика ва ҳоказо. 
Ташкилот тоифалари: люкс, олий ва биринчи тоифали деган 
номлар ресторан ва барларга берилади. қаҳвахона, ошхона, 
тамаддихоналар тоифаларга бўлинмайди. 
Люкс тоифа стандартда айтилишича, ресторан ва барларга 
берилади. Улар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: бино ички 
безагининг олий даражада бўлиши, кўзни қамаштирадиган чирой, 
хизмат 
кўрсатиш 
сохасининг 
кенглиги, 
ноёб 
ассортимент, 
кўнгилдагидек буюртма ва фирма таомларининг бўлиши, ресторан 
маҳсулотлари, буюртма ва фирма ичимликларининг кенг ассортименти. 
Умумий овқатланиш ташкилотларининг люкс тоифасига ресторан 
ва барлар киради, булар бошқа тоифалардан қуйидаги белгилари билан 
фарқ қилади: бинолар ноёб характердаги хажм-режага эга бўлиши, 
мижозлар учун зал аъло даражада кўнгилдагидек қилиб ясатилиши 
шарт. Бу талаб анъанавий архитектурадаги ресторан ва барларга, 
шунингдек, тематик ресторан ва барларга ҳам тегишлидир. Ҳозирги 
замон инженерлик жихозларининг мавжудлиги, турли мусиқа 
дастурларидан кенг фойдаланиш, махсус мебель, алоҳида идиш-
товоқларда таом буюриш, ёритиш воситалари архитектура-бадиий 
безакни такомиллаштиради, хизматнинг умумий дидли манзарасини 
намойиш қилади. 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish