Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
“Миллий ғоя: Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси” фанини ўрганиш орқали эгалланган билимлар ёшларнинг сиёсий маданияни ошириб, уларни фақат тўғриллика ва ҳаққонийликка эришиш ва ижтимоий жараёнларни таҳлил қилишга ўргатади.
Фанни ўқитишда фойдаланиладиган замонавий ахборот ва педагогик технологиялар.
“Миллий ғоя: Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси” фанини ўқитиш жараёнида мантиқийлик, тарихийлик , сиёсийлик обективлик тамойилларига амал қилингани ҳолда таълимни замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил етиш, ўқув жараёнига ахборот технологияларини жорий етишнинг ноанъанавий усулларидан фойдаланиш, айниқса, “Ақлий ҳужум”, “Блиц сўров”, “Кейс-стадис”, “Т-жадвал”, “Кластер”, “Галерея” каби методлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
“Миллий ғоя: Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси” курсини лойиҳалаштиришда қуйидаги асосий консептуал ёндашувлардан фойдаланилади:
Шахсга йўналтирилган таълим. Бу таълим ўз моҳиятига кўра таълим жараёнининг барча иштирокчиларини тўлақонли ривожлантиришни кўзда тутади. Бу еса таълимни лойиҳалаштирилаётганда, албатта, маълум бир таълим олувчининг шахсини емас, аввало, келгусидаги мутахассислик фаолияти билан боғлик ўқиш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ёндашилишни назарда тутади.
Тизимли ёндошув. Таълим технологияси тизимнинг барча белгиларини ўзида мужассам етмоғи лозим: жараённинг мантиқийлиги, унинг барча буғинларини ўзаро боғланганлиги, яхлитлиги.
Фаолиятга йўналтирилган ёндошув. Шахснинг жараёнли сифатларини шакллантиришга, таълим олувчининг фаолиятни активлаштириш ва интенсивлаштириш, ўқув жараёнида унинг барча қобилияти ва имкониятлари, ташаббускорлигини очишга йўналтирилган таълимни ифодалайди.
Диалогик ёндашув. Бу ёндошув ўқув муносабатларини яратиш заруриятини билдиради. Унинг натижасида шахснинг ўз-ўзини фаоллаштириши ва ўз-ўзини кўрсата олиши каби ижодий фаолияти кучаяди.
Ҳамкорликдаги таълимни ташкил етиш. Демократик, тенглик, таълим берувчи ва таълим олувчи фаолият мазмунини шакллантиришда ва еришилган натижаларни баҳолашда биргаликда ишлашни жорий етишга еътиборни қаратиш зарурлигини билдиради.
Муаммоли таълим. Таълим мазмунини муаммоли тарзда тақдим қилиш орқали таълим олувчи фаолиятини активлаштириш усулларидан бири. Бунда илмий билимни обектив қарама-қаршилиги ва уни ҳал етиш усулларини диалектик мушоҳадани шакллантириш ва ривожлантиришни, амалий фаолиятта уларни ижодий тарзда қўллашни мустақил ижодий фаолияти таъминланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |