Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети



Download 76,7 Kb.
bet1/16
Sana21.02.2022
Hajmi76,7 Kb.
#50847
TuriСеминар
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
СТРАТЕГИЯ дастур 2018


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ



Рўйхатга олинди

№ _____


ТАСДИҚЛАЙМАН”
Ўқув ишлари бўйича проректор
____________доц.Ў. Ч. Аҳмедов
«___» ______________2017 й.

МИЛЛИЙ ҒОЯ: ЎЗБЕКИСТОННИ РИВОЖЛАНТИРИШ СТРАТЕГИЯСИ


ФАНИНИНГ


ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУРИ

Билим соҳалари: 100000 – Гуманитар


Таълим соҳалари: 110 000 – Педагогика
120 000 – Гуманитар фанлар
Бакалавр йўналишлари:
5111700 – Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш
5120300 – Тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича)



Курс-1
Семестр-2

Умумий ўқув соати-60

Умумий ўқув соати-62

Шу жумладан:

Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш

Тарих

Маъруза

18

18

Семинар

18

18

Мустақил таълим

24

26



Термиз – 2017
Ушбу ишчи ўқув дастури Ўзбекистон Респбликаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 24 августдаги 603-сонли буйруғи билан тасдиқланган БД-1.02 рақамлари билан 2017 йил 18 августда рўйхатга олинган “Миллий ғоя: Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси” фани намунавий фан дастури асосида ишлаб чиқилди.


Тузувчи: Алламуратов Ш.А.- "Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси" кафедраси ўқитувчиси
Тақризчи: Расулов Ҳ.М. “Ўзбекистонда демократик жамият
қуриш назарияси " кафедраси доценти,
сиёсий фанлар номзоди.

Фаннинг ишчи ўқув дастури Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назариясикафедрасининг 2017 йил “26” августдаги “1”-сонли йиғилишида муҳокамадан ўтган ва факультет кенгашида муҳокама қилиш учун тавсия этилган.


Кафедра мудири: ____________ Н.Янгибоев

Фаннинг ишчи ўқув дастури Тарих факультети кенгашида муҳокама этилган ва ўқув методик кенгашга тавсия қилинган (2017 йил “___”_________ даги “___”-сонли баённома).




Факультет кенгаши раиси:___________ф.ф.н. Р.Норлиев

Фаннинг ишчи ўқув дастури Термиз давлат университети ўқув методик кенгашининг 2017 йил “___” _________ “___” -сонли мажлисида тасдиқланиб, фойдаланишга тавсия қилинган.


ЎМБ бошлиғи: _________________

К И Р И Ш


Мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг бевосита ташаббуси ва раҳбарлигида қабул қилинган ҳамда изчил амалга оширалаётган бешта устивор йўналиш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тараққиётнинг янги босқичини бошлаб берди. Бу жараённинг амалий натижалари, белги ва хусусиятлари бугунги кунда ҳаётимизнинг барча жабҳаларида,энг муҳими, халқимизнинг онгу тафаккури, интилиши ва ҳаракатларида яққол кўзга ташланмоқда. Шу боис, Ўзбекистонда таълимнинг ижтимоийлашувига алоҳида эътибор берилиб, ўқитилаётган фанларнинг мазмунини янада бойитиш замон талабларига мослаштирилиши бўйича ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу "Таълим тўғрисидаги” Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни босқичма-босқич амалга ошириш жараёнида ўз ифодасини топмоқда. Хусусан, талаба ёшларимизни Ватан ва миллат манфаатлари йўлида фидоийлик кўрсата оладиган, мустақиллигимизнинг моҳиятини ва қадрини англайдиган, уни ҳар қандай хавф-хатардан асрашни ўзининг муқаддас бурчи деб биладиган, муайян мутахассисликни, касб-ҳунарни чуқур егаллаган, мустақил, еркин фикрлайдиган, маънавий ва жисмонан баркамол инсонни тарбиялаш учун олий таълим тизимида гуманитар ва ижтимоий фанларнинг дастурларини замон талаблари асосида қайта кўриб чиқишни тақозо қилмоқда. Бу еса ёшларда тарихий воқеликка объектив баҳо бериш ва тўғри хулоса чиқариш малакаларини шаклантиришни талаб қилади. Зеро, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек: “Таълимни тарбиядан, тарбияни эса таълимдан ажратиб бўлмайди - бу шарқона қараш, шарқона ҳаёт фалсафаси”. Демак, обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этаётган халқимиз тараққиётининг бугунги куни ва келажагини бевосита ифодалайдиган Ҳаракатлар стратегиясини ёшларимиз онгига ғоявий тамойиллар,асосида етказиб бериш,уларда мамлакатимиз ҳаётида устивор бўлаётган юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқ фаровонлиги ғояларига садоқат туйғуларини шакллантиришга ёрдам берадиган мавзуларни ўргатиш “Миллий ғоя: Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси” фанининг мазмун-моҳиятини белгилайди.
Мазкур фан доирасида «Миллий ғоя: Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси” фанининг мазмун-моҳияти, ҳақчиллик, инсонпарварлик, бағрикенглик ва халқимиз ҳаётида тутган ўрни билан боғлиқ масалалар ўрганилади. Ҳаракатлар стратегияси Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик асосдаги халқ давлатини барпо этиш йўлини ҳар тамонлама асослаб берадиган хужжат эканлиги ушбу фаннинг асосий мавзулари доирасига киради.
“Миллий ғоя: Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси” – ўрганишга имкони очилган янги фанлардан биридир. Мазкур фаннинг мақсади ижтимоий,сиёсий миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлигини устувор аҳамиятга эга эканлиги эзгу ғоялар ва соғлом мафкурадан маҳрум бирон бир миллат ва жамиятнинг узоққа бора олмаслигини, ҳар қандай халқ ва давлат ўз тараққиётининг мана шундай стратегик тамойилларини белгилаб олиши зарурлиги ижтимоий жараёнларнинг муқаррар қонуният эканлигини ёшларнинг қалби ва онгига сингдиришдан иборатдир.
Бу эса келажагимизни яққол тасаввур этиш, жамиятимизнинг ижтимоий-маънавий пойдеворини мустаҳкамлаш, ёт мафкуралар тажовузига қарши тура оладиган, ҳар томонлама баркамол инсонларни вояга етказиш, ғоявий бўшлиқ бўлишига йўл қўймаслик, ва ниҳоят, юртимизнинг юксак тараққиётини таъминлаш учун миллий истиқлол ғояси орқали ҳаракатлар стратегиясини ўрганиш еҳтиёжини юзага келтирди. «Ушбу таълимотни қандай зарурат шакллантирди?» ва «Ундан кўзланаётган мақсад-муддаолар нима?» - деган саволларга жавоб Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Бизнинг вазифамиз-тўпланган илғор ҳалқаро амалиётга суянган ҳолда, ўзимизнинг тараққиёт моделини қатъий амалга оширишдан иборат”деган таъкидидир.. Шу маънода, у мамлакатимиз тараққиётининг объектив зарурияти, қонуний ҳосиласи, халқимиз мақсад-муддаоларининг ифодасидир. Бу еса, ўз навбатида, янги бошлаётган фанимизнинг мақсад ва вазифаларидан биридир.Бугунги кунда президентимиз томонидан «Буюк келажагимизни мард ва олий жаноб халқимиз билан бирга қурамиз » - деган эзгу ва ҳаёт бахш шиор асосидаолиб борилаётган ислоҳатлари фикримизнингнинг ҳаққонийлигини исботлайди.
“Миллий ғоя: Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси” фанининг қонун-қоидалари, тушунча ва тамойилларини ўргатишда қуйидагиларга алоҳида еътибор бериш зарур:

  • мустақиллик биз учун енг олий қадрият, уни асраб-авайлаш еса ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз еканини талабаларнинг қалби ва онгига сингдириш;

  • ёшларда ғоялар ўз маъно-моҳиятига кўра бунёдкор ёки вайронкор бўлиши, уларнинг халқлар ва давлатлар тараққиётига таъсири, ҳозирги замоннинг мафкуравий манзараси, бузғунчи ғояларнинг таъсиридан ҳушёр ва огоҳ бўлиш шартлари ва мезонлари ҳақидаги ҳаётий ва ҳаққоний тасаввурларни шакллантириш;

  • ўқув машғулотларини олиб боришда талабаларнинг ёши, тафаккури, дунёқараши ва қизиқишларини ҳисобга олиш, таълим-тарбиянининг илғор, таъсирчан воситаларидан, замонавий ўқитиш технологияси имкониятларидан кенг фойдаланиш;

  • айрим тушунчаларни ҳаддан зиёд соддалаштириш, таълимнинг ескича услуб ва тамойилларни қўллаш натижасида фаннинг қадрсизланишига йўл қўймаслик;

  • таълим жараёнида тазйиқ ўтказмасдан маърифий асосда иш тутиш, ёшларнинг мустақил ва еркин фикрлаш, баҳс-мунозара юритиш кўникмаларини оширишга еътибор қаратиш.

Булардан ташқари Ҳаракатлар стратегиясини мазмун-моҳиятини тушунтиришда ўқитувчи ва тингловчилар орасида ўзаро ҳамфикрлик ва ҳамкорлик муҳитини шакллантириш, мавзунинг тушунча ва тамойилларини шарҳлашда ҳаётий мисоллар, бугунги дунёда рўй бераётган воқеалар таҳлилидан, матбуот материалларидан кенг фойдаланиш ҳам муҳим аҳамият касб этади.



Download 76,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish