Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети архитектура ва қурилиш факултети



Download 0,75 Mb.
bet5/9
Sana29.04.2022
Hajmi0,75 Mb.
#590401
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
11. МАЪРУЗА БЕТОН ҚОРИШМАСИ ВА УНИНГ ХОССАЛАРИ.

Бетон сифатини назорат қилиш
БЕТОН
Боғловчи моддалар, майда ва йирик тўлдиргичларнинг сув билан аралашишидан, зарур бўлган ҳолларда махсус қўшимчалар қўшилишидан ташкил топган қоришманинг аста-секин қотиши натижасида ҳосил бўлган сунъий тош материал бетон деб аталади.
Бетоннинг мустахкамлигини таъминловчи асосий хоссаларга қуйидагилар киради;
– Киришиш ва кенгайиш;
– Эмирилишга (каррозия-га) чидамлилик;
– Оловбардошлик ;
– ишқаланишга қарши-лиги ва бошқалар киради.
– сиқилишга ва эгилишга мустаҳкамлик;
– ўртача зичлик;
– сув ўтказмаслик;
– сув шимувчанлик;
– совуққа бардошлик;

Бетоннинг хоссалари ва уларга таъсир этувчи омиллар.
Зичлик. Одатдаги оғир бетон зич материал ҳисобланмайди. Бетон таркибидаги ғоваклар ортиқча сувнинг буғланиши, шунингдек, бетон аралашмасини зичлашда ҳаво пуфакчаларининг тўла чиқиб кетмаслиги натижасида ҳосил бўлган.
Тўлдиргичларнинг дона таркиби синчиклаб танланса, сув-цемент нисбати камайтирилса ва худди шундай пластикликда аралашманинг сув талабчанлигини пасайтирувчи пластификаторлар ишлатилса, шунинг-дек, бетон аралашмасини яхшилаб зичлаш ҳисобига бетон зичлигини ошириш мумкин. Бетон зичлиги орт-ган сари унинг хоссалари-мустаҳкамлиги, сув ўтказув-чанлиги, совуққа чидамлилиги ва нурашга чидамлили-ги ортади. Гидро-техник иншоотларни барпо этишда бетонлар зичлигига айниқса юқори талаблар қўйилади.
Сув ўтказмаслик. Темир-бетон қурилмалар қалинлиги 200 мм дан ортиқ бўлганда зич бетон одатда, сув ўтказмайди. Бетоннинг бу хоссаси сув ўтказувчанлик даражаси, яъни сув ҳали бетон намунасидан сизиб ўтмаганда унинг энг кичик босими билан Хусусиятиланади. Бу кўрсаткич бўйича бетонлар 12 та маркага: В2, В4, В6, В8, В10, В12, В14, В16, В18, В20, В25 ва В30, яъни тегишлича камида 0,2; 0,4; 0,6; 0,8 ва ҳоказо босимга (3 МПа гача) бардош бера оладиган бетонларга бўлинади.
Бетоннинг сув ўтказмаслигини ошириш учун махсус қопламалар, масалан, пластмассалардан тайёрланган юпқа парда ёки зичловчи қўшимчалар қўлланилади. Кенгаядиган цементлар ишлатилганда бетоннинг сув ўтказмаслиги анча ортади.
Совуққа чидамлилик. Фойдаланиш жараёнида доимо сув ва манфий ҳароратлар таъсирига учрайдиган бетон ва темир-бетон қурилмаларнинг чидамлилиги бетоннинг совуққа чидамлилигига боғлиқ бўлади.
Совуққа чидамлилиги жихатдан оғир бетон Сч 50, 75, 100, 150, 200 ва ҳоказо, Сч 700 гача (рақамлар музлатиш ва эритиш сонини кўрсатади) маркаларга бўлинади. Совуққа чидамлилиги бўйича бетон маркаси қурилма тури, иншоот синфи ва ундан фойдаланиш шароитларига қараб белгиланади. Турар жой ва саноат бинолари учун бетоннинг совуққа чидамлилиги, одатда Сч 50 марка билан хусусиятиланади. Лекин гидротехник иншоотларда, кўприкларнинг таянчлари ва бошқаларда фойдаланиладиган бетонларнинг совуққа чидамлилигига анча юқори талаблар қўйилади.

Download 0,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish