Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети тарих факультети



Download 1,89 Mb.
bet12/43
Sana25.02.2022
Hajmi1,89 Mb.
#296303
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   43
Bog'liq
Mutaxasislik.majmua

Топшириқ ва саволлар:
1. Магистрлик диссертациясининг мақсад ва вазифалари нималардан иборат?

  1. Илмий раҳбар ва оппонентлар.

  2. Магистрлик диссертациясининг натижаларидан қандай мақсадларда фойдаланиш мумкин?

Адабиётлар:

  1. Каримов И.А. Миллий мафкура ҳақида. -Т.: Ўзбекистон. 2000.

  1. Как выполнять, оформлять и зашишать дипломную работу. Методические указания. - Ленинград., 1982.

3. Магистрлик диссертацияси ҳақида методик кўрсатма. Тузувчилар: академик Мамадолимов А.Т., ф-м. ф. н. Турсунов И.Т. - Т.; 2000.

  1. Нормативние документы по реформированию системь высшего образования Республики Узбекистан. Часть I. -Т., 1998.

  2. Нормативнне материали по оформлению диссертации и автореферата. Методические указания. - Т., ВАК РУз. 2003.

  3. Приложение №6 к приказу Министерства вьгсшего и среднего специального образования от 30.10.1998 г.

  4. Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация Комиссиясининг ахборотномаси. 1996, № 1-2.

ИЛОВАЛАР
ЁРДАМЧИ ТАРИХИЙ ФАНЛАРНИНГ ҚИСКАЧА ИЗОҲЛИ ЛУҒАТИ
АРХЕОГРАФИЯ (юнонча архео - қадимги, графо - ёзаман) - ёрдамчи тарихий фан бўлиб, қўлёзма манбалар ҳамда уларни қайта ишлаш усуллари ва уларни нашрга тайёрлаш билан шуғулланади. Тарихий манбалар биринчи марта Ғарбий Европада нашр қилинган (XV аср). Ўтмиш тарихий манбаларининг биринчи танқидий нашри XVI асрда пайдо бўлди. Ўзбекистон бир неча минг йиллик даврни ўз ичига олган бой археографик материаллар (тарихий ҳужжатлар, қўлёзма манбалар)га эга. Археофафиянинг намуналари Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институти, архив ва музейларда тўпланган.
ГЕНЕАЛОГИЯ (юнонча genealogia- шажара) ёрдамчи тарих фанларидан бири. ХVII-ХVIII асрларда вужудга келган. Билимларнинг амалий сохаси, шажаралар тузиш, уруғ ва оилаларнинг келиб чикиши, айрим шахслар тарихи ва қариндошлик алоқаларини ўрганади.
ГЕРАЛЬДИКА (лотинча heraldus - жарчи, геральд) - гербшунослик. XIX асрнинг иккинчи ярмида гербларни ўрганувчи ёрдамчи тарих фани сифатида шаклланган. Дастлаб ХШ-Х1Х асрнинг биринчи ярмигача дворян, цех ва ер мулкларининг гербларини тузиш билан геральдлар шуғулланганлар (геральдика атамаси шундан олинган). XIV асрдан бошлаб гербчилар устахоналари ташкил топган, унда мураккаб ва рангли герблар яратилган. Бора-бора уйлар, тарихий ёдгорликлар, давлат байроқлари, пуллар ва ҳарбий қуролларга герб суратларини тушириш расм бўлган. Геральдика моддий маданият ёдгорликларини ҳамда гербли ва рамзли ёзма манбаларни ўрганади ҳамда миллий анъаналар, ижтимоий хусусиятлар, мамлакатлараро иқтисодий ва маданий алоқаларни ўрганишда ёрдам беради. Археологик қазишлар Ўзбекистонда хам қадимдан муҳрлар, тангалар ва буюмларга, шаҳар, давлат, уруғ ёки хунармандчилик уюшмаларининг герб суратларини тушириш кенг тарқалганлигини кўрсатади. Улар аждодларимизнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётини, турмуш маданиятини ва санъатини ўрганишга, давлатлар ва сулолалар тарихини ойдинлаштиришга хизмат қилувчи манбалардан биридир.
ДИПЛОМАТИКА (юнонча diploma - икки букланган ҳужжат) - ёрдамчи тарих фани бўлиб, тарихий ҳужжатлар ва ёзишмаларни ўрганади. Дипломатика ХIV-ХV асрларда илмий асосда ривожлана бошлади ва бу жараён XIX асрга қадар давом этди. Ҳужжатларнинг ҳақиқий баҳосини илмий асосда бериш усулларинн XVII асрда Ж.Мабильон ишлаб чиққан.
Х1Х-ХХ асрларда ёзишма ҳужжатларнинг систематизация ва тадқиқ этишда янги босқич очиб берди. Дипломатикада махсус тармоқлар: император ва қироллар ёрлиқлари дипломатикаси, папалар ёрлиқлари дипломатикаси, шахсий ҳужжатлар дипломатикаси шаклланди. Охирги гуруҳи ушбу даврда анча ривожланди).
Ўзбекистонда асосий дипломатика ҳужжатлари Ўзбекистон Марказий Давлат Архиви ва ФА Шарқшунослик институтида тўпланган. КАРТОГРАФИЯ (ТАРИХИЙ КАРТОГРАФИЯ) - табиат ва жамиятдаги ҳодиса, воқеаларнинг тарқалишнни, уларнинг биргаликда ўзаро боғлиқлигини (уларнинг вақт ўтиши билан ўзгаришини) картографик тасвир, образли белги, моделлар воситаси билан тасвирлашни ва тадқиқ қилишни ўрганувчи фандир. Картография қадимги фанлардан бири бўлиб, бу фан тўғрисидаги дастлабки таърифни (картография атамасисиз) милодий II асрда яшаган олим Клавдий Птолемей берган.
Мазкур фан доирасида XVI асрнинг иккинчи ярмида Европада тархий каргография илмий йўналиш сифатида шаклланди. Тарихий каргография ҳам илмий фан бўлиб, у асосан тарихий карталар ва атласлар тузиш, уларнинг услубиятини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Картографик усулнинг тарих фанида кенг қўлланилиши тарихий карталар, янги тарихий-географик монографиялар, мақолалар, дарсликлар, қўлланмалар яратилишига олиб келди. Тарихий карталарда тарихий жараёнлар, воқеа-ҳодисалар, тарихий даврларни характерловчи омиллар, шунингдек, географик оқибатлар кўрсатиб ўтилади. Умумий тарихий карталар бу жараёнларни янада тўлиқроқ кўрсатишга, очиб беришга ҳаракат қилади. Ўтган асрлар давомида тарихий карталарнинг турли хиллари шаклланди: тарихий-иқтисодий, тарихий-сиёсий, тарихий-этнографик, археологик, мшший-озодлик ҳаракатлари, деҳқонлар қўзголони, инқилобий ҳаракатлар, ҳарбий-тарихин, маданият тарихи бўйича карталар ва ҳоказо. Тарихий картографиянинг ривожланиши ҳар доим тарихий географияга боғлиқ бўлиб келган. 1579 йили А.Ортелий географик атласга учта тарихни картадан иборат қўшимча тузди. А.Ортелийнинг бу қўшимчаси кейинчалик 1603 йили 38 та картадан иборат бўлган антик даврнинг географик атласини тузилишига олиб келди.
XVII асрнинг иккинчи ярмида француз географлари Сансон ва Дюваль атласларида ҳам тарихга оид карталар бўлими бор эди. XVIII аср охирида француз каргографи Ж.Б.Анвил томонидан тайёрланган тарихий карталар босилиб чиқди, А.Ортелийдан тортиб то XIX аср охирига қадар тузилган тарихий карталарда халқларнинг ҳудудий жойлашиши, сиёсий чегаралар, ҳарбий юришлар, жанг майдонлари, географик саёҳатлар йўналишлари, тарихий ва табиий воқеа-ҳодисалар акс эттирилган. Шунингдек, Ортелий ва Дюваль томонидан тузилгаи карталарда афсонавий воқеа-ҳодисалар ва Инжилдаги ривоятлар тасвирланади. Масалан, авлиё Павелнинг ва Иброҳим пайғамбарнинг саёҳатлари, Троялик Энейнинг денгиз маршрути, Одиссей юрган йўллар тасвирланган. Кейинроқ карталарда тарихий-иқтисодий кўрсаткичлар ҳам қайд қилина бошланган.
МАНБАШУНОСЛИК - асосий ёрдамчи тарих фанларидан бири бўлиб, тарихий манбаларнинг назарияси ва услубиятини ишлаб чиқиш ҳамда фойдаланишни ўрганувчи фандир. Унинг ўрганиш соҳаси ёзма манбалар саналади.
Манбашуносликнинг асосий муаммовий вазифаси бу - тарихий манбаларни классификация этишдан иборат. Бу манбанинг қайси фанга боғлиқлиги ва ушбу фаннинг услубияти ўрганилаётган манбанинг таҳлилида қай даражада қўлланишини аниқлайди.
Тарихий манбалар кенг маънода 6 йирик гуруҳга бўлинади (ёзма, моддий, этнографик, оғзаки ёки фольклор, лингвистик ва кино-фоно-фото ҳужжатлар). Мазкур манбалар устида ишлаш жараёнида қуйидаги вазифалар ҳал этилади:

  1. манбаларнинг пайдо бўлиши (эвриетика);

  2. манбанинг матни тикланади;

  3. манбанинг келиб чиқиши аниқланади(муаллифи, вақти, жойи, асли, тузишдан мақсади);

  4. манбанинг манбашунослик таҳлили - герменевтика (маълумотларни тўлиқ тикланиши, уларнинг аниқлиги ва ҳаққонийлиги, манбанинг сиёсий йўналишини аниклаш);

  5. манбашунослик синтези (манбаларнинг генеалогик алоқаларини аниқлаштириш, уларнинг ҳаққонийлик ва аниқлик даражаларини ўзаро таққослаш, манбаларнинг ўзаро муносабатлари, воқеаларини ёритиш нуқтаи назаридан муносабатлари, барча далилларнинг сони ва улардаги етишмаслик даражасини).

МЕТРОЛОГИЯ (юнонча теtron - ўлчов, logos - таълимот) - ўлчовлар, уларнинг бир хиллигини таъминлаш усуллари ва воситалари ҳамда талаб этилган аниқликка эришиш йўллари ҳақидаги фан. Тарихий метрологияда асосан, ўтмишдаги метрик ўлчовларни ҳозирги замонавий метрик ўлчовлар тизимига айлантириш ишлари олиб борилади.
НУМИЗМАТИКА (лотинча питisma - танга) - ёрдамчи тарих фани бўлиб, танга-чақалар тарихи ва пул муносабатларини тангалар, танга-чақалар ёрдамида ўрганади. Тангаларни тўплаш (коллекцияси) XIV асрдан бошланган. Нумизматика фан сифатида XIII асрда пайдо бўлган. Нумизматика бўлимлари; қадимти (антик), Византия. шарқ, ғарб, рус. ОНОМАСТИКА (юнонча опотаstikos- от, ном) - тарихий-филологик фанлардан бири бўлиб, шахсий отларни ўрганади ва қуйидаги қисмлардан ташкил топади: антропонимия (инсонларнинг номлари), топонимия (географик ва топографик жой номлари), этнонимия (халқлар, қабила, этник гуруҳларнинг номлари), теонимия (худолар ва бошқа мифологик қаҳрамонларнинг номлари), космонимия (юлдузлар, сайёраларнинг номлари), зоонимия (ҳайвонларнинг номланиши).
ПАЛЕОГРАФИЯ - ёзув белгиларининг яратилиши ва уларнинг ривожланишини ўрганувчи тарихий-филологик фан; назарий палеография тарихан ўзгарган ёзув хусусиятларининг қонуниятларини аниқлайди. Амалий ва тавсифий палеография муайян қўлёзманинг қачон ва қаерда яратилганини, уни ёзган ва кўчирган шахснинг иштирокини ҳамда котибларнинг иш ҳажмини аниқлаш мақсадида котибларнинг ёки айрим қўлёзмаларнинг ўзига хос (индивидуал) жиҳатларини ўрганади.
Палеография мустақил фан сифатида дипломатикадан ажралиб чиққан. Палеография атамасини биринчи марта франциялик монах Бернар де Монфокон қўллаган (1708 йил). Палеографиянинг асосий вазифаси санаси кўрсатилган қўлёзмалар ёзувининг хронологик ва ҳудудий хусусиятларини аниқлаш ва тартибга солиш ва шу асосда мўайян матнда унинг ёзилиш вақти ва жойи кўрсатилмаган, бу ҳақда билвосита маълумотлар бўлмаган қўлёзмаларнинг ҳам даври ва жойини аниқлашдир.
Ўрганилаётган алифболарнинг турига мувофиқ палеография араб палеографияси, туркий палеография, хитой палеографияси, юнон палеографияси, лотин палеографияси, славян палеографияси ва бошқа турларга бўлинади.
Ўзбекистонда ёзма ёдгорликларнинг аксарияти араб ёзувида бўлганлиги сабабли араб палеографияси бир қадар ривожланган.
СФРАГИСТИКА (юнонча sphragis - муҳр) - тарих фанининг муҳрларни ўрганувчи ёрдамчи соҳаси. XVIII асрда дипломатиканинг бўлими сифатида шакллана бошлаган. Вазифаси ҳужжатларни тасдиқлаш ҳамда уларнинг ҳақиқийлигини аниқлашдан иборат бўлган. XIX аср охиридан сфрагистиканинг қадимги давлат муассасаларининг шаклланиши ва ривожланиши тарихини ўрганадиган фан сифатида янги даври бошланган. Сфрагистика давлат аппаратидаги ислоҳотларни акс эттирувчи муҳрларни хронологик тавсифлаш асосида ривожланиб борди. Сфрагистика материаллари амалий санъат, геральдика, нумизматика, ономастикани ўрганишда, қадимги архивларни аниқлашда муҳим манбадир. Муҳрни Х-ХУ асрларда фақат олий ҳокимиятдаги кишилар қўллаган ва ўзига хос белгалари билан князь, епископ (Россия), шаҳар ҳокими, мингбоши, нсиб, қози, муфтий муҳри (Ўрта Осиё) ва бошқаларга бўлинган.
ХРОНОЛОГИЯ (юнонча хронос - вақт ва логос - таълимот) - вақт ўлчовлари ҳақидаги фан. У 2 хил хронологияга бўлинади:

  1. астрономик (математик) хронология;

  2. техник (тарихий) хронология.

Астрономик хронология - осмон ҳодисаларини турли астрономик вақт доирасида ўрганади. Тарихий хронология - ёрдамчи тарихнй фан бўлиб, ёзма ва археологик манбалардаги аниқ вақтларни ўрганади.
Хронология тарихан шаклланган фан тизимидир. Қадимдан халқлар табиат ҳодисаларини кузатиб, қийин математик ҳисоб-китоб орқали вақтни ўлчашган. Хронология Бобил ва Мисрда шаклланган. Ривожланиш тараққиёти Қадимги Греция (Эратосфен, Каллипп), Рим (Варрон, Цензорин, Птолемей, Макробий ва ҳоказо)да кечган.
Ўрта асрларда Беда Достопочтекний («Дунёнинг олти ёши»), Беруний («Осор ул-боқия»), Умар Хайём («Наврўзнома») хронология соҳасида алоҳида тадқиқотлар олиб боришган.
Тарихий хронологияни XVI асрда француз олими Жозеф Скалигер тартибга солган, яъни турли эраларни юлиан йил ҳисобига айлантириш тартибини ишлаб чиқди (юлиан ҳисоби милоддан аввалги 46 йилдан).
Йил ҳисоблари бўйича бу фанга XVII асрда француз монахи Д.Петавий ҳам катта ҳисса қўшган. Тарихий хронологиянинг умумий назарияси ва тарихи XIX асрда немис олими Х.Л.Иделер, XX асрда Ф.Гинцель томонидан ишлаб чиқилган.
Хронологияда кўпроқ календарлар ўрганилади. Уч хил календар мавжуд:

  1. Ой календари (1 йил, 354 сутка).

  2. Қуёш календари (қадимги Мисрда қўлланилган, 365 сутка).

  3. Ой-қуёш календари (Жануби-шарқий Осиё мамлакатларида иш-

латилади).



Download 1,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish