Топшириқ ва саволлар:
1. Кутубхоналар ва уларнинг маънавият ҳамда маданият ривожидаги аҳамиятини кўрсатинг.
Кутубхоналарда адабиётларни жойлаштириш тартиби ҳақида маълумот тўпланг.
Ўзбекистондаги йирик илмий кутубхоналар тарихига оид нималарни биласиз?
Адабиётлар:
Абрамов К.И. История библиотечного дела. - М., 1959.
Агеев А.И. Автор жадвали. - Т., 1954.
Кормилицун А.И. Рукописнью коллекции и библиотеки на территории Узбекистана эпохи средневековья. - Т., 1993.
Кутубхона техникаси минимуми. - Т.: Ўздавнашр. 1960.
Охунжонов Э.О. Туркистонда ўрта аср кутубхоначилик ва библиография ишлари маданияти. - Т., 1994.
Қосимова О., Қодирова Ё. Кутубхоначилик ва библиографияга оид терминларнинг қисқача изоҳли луғати. - Т.: Ўқитувчи. 1970.
Қосимова О. Ўзбекистонда кутубхоначилик иши тарихи. -Т., 1992. Ўзбекистонда кутубхоначилик иши. - Т., 1989.
3-Мавзу:Библиография асослари
Асосий саволлар:
Библиография ҳақида маълумот.
Жаҳоннинг йириктарихий библиографиялари.
Библиографияшунослик асослари.
Библиография ҳакида маълумот. Библиография (юнонча bibilion-китоб ва .... графия) - матбуот ҳамда ёзув асарлари ҳақида ахборот тайёрлаш ва бериш ҳамда уларни маълум ижтимоий мақсадларда тарғиб қилиш билан шуғулланадиган илмий ва амалий фаолият соҳаси. Библиография маҳсулотлари, назарияси, тарихи, фаолиятини ташкил этиш ва услубияти билан шуғулланадиган фан библиография фани деб аталади. Библиография тараққиётини турли хил библиографик маълумотнома адабиётларини тузадиган махсус ташкилотлар (библиография хизмати) тизими таъминлайди.
Библиография тузиш қадимги дунёда пайдо бўлган (жумладан милоддан аввалги III асрда Александрия кутубхонасида Каллимах раҳбарлигида тузилган библиографик жадвал). «Библиография» атамаси дастлаб китоб кўчириб ёзишни англатган, вақт ўтиши билан (XVII аср ўрталаридан) китоблар баёнини билдиради. Библиография тарихи китоб босиш юзага келиши билан бошланди. Босма асарларнинг барча турлари, қўлёзмалар, ижтимоий илмий аҳамиятга эга бўлган энг янги қўлёзмалар (диссертациялар, сақлашга топширилган қўлёзмалар) библиографиянинг ўрганиш соҳасидир. Техника тараққиёти, микрофильм, овоз ёзиш (грампластинка) ва бошқаларнинг пайдо бўлиши, матн ёзишнинг ўзгариши библиография кўламини кенгайтирмоқда. Библиография тараққиётига фан ва маданият ютуқлари, жамиятнинг қироатхонлик талабининг ўсиши катта таъсир этади. Ўз навбатида библиография ҳам илмий, адабий ва техник ижодиётга, нашриёт ва кутубхонашуносликка, китоб савдоси, таълим ва мустақил таълимга таъсир кўрсатади. Библиография босма асарларни аниқлаш, саралаш ва изоҳлаш билан айрим шахс, халқ ёки мамлакатнинг қўшган ҳиссасини ўзида акс эттиради; масалани ўрганишга оид зарур тарихий асарларни кўрсатади. Кутубхоналарда тўпланган ёки янги босмадан чиққан босма асарларни тарғиб қилиб, библиография алоҳида илмий муҳит, сиёсий, фалсафий ва эстетик қарашларни тарқалишига, шунингдек, техникавий малакани ошишига таъсир этади. Библиография илмий ва техника хабарлари билан яқин алокада. Улардан фарқли ўлароқ, илмий назария, ғоя, далиллар ҳақида эмас, балки улар ҳақидаги босма асарлар тўғрисида маълумотлар бериб, илмий хабар билан бирга илмий, маърифий ва тарбиявий вазифани бажаради.
Кўпгина мамлакатларда, жумладан Ўзбекистонда ҳам босма асарнинг мажбурий (контроль) нусхаси жорий қилинган бўлиб, шу асосда босма асарни ҳисобга олиш, сўнг китобхонларга мўлжаллаб саралаш йўлга қўйилган. Босма асарларни уларнинг илмий ва ғоявий аҳамияти, шунингдек мазмунини ёритиб гуруҳларга ажратиш муҳим аҳамиятга эга. Босма асарлар турлар(китоблар, даврий нашрлар ва бошқалару) расмий белгилар (алфавити, нашр жойи ёки санаси), мазмуни (мавзу, фан ва тармоқлар) бўйича гуруҳланади. Бу босма асарларни гуруҳларга ажратишнинг умумий асосидир. Библиографлар ҳар бир алоҳида ҳолларда ўзларининг тармоқлар режасини яратади. Босма асарларнинг тавсифномаси муҳим аҳамиятга эга. Унинг асосий қисми тасвирлаш бўлиб, унга муаллиф фамилияси, асар сарлавҳаси, сарлавҳачаси, нашр жойи, нашриёт номи, нашр вақти (йили), ҳажми (саҳифа ва безаклар сони), зарур бўлганда адади, нархи ва бошқалар ҳақида маълумотлар киради. Тасвирлаш элементлари, одатда ўрганилган қоидалар, шунингдек стандартлар асосида белгиланади. Босма асарлар мазмуни тавсифномасининг асосий шакллари - аннотация, реферат, гуруҳ ахборот (шарҳ).
Ижтимоий вазифасига кўра; давлат библиографияси, илмий ёрдамчи библиография ва тавсия библиографиясига; мазмунига кўра, умумий, соҳа ва мавзули библиографияга бўлинади. Библиофафиянинг алоҳида турини библиография библиографияси, биобиблиография (шахс библиографияси) ва ўлкашунослик библиографияси ташкил этади. Бу бўлиниш нисбийдир. Нашр шарҳига кўра, библиографик қўлланмалар, библиографик журналлар, бюллетень, газета, китоб ва мақолалар кўрсаткичлари ва адабиётлар рўйхати кабилар фарқланади.
Туркистонда библиография иши 1Х-ХУ асрлардаёқ ривожлана бошлаган. Фан ва адабиётимизнинг йирик вакиллари (Абу Али Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний ва бошқалар)нинг асарларида сарой кутубхоналари томонидан ўз жамғармаларининг библиография рўйхати ва уларни тасниф қилиш ишлари олиб борилганлиги ҳақида маълумотлар бор. Жумладан, Беруний «Фиҳрист Кутуб Муҳаммад ибн Закариё ар-Розий» («Муҳаммад ибн Закариё ар-Розий китобларининг рўйхати») номли Муҳаммад ибн Закариё Розий ижодига оид библиография тузган. Кўрсаткичда Розийнинг 184 асарининг рўйхатини бериш билан бирга Берунийнинг 1036 йилгача ёзган 113 асарининг рўйхати ҳам келтирилади. Библиография қўлланмалари тузиш кейинги даврларда ҳам давом этди: Ибн Абдулаҳаб Ёқутнинг «Исмлар луғати ва фанлар мазмуни» (XII аср), Хўжа Халифанинг «Китоб ва фан номларидаги шубҳанинг бартараф этилиши» (XVIII аср) ва бошқалар.
Туркистонни чор Россияси ҳарбийлари босиб олгандан кейин библиография билан рус библиографлари (Н.В.Дмитровский, В.И.Межов ва бошқалар) шуғулланган. XX аср 20-30-йилларида библиография ишига жиддий аҳамият берила бошланди ва ҳозирги кунда муҳим давлат ишига айланган. 1926 йилдан Ўзбекистон Республикаси Китоб палатаси, 1930 йилдан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси миллий кутубхонаси библиография бўлимининг ташкил қилиниши ўзбек миллий библиографиясининг ривожланишига замин яратди. Ўзбек тилида тузилган дастлабки кўрсаткич С.Долимов ва Ф.Убайдуллаевнинг «Мукаммал илмий библиография» (1934) асари бўлиб, унда уч минг китобнинг тавсифи берилган.
Ўзбекистон Республикаси миллий китоб палатаси республика давлат библиографиясининг асосий марказидир. Ўзбекистон Республикасида библиография иши билан, шунингдек, Ўзбекистон Давлат кутубхонаси, Ўзбекистон ФА асосий кутубхонаси ва бошқа кутубхоналар ҳам шуғулланади. Библиография ишига оид асосий илмий ишлар Абдулла Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институтининг Библиография кафедрасида олиб борилади.
1895 йилда П.Отле Халқаро библиографик институт ташкил этган (Брюссель). М.Дьюн ишлаб чиққан универсал ўнлик классификацияси (Универсальная десятичная классификация - УДК) асосида халқаро библиографик стандарт қабул этилиб, XV асрдан мавжуд бўлган Европа тилларидаги китоб ва мақолаларнинг системали картотекасига зарба берди. Секин-аста УДК индекслари ҳам мукаммаллашиб борган.
Жаҳоннинг йирик тарихий библиографиялари. Йирик тарихий библиография марказлари - Россия ФА Ижтимоий фанлар фундаментал кутубхонаси, М.В.Ломоносов номли МДУ илмий кутубхонаси, халқаро миқёсда ЮНЕСКО қошидаги халқаро институтда (унинг асосий йиллик нашри «international bibliography of historical sciences» ҳисобланади) олиб борилади.
Жаҳон библиографияси халқаро ҳамкорлик натижасида анча ривожланмоқда. 1950 йилда ЮНЕСКО библиофафик хизматни яхшилаш мақсадида халқаро конференция ўтказди. Ташкилот тармоқ библиографиялари бўйича қатор халқаро нашрларни амалга оширишда ва миллий библиографияларни бойитишда молиявий ёрдам бермоқда. 1957-1966 йилларда ЮНЕСКО қошида библиография бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси фаолият юритган. Кейин у ҳужжатлар бўйича маслаҳат қўмитаси таркибига қўшилган. 1964 йилда Кутубхоналар Ассоциацияси Халқаро Федерацияси (КАХФ) доимий библиографик комиссия ташкил этган.
Тарихга оид библиографиялар XVII аср бошларида Франция ва Германияда эрудит мактаби фаолияти билан чамбарчас бошланган. Бу соҳадаги дастлабки ишларга А.Дю Шемнинг 1618 йил Парижда Франция тарихий топографияси библиографиясига бағишланган, 1620 йилда П.Болдуаннинг тарихий библиофафияга оид асарларининг чоп этилишини киритиш мумкин.
ХVII-ХIХ аср бошларида ретроспектив библиографиянинг асосан умумтарихий йўналиши ривожи Ғарбий Европа мамлакатларида кузатилди. Бу даврнинг йирик библиографлари сифатида франциялик Ж.Ле Лонга 1719, 1768-1778 йилларда ўзининг библиографик тадқиқотларини нашр эттирган.
Университет таълими соҳасидаги ислоҳотлар Германия, кейинроқ Ғарбий Европанинг бошқа давлатлари ва АҚШда талабалар учун мўлжалланган умумтарихий библиографиянинг пайдо бўлишига олиб келди
Жумладан, Ф.Дальман томонидан 1830 йилда нашр этилган библиографик тадқиқот кейинроқ Г.Вайц томонидан тўлдирилиб, қайта ишланган ҳолда яна нашр қилинган.
XIX асрнинг 60-70-йилларида илк жорий библиографик асарлар пайдо бўлди. Бу даврда йирик манбаларга доир библиографиялар яратилди. Улардан биринчи навбатда А.Потхастнинг ўрта асрлар манбаларига доир тарихий библиографиясини кўрсатиб ўтиш ўринлидир(1862 йил).
XIX аср охирларида буржуа миллий маданиятининг ўсиши билан славян мамлакатлари - Польша, Чехияда умумтарихий библиография анча тараққий этди.
1891-1914 йилларда чоп этилган (1955 йилда қайта нашр қилинган) Л.Финкелнинг Польша тарихи библиографиясига оид китоби, 1900-1912 йилларда Прагада нашр қилган тарихий библиографияга оид китобларини мисол этиб келтириш мумкин.
XX асрда Ғарбда жорий библиографияга катта аҳамият қаратилди.
Россияда тарихий библиографиянинг ибтидоси XVIII асрнинг 30-йилларида Ревелнинг нашр этган библиографияси (1736 йил) билан белгиланади. Бу соҳага оид тадқиқотлар XIX асрнинг иккинчи ярмида сезиларли муваффақиятларни олиб келди. Бир қатор журналлар («Современник», «Отечественный записки», «Вестник Европа»)да жорий библиографияга оид маълумотлар чоп этила бошланди. Рус библиографиясида энг муҳим нашрлар ва 1861-1884 йилларда чоп этилган «Рус тарихий библиографияси» алоҳида аҳамиятлидир.
Худди шу йилларда В.И.Межовнинг ҳам ушбу соҳадаги фаолияти бошланган бўлиб, у кўплаб умумтарихий ва тематик библиографик асарлар нашр қилдирган (1892-1893 ва 1882-1890 йиллар).
XX аср бошларида А.И.Малеин, С.Р.Минцлов томонидан жорий библиографик тадқиқотлар нашр қилинган.
Ўтган асрнинг 20-30-йиллари - Шўролар даврида тарихий библиографияда кўпроқ инқилобий ҳаракатлар билан боғлиқ тарихни ўрганишга эътибор қаратилган.
Собиқ Иттифоқнинг коммунистик партияси ва ҳукуматининг томонидан тарих масалаларига бағишланган қарорларидан (1934-1936 йиллар) сўнг Давлат оммавий тарих кутубхонаси очилди (1938 йил). Мазкур кутубхона Собиқ Иттифоқ ФА Ижтимоий фанлар кутубхонаси билан биргаликда «Тарихий адабиёт» («Историческая литература») номли библиографик бюллетень нашр этган.
50-60-70-йилларда собиқ Иттифоқ тарихи бўйича ретроспектив библиографиялар нашр этилган. Шунингдек, Ҳиндистон, Хитой, Япония ва бошқа давлатларнинг библиографиясига оид китоблар ҳам нашр этилган.
Библиографияшунослик асослари. Библиографияшунослик библиография назарияси, тарихи, услуби ва уни ташкил этиш масалаларини ўрганадиган ва ишлаб чиқадиган фан соҳаси. Библиографияшунослик атамаси дастлаб XVIII асрда Ғарбий Европада пайдо бўлган, XX аср ўрталарига қадар турлича талқин этилган. XX аср 70-йилларидан аниқ илмий изоҳга эга бўлди ди (1931-1932 йиллар). Мазкур асар Германия тарихи бўйича муҳим илмий-ёрдамчи библиографик қўлланма сифатида ҳозиргача аҳамиятини йўқотмаган. Француз олими Г.Моно 1888 йилда, бельгиялик А.Тиремн 1893 йилда, АҚШлик Э.Чаннинг ва А.Б.Хартлар 1896 йилда бу йўналишдаги асарларини нашр этишган.
Библиографияшуносликнинг 4 таркибий бўлими мавжуд: назарияси, тарихи, услуби, ташкилий бўлими. Библиографияшунослик назарияси библиография моҳияти ва ижтимоий аҳамиятини белгилайди, услубларини такомиллаштиради, унинг таснифи ва атамаларини ишлаб чиқади. Библиографияшунослик тарихи библиографиянинг тадрижий ривожини яхлит ҳолда ва унинг алоҳида турлари ва соҳаларини, библиографлар фаолияти ва ҳоказоларни ўрганади.
Библиографияшунослик услуби библиографик ишда қўлланиладиган қоидаларни ишлаб чиқади, энг янги услуб ва техника воситаларини библиофафик қўлланмалар тузиш ва библиофафия хизмати кўрсатишга тадбиқ этади. Библиографияшуносликнинг ташкилий бўлими вазифаси мамлакатда библиография хизмати тизимини яратиш, режалашни такомиллаштириш, мувофиқлаштириш, библиограф меҳнатини илмий ташкил этишдан иборат.
Ўзбекистонда библиографияшунослик масалалари дастлаб ўтган асрнинг 20-30-йилларида Е.К.Бетгер асарларида ўз ифодасини топди. Кейинчалик билиография-шуносликнинг умумий масалалари, таркибий бўлимлари М.М.Туропов, Ш.М.Шамсиев, Н.П.Ляпустина, Х.Мамадраимова ва бошқаларнинг илмий ишларида назарий жиҳатдан ўз аксини топди.
Топшириқ ва саволлар:
Библиография нима?
Жаҳоннинг йирик тарихий библиографиялари ҳақида Интернет веб-саҳифаларидан маълумот тўпланг.
Ўзбекистонда библиографияшуносликнинг ривожи ҳаҳида нималарни биласиз?
Адабиётлар:
1. Берков П.Н. Библиографическая эвристика. - М., 1960.
2. Здобнов Н.В. История библиографии. - М., 1955.
3. Кричевский Г.Г. Зарубежнне библиографии всеобшей истории
//Вопросы истории. 1956, №11.
4.Симон К.Р. История иностранной библиографии. - М., 1963
Do'stlaringiz bilan baham: |