Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети тарих факультети


Битирув ишлари ёзиш учун кўйиладиган талаблар



Download 1,89 Mb.
bet10/43
Sana25.02.2022
Hajmi1,89 Mb.
#296303
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   43
Bog'liq
Mutaxasislik.majmua

Битирув ишлари ёзиш учун кўйиладиган талаблар. Битирув ишлари талабанинг бакалавриат босқичида эгаллаган билимларининг якуни сифатида у томонидан ёзиладиган малакавий илмий иши ҳисобланади.
Талаба ўзини қизиқтирган илмий муаммоли мавзуни танлаши ёки унга бу борада илмий раҳбари ёрдам бериши мумкин. Мавзу танланганда унинг долзарблиги ва илмий-амалий аҳамиятини ҳисобга олиш анча муҳим омилдир. Буларни инобатга олмай ёзилган битирув ишлари ҳимояга қабул қилинмайди ёки ижобий тақриз берилмайди.
Кафедраларда ҳар ўқув йили бошида битирув ишлари учун янги мавзулар рўйхати тузилиб, кафедра муҳокамасидан ўтказилади. Битирувчи талаба кафедрада ана шу мавзулар билан танишиб, ўзи учун маъқул, қизиқарлисини битирув иши сифатида танлаши ҳам мумкин. Битирув иши ёзиш учун баъзи шахсий тўсиқларга эга бўлган (соғлиғи, оилавий шароити ёмон, ногирон) талаба бу ҳақда факультет маъмуриятига ёзма мурожаат қилгач, битирув иши яна бир қўшимча битирув имтиҳони билан алмаштирилиши мумкин.
Мавзу танлангач, унга оид адабиётлар қидиралади. Илмий адабиётларни асосан, фундаментал кутубхоналар (Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси, «Турон» кутубхонаси, ФА илмий кутубхонаси ва ЎзМУ кутубхонаси)дан излаш зарур.
Адабиётлар билан танишиб чиққандан сўнг битирув ишининг режаси тузилади. Чунки илмий адабиётларни таҳлил қилгандан сўнггина талаба бу мавзунинг долзарблиги ва илмий асосда қай даражада ишланганлигини тушуниши мумкин. Режа кириш, икки-уч боб (мавзунинг таҳлилидан келиб чиқиб тўрт боб ҳам бўлиши мумкин), хулоса, фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхати ҳамда илова каби мураккаб кўринишга эга бўлиши шарт. Илова битирув иши ҳажмига қўшилмайди.
Айтиш ўринлики, тарих соҳаси ижтимоий фанлар йўналишига кирганлиги боис, ишнинг кириш қисмида битирувчи қуйидаги масалаларга алоҳида тўхталган бўлиши керак:
а) мавзунинг долзарблиги;
б) даврий (хронологик) чегараси;
в) ўрганилиш даражаси;
г) мақсад ва вазифалари;
д) манбавий асоси;
е) илмий янгилиги ва амалий аҳамияти;
ж) назарий-услубий асослари;
Боблар ҳам кичик қисмлар (параграфлар)га бўлиниб, уларнинг сони ҳам 2 тадан, 4-5 тага қадар бўлиши мумкин.
Мавзуни ёзишда дастлаб боблар, кейин кириш ва хулоса қисмлари ёзилади. Чунки, кириш ва хулосадаги илмий асосланган фикр-мулоҳазалар айнан бобларда ёритилган илмий қарашлардан келиб чиқиб ёзилади. Фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхати қоидага биноан (қаранг: 4-илова) ҳамда гуруҳларга ажратилган ҳолда ёзилиши шарт (қаранг: 5-илова).
Илова қисмида турли карталар, жадвал ва кўрсаткичлар тартибли равишда берилиши шарт.
Битирув иши тайёр бўлгач илмий раҳбар кўриб чиқиб, кўчиришга рухсат бергандан сўнг, битирувчи уни оққа кўчиради. (битирув иши қўлда ёзилади, машинка ва компьютерда ёзилган шаклига рухсат берилмайди).
Иш иккита (ички ва ташқи) тақризчи томонидан ўқиб чиқилади. Тақризчилар битирувчининг ёзган малакавий иши мавзуси бўйича шуғулланган ёки бевосита шу мавзуга яқин, алоқадор кишилар бўлиши лозим. Уларнинг битирув иши ҳақидаги ёзма, ижобий тақризлари бўлса иш белгиланган кунда кафедрада ҳимояга қўйилади.
Адабиётлар:

  1. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. - Т.: Ўзбекистон. 1999.

  2. Нормативнью материали по оформлению диссертации и автореферата. Методические указания. - Т., ВАК РУз. 2003.

  3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Тарих институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги Қарори // «Халқ сўзи». 1998,28 июль.




Download 1,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish