Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети тарих факультети



Download 1,89 Mb.
bet4/43
Sana25.02.2022
Hajmi1,89 Mb.
#296303
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
Mutaxasislik.majmua

Хўш тарихнинг ўзи нима?
Тарих юнонча сўз бўлиб, тадқиқот, ҳикоя маъноларини билдиради.
1) Табиат ва жамиятдаги барча тараққиёт жараёнлари. Тарих дунё тарихи, ер тарихи ва алоҳида фанлар (масалан, физика, математика, ҳуқуқ ва ҳоказолар) тарихига бўлинади. Қадимдан «табиий тарих» (historia naturalis) атамаси мавжуд бўлиб, у табиатни тавсифлашга йўналтирилган. Инсонлар яшайдиган жамият тарихи бу - унинг ўтмиши, тараққиёт жараёнларининг яхлити (жаҳон тарихи), алоҳида мамлакатлар, халқлар, жамият ҳаётидаги воқеалардан иборатдир.
2) Тарих - инсоният ўтмиши ривожланишининг аниқ ва хилма-хиллигини ўрганиб, унинг ҳозирги ва келажак истиқболини аниқ тушуниш мақсадидаги фандир. Тарих ижтимоий фанлар соҳасига кириб, инсоният жамиятидаги муҳим жиҳатлар - талаб ва ўз-ўзини англашни акс эттиради. Тарих - инсониятнинг ўз-ўзини англашида етакчи шакллардан бири ҳисобланади.
Жамият тарихи ер ва табиат тарихининг бир қисми ва давомидир. Жамият тарихи заминимизда инсоннинг ва илк одамзод жамоасининг пайдо бўлишидан бошланади. Тарихнинг субъекти инсон саналади. Жамият куртакларининг шаклланиши биланоқ инсонлар «ижоди», инсоният тарихининг ибтидоси бошланади. У эса моддий ва маънавий қадриятларга эга бўлиб, табиат олдидаги қийинчиликларга қарши курашиб, жамият ичидаги зиддиятларни енгиб ўтади. Тарихда инсоният, улар жамоаси, бутун жамият ҳаракатда бўлади. Одамлар турли табиий шароитларда яшайдилар Улар ишлаб чиқарувчи эҳтиёжлар тизимида турли тоифалар (табақалар)га бўлинадилар ҳамда уларнинг онг ва шуурлари ҳам турли даражада бўлади. Жамият тарихи шу тариқа алоҳида одамлар, инсонлар жамоаси, умуминсониятнинг аниқ аа хилма-хил ҳаракатлари кўринишига эга бўлади.
Тарихнинг босқичма-босқич ҳаракати эса турли жабҳаларда: моддий ишлаб чиқарувчи тарих, жамият бошқарувининг ўзгаришлари ва маданиятнинг ривожида яққол намоён бўлади.
Инсоният босиб ўтган бир неча юз минг йиллик ўтмиш тарих унинг тарихий тараққиёти объектив, қонуний характерга эга эканлигини исботлаб турибди. Жамият тараққиётига турли омиллар таъсир ўтказади. Масалан, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожи, маҳсулот-пул муносабатлари ва уларни бошқарувчи кучлар (давлат, ҳуқуқ ва ҳоказо тартиблар), геофафик муҳит, аҳолининг жойлашуви ва сон жиҳатидан ўсиши, халқлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ва ҳоказолар.
Юқоридаги омилларнинг ҳар бири жамият тараққиётига сезиларли таъсир ўтказади. Жумладан, геофафик муҳит умумжаҳон тарихида инсоният тараққиёти ва унинг тарқалишига катта таъсир кўрсатган. Аҳоли зичлигининг паст даражаси ва секин-аста инсоният томонидан улкан ҳудудларнинг ўзлаштирилиши Америкада XVI асрга қадар, Австралияда эса XVIII асрга қадар инсоният жамиятларининг тараққиётига сабабчи бўлган.
Тарихнинг асосий яратувчиси миллат, халқ саналиб, инсониятнинг иқтисодий, сиёсий ва маънавий тараққиётида ҳал қилувчи ўрин эгаллайди.
Тарихий тажриба жамиятда халқларнинг ўрни мунтазам равишда ортишини кўрсатиб турибди. Инсониятнинг ишлаб чиқарувчи кучларининг борган сари ўсиши кузатилмоқда. Уларни ўрганишда тарих фақатгина ҳикоя қилувчи эмас, балки бу жараёнларни тушуниб уни англатиб беришни талаб қилади. Таҳлиллар асосида жамиятдаги алоҳида воқеа ва жараёнларнинг муҳитини аниқлаш, унинг тараққиётидаги ўзига хос қонуниятларни, алоҳида мамлакатлар ва халқлар ўтмишидаги тараққиётнинг ўзига хос жиҳатларини аниқлайди.
Жамият ҳаётидаги воқеалар, шарт-шароитларни ўрганишда тарихийлик муҳим ўрин эгаллайди. Ўз вақтида қадимги Шарқ ва қадимги дунё муаррихлари тарихий воқеаларни даврий кетма-кетлик (хронологик) доирада ёритишга ҳаракат қилишган. Кейинроқ тарихийликка тарихий жараёнларнинг йўналишлари таъсир кўрсата бошлаган. Ваҳоланки, илмий тарих ҳаққоний, илмий жиҳатдан тўғри, у ёки бу даврнинг бўрттириб кўрсатилган фактларидан холи бўлиши лозим. Тарих билан бошқа аниқ ижтимоий фанлар ўртасида алоқалар мавжуд. Бироқ, тарихнинг сиёсатшунослик, ҳуқуқ, филология ва бошқа умумижтимоий фанлардан фарқи унинг ўрганиш объектидадир. Тарих жамият ҳаёти тарихидаги алоҳида фарқли жиҳатларни ва уларнинг ҳозирги ҳолатга таъсири, ўзаро муносабатлар (жамиятнинг иқтисодий тизими, давлат шакли, ҳуқуқ, санъат, адабиёт ва ҳоказолар)ни ўрганади. Жамият тарихини ўрганиш жараёнида бошқа фанларда бўлгани каби тарих фанида ҳам алоҳида мутахассислик соҳалари ажралган ва бу ҳол ҳозирда ҳам давом этмоқда. Замонавий тарих - фаннинг алоҳида бўлим ва тармоқлари, ёрдамчи тарих фанлари ва махсус тарих фанларидан иборат. Алоҳида мутахассислик қисмлари фарқли даражада турлича бўлиб, уларни бир неча гуруҳларга ажратиш имконини беради. Биринчи, тарихнинг алоҳида бўлим ва тармоқларида тарихчилар жамият тарихини бир бутун (жаҳон тарихи) ҳолда, қисмларга ажратиб ўрганадилар. Бунда умумжаҳон тарихи ибтидоий жамоа тарихи, қадимги тарих, ўрта асрлар тарихи, янги ва энг янги тарихга бўлинади. Улар ҳам ўз навбатида алоҳида тармоқларга бўлинади. Масалан, ўрта асрлар тарихи илк ва сўнгги ўрта асрларга, янги тарих монополистик капитализмга қадар ва империализм тарихи кабиларга бўлинади. Географик муҳит қоидаларидан келиб чиқиб тарих йирик, тарихан бир-бири билан боғлиқ ҳудудларнинг минтақа тарихига (Европа тарихи, Яқин ва Ўрта Шарқ тарихи, Ўрта Осиё тарихи ва ҳоказолар); алоҳида давлат ва халқлар тарихи (Англия тарихи, АҚШ тарихи, Ўзбекистон тарихи, туркий халқлар тарихи, ўзбеклар тарихи, араблар тарихи ва ҳоказолар)га бўлинади.
Ялпи муаммоли илмий йўналишлар воқеаларнинг алоҳида тадқиқ этилишига сабабчи бўлган (Уйғониш даври тарихи, Реформация тарихи ва ҳоказолар).
Инсоният тарихининг алоҳида жиҳатларини ўрганиш тарих фанининг ўзига хос тармоқларини юзага келтирган. Масалан, иқтисодий тарих, сиёсий тарих, ҳарбий тарих, ташқи сиёсат тарихи, миллий-озодлик ҳаракатлари тарихи, маданият тарихи ва ҳоказолар.
Алоҳида давлатларнинг тарихини ўрганишда уларни даврлар, босқичлар ва тузумлар бўйича ўрганиш ҳам аҳамиятлидир. Масалан, Қадимги Юнонистон тарихи, Қадимги Рим тарихи, Ўрта Осиёда чор Россияси мустамлакаси даври тарихи ва ҳоказолар.
Иккинчи гуруҳ ёрдамчи тарих фанларини ўз ичига олади. Булар, манбашунослик, археография, палеография, дипломатика, хронология, метрология, сфрагистика, генеалогия, геральдика, нумизматика, ономастика, картография ва ҳоказолар. Уларнинг бўлиниши ва тарихий фан тараққиёти сирасига қўшилишида алоҳида тарихий тадқиқот объекти ҳамда усулларига эга бўлганлигидадир. Мазкур мақсадлар асосида ёрдамчи тарихий фанлар манбаларнинг ҳолатини, улардаги жамиятнинг тараққиёти жараёнлари ҳақидаги маълумотларни, манбаларнинг турлари, сони, сақланиш ҳолати ва бошқаларни ўрганади3.
Учинчи, махсус тарих фанлари гуруҳига археология ва этнография киради. Улар тарих фанининг асосий қисми ҳисобланиб, ўзида ёрдамчи тарих фанлари ва тарихнинг алоҳида бўлим ва тармоқларини мужассамлаштирганлиги билан хусусиятлидир.
Масалан, археология ўтмишдаги моддий ёдгорликларни ўрганиш услубиятини ишлаб чиқиб, шу асосда жамият тарихининг дастлабки босқичларидаги тараққиётини ёритиб беради.
Ўз навбатида археология жамият тарихини моддий ашёлар ва ёдгорликлар асосида ўрганувчи фан бўлиб ҳисобланади. Қадимги буюмлар (меҳнат ва ов қуроллари, идишлар, тақинчоқлар) ва йирик комплекслар (қўрғонлар, мозорлар, топилмалар) асосида археологик қазиш ишларини олиб бориб, моддий тарихга доир манбаларни ўрганади.
Этнография эса этнология, халқлар тарихига оид фан тармоғи бўлиб, дунё халқлари моддий ва маданият тарихининг хусусиятли томонларини, халқларнинг келиб чиқишини (этногенез), тарқалишини (этногеофафия) ва халқларнинг ўзаро маданий-тарихий муносабатларини ўрганади. Фан сифатида XIX асрда шаклланган.
Ва ниҳоят, сўнгги алоҳида гуруҳни аралаш фанлар ташкил қилиб, уларнинг
шаклланишига бошқа фанларнинг тараққиёти сабаб бўлган. Буларга табиатшунослик ва унинг бўлимлари (физика, кимё ва бошқалар), техника тарихи, давлат
ва ҳуқуқ тарихи, ҳарбий санъат тарихи ва бошқалар кирган. Тарихий муқаддима
сифатида аралаш фанлар бир томондан тарих фанига кирса, улар томонидан
тўпланган фактлар ва назарий хулосалар уни ташкил этувчи элемент сифатида киради.
Тарих фанининг тараққиёти тарихини эса тарихнавислик(историография) ўрганади.
Адабиётлар:
1.Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. -Т.: Шарқ.1998.
2.Аҳмедов Б.А. Ўзбекистон тарихи манбалари. -Т.: Ўқитувчи. 2001.
3.Введение в специальные исторические дисциплины. - М.: Изд-
во МГУ. 1990.
4.Саидқулов Т.С. Ўрта Осиё тарихининг тарихнавислигидан лавҳалар. - Т.: Ўқитувчи. 1993.


Download 1,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish