Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети тарих факультети



Download 1,89 Mb.
bet20/43
Sana25.02.2022
Hajmi1,89 Mb.
#296303
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   43
Bog'liq
Mutaxasislik.majmua

Юлиан календари. Рим императори Юлий Цезарь (милоддан ав.ЮО-милоддан 44) милоддан аввалги 46 йилда календарь ислоҳотини ўтказди. Юлий Цезар унгача Мисрда бўлганида маҳаллий календарь уни қизиқтириб қўйганди. Янги календарни тузишда Александриялик астроном Созиген фаол қатнашади. Календарь ислоҳотчилари олдига Миср «дайди календари»ни тузатиб, сўнгра уни қабул қилиш вазифаси қўйилган эди. Созиген тузган бу календар Юлиан календари (Юлий Цезар шарафига) номи билан тарихга киради.
Юлиан календарида йилнинг боши, йилнинг давомийлиги ва қўшимча кунларга алоҳида эътибор берилди. Юлиан календарида йилнинг биринчи ойи сифатида январ қабул қилинди. Милоддан аввалги 153 йилдан бошлаб Рим консуллари январда ўз хизмат вазифасини бошларди. Янги календарда эски календаридаги ойлар номи сақланиб қолди. Булар: януарис, фебруарис, мартиус, априлис, майус, юниус, квинтилис, секстилис, септембер, октобер, новембер, децембердир. Календарда тоқ ойлар (6 та) 31 кундан (януарис, мартиус, майус, квинтилис, септембер, новембер) жуфт ойлар (февралдан ташқари) 30 кундан (априлис, юниус, секстилис, октобер, децембер) феврал 29, (30) кундан қилиб белгиланди. Юлиан календари соддалиги билан анча қулай, икки воқеа оралиғидаги узоқ даврда ўтган суткалар сонини топиш ҳам анча осон эди. Йилнинг узунлиги 365,25 суткага тенг бўлиб тўрт йиллик цикл жорий қилинди. Тўрт йилдан уч йили 365 кун (оддий йил) тўртинчи йили эса 366 кун (кабиса йил)дан иборат эди.
Милоддан аввалги 44 йилда сенат Юлий Цезарнинг хотирасига (вафот этган йили) Квинтилис ойи (Юлий Цезарь шу ойда туғилган)нинг номини Юлиус ойи деб ўзгартирди. Милоддан аввалги 8 йилда император Август ҳам ислоҳотини ўтказади. Чунки бу даврда (Цезарьнинг вафотидан кейин) Римдаги календарь бўйича масъул коҳинлар коллегияси йилни ҳисоблашда хатоликка йўл кўйиб келмоқца эди. Улар ҳам тўртинчи йилни эмас, балки учинчи йилни кабиса йили қилиб ҳисоблайдилар. Натижада календарь йили тропик йилдан анча орқада қолиб кетди (Юлиан календари ўзи тропик йилдан 11 минут 14 сония узун).
Август ислоҳоти натижасида коҳинлар йўл кўйган хато тузатилди. Натижада, милоднинг 4 йили 1 мартидан бошлаб, Юлиан календари олдинги ҳолатига қайтарилди. Рим сенати томонидан император Августнинг ғалабалари ва календарни тузатишдаги хизматлари учун «секстилус» ойига «Аугустус» номини берадилар24. Секстилус ойи 30 кундан иборат эди. Римда жуфт сон бахтсиз рақам саналгани ва император номи берилган ой бошқалардан қисқа бўлмаслиги керак деб ҳисоблаб, у ойга яна бир кун кўшдилар (февраль ойдан бир кун олинди). Натижада учта ой (юлиус, аугустус, септембер) кетма-кет 31 кундан бўлиб қолди. Шунинг учун йилнинг охиридаги тўртга ойни ўзгартирдилар. Септембер ва новембер 30 (илгари 31) кундан, октобер, децембер ойлари ЗЦилгари 30) кундан бўдадиган бўлди. Бу ўзгариш Юлиан календарининг белгиланган ташқи структурасини (тоқ ойлар 31, жуфт ойлар 30 кундан бўлади деган)ўзгартириб юборди.
Бу даврда Римда етти кунлик ҳафта қабул қилинди. Римга ҳафта тушунчаси Шарқдан I асрда кириб келган бўлса, фақатгина IV асрга келиб қабул қилинди. Шарқий Рим (Византия) империясида ҳам Юлиан календаридан фойдаланилган. Юлиан календари кейинчалик замонавий календарни тузишда асос бўлди.
Милоддан аввалги 44-йилда Юлий Цезарга суиқасд қилиб ўлдирилганидан кейин календарда яна ўзгаришлар рўй берди. Квинтилис ойи Юлий Цезарь шарафига Юлиус (яъни июл ойи) деб ўзгартирилди. Кейинроқ сенатнинг қарорига кўра Секстилис ойининг номини «Муқадцас киши» унвонига сазовор бўлган инсон Октивиан Август номига «Август» деб ўзгартирди.
Ҳисобда қулай бўлгани учун бу ойга бир кунни Фебриарусдан олиб беришди. Бошқа баъзи ойларнинг суткалари ҳам ўзгартирилди. Янги календарь христиан черкови томонидан Никея саборида 325 йилда қабул қилинган. Бу календарда йиллар ҳам кабиса йили ҳисобланади. Масалан: Охири ноль билан тугаган йил кабиса бўлган: 1900, 1919, 1945, 1956 йиллар ичида кабиса йили 1900 йилга тўғри келган. 1956-йил ҳам кабиса йили бўлган.

Download 1,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish