Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети тарих факультети



Download 1,89 Mb.
bet40/43
Sana25.02.2022
Hajmi1,89 Mb.
#296303
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43
Bog'liq
Mutaxasislik.majmua

Шаввол - «кўтарилмоқ», «олиб бормоқ», «кўчирмоқ» маъноларини беради. Араб қабилалари бу ойда ўз жойларидан кўчиб кетарди, шунинг учун шаввол деб номланган
Зулқаъда - «ўтирмоқ», «уйда қолмоқ» маъноларини англатади. Бу ойда уруш-лар бўлмайди
Зулхижжа - «ҳаж» сўзидан олиниб, «ҳаж қилиш» маъносини беради. Араблар бу ойда ҳаж қилганлар.


КУТУБХОНАЧИЛИК ВА БИБЛИОГРАФИЯГА ОИД АТАМАЛАРНИНГ ҚИСҚАЧА ИЗОХЛИ ЛУҒАТИ
АБОНЕМЕНТ (абонемеит) - кутубхонанинг китоб фондидан кутубхонадан ташқарида фойдаланиш ҳуқуқи ва шу ҳуқуқдан фойдаланиш учун берилган ҳужжат. Абонемент якка ёки жамоа тарзда бўлиши мумкин.
АБОНЕМЕНТ КАРТОЧКАСИ (абонементная карточка) - китобхоннинг фамилияси ва инициаллари ёки жамоа абонент бўлган ташкилот номи ҳамда абонемент номери ёзиладиган карточка. Бу карточкага кутубхоначи абонент китобни қачон олганлигини ва қачон қайтариб бериши лозимлигини ёзиб қўяди. Бу карточка муддат варағи ўрнида қўлланилади.
АБОНЕНТ - кутубхонада абонементдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ёки ташкилот.
АВТОБИБЛИОГРАФИЯ - шахсий библиография, муаллифнинг ўз асарлари бўйича ўзи тузган библиография.
АДАБИЁТНИ КУТУБХОНА ФОНДИДАН ЧИҚАРИШ (исключение литератури из фонда библиотеки) - мазмуни жиҳатидан эскирган, тўзган, йўқолган ёки китобхонлар фойдаланмайдиган босма асарларнинг кутубхона фонди ҳисобидан ўчирилиши. Бундай адабиётларнинг кутубхона фондидан чиқарилиши акт билан расмийлаштирилади ва бу ҳақда умумий ҳисоб ва инвентарь дафтарларида тегишли белги қўйилади.
БЕПУЛ МАЖБУРИЙ НУСХА (бесплатний обязательннй экземпляр) - китоб фондининг давлат йўли билан тўлдирилиши тартибида кутубхоналарга бепул юбориладиган нусха. Бепул мажбурий нусха фаннинг барча ёки айрим соҳалари бўйича нашр қилинган асарларнинг тўлиқ комплектидан иборат бўлиши мумкин. Бепул мажбурий нусхадан уч хил мақсад кўзланади: библиография тузиш, кутубхона фондини тўлдириш, архивда сақлаш.
БИБЛИОГРАФ - 1) библиография соҳаси бўйича мутахассис олим; 2) библиографик ва кутубхоначилик муассасаларидаги лавозим номи; 3) библиографик кўрсаткичлар тузувчи ходим.
БИБЛИОГРАФИК АХБОРОТ (библиографическая информация) - 1) кутубхонада фаннинг барча ёки айрим соҳаларига, бирор предмет ёки масалага доир мавжуд ёки янги олинган адабиёт тўғрисида ёзма ахборот; 2) янги нашр қилинган адабиёт тўғрисида оғзаки ахборот.
БИБЛИОГРАФИЯ - 1) босма асарларни ҳисобга олиш, тавсифлаш, тартибга солиш ва сифат жиҳатдан таҳлил қилиш; мавжуд адабиётдан ўқувчиларни хабардор қилиш, уни тарғиб қилиш; мавжуд адабиётдан фойдаланишда ўқувчиларга ёрдам берадиган турли қўлланмалар тузиш билан шуғулланувчи фан соҳаси. Библиографиянинг мақсади ўқувчиларни онгли, илмли руҳда тарбиялашда, уларнинг ғоявий-сиёсий ва маданий савиясини оширишда, илмий ва ишлаб чиқариш фаолиятида, мустақил ўқишларида уларга ёрдам берувчи адабиётни тарғиб қилишдир; 2) китобхонларни мавжуд адабиётдан хабардор қилиш ва уларга керакли адабиётни тезроқ топишда ёрдам кўрсатиш мақсадида маълум тартибда тузилган босма ёки қўлёзма рўйхат. Масалан, «Узбекистон библиографияси» (Ўзбекистонга доир адабиётнинг библиографик кўрсаткичи); 3) библиографик асарлар ва қўлланмалар йиғиндиси. Масалан, «Иккинчи Жаҳон уруши йилларида совет библиографияси»; 4) даврий ва давомли нашрларнинг танқидий шарҳлар, тақризлар ва янги асарлар ҳақида маълумот бериб борадиган бўлими; бу бўлим баъзан аниқроқ қилиб «Танқид ва библиография» номи билан аталади; 5) саҳифа остида ёки китоб, мақола, айрим бобларнинг охирида фойдаланилган ёки тавсия қилинадиган адабиёт ҳақидаги кўрсатма ёки рўйхат. «Библиография» атамаси қадимги Юнонистонда пайдо бўлган ва ўша вақтда китоб ёзиш маъносини англатган.
БИБЛИОГРАФИЯ ТУЗИШ (составление библиографии) - бирор мавзу, нашр тури бўйича мавжуд асарлар рўйхатини тузиш, масалан, мусиқа асарларига, даврий нашрларга библиография тузиш.
ДАВЛАТ БИБЛИОГРАФИЯСИ (государственная библиография) - янги чиқаётган босма асарларни биринчи бўлиб рўйхатга олувчи давлат органларининг номи. Бундай рўйхатлар собиқ Иттифоқ даврида Бутуниттифоқ ва республика Китоб палаталари томонидан чиқариладиган «Китоб йилномаси», «Даврий нашрлар йилномаси» кабиларда олиб борилган; 2) давлат органлари томонидан амалга ошириладиган библиографик нашрлар ва чора-тадбирлар; 3) баъзан бу атама бирор давлат ҳудудида китоб нашр қилиш бошлангандан буён нашр қилинган барча босма асарларнинг библиографик тацсифини тузиш бўйича олиб бориладиган ишлар мажмуи деб ноўрин кенг маънода тушунилади.
ЁПИҚ ФОНД (закритый фонд) - 1) кутубхонанинг алоҳида сақланадиган ва махсус рухсат билан айрим китобхонларгагина бериладиган фонди; 2) янги нашр қилинаётган адабиёт билан тўлдирилмайдиган фонди.
ИЛМИЙ АДАБИЁТ (научнаялитература) - илмий масалаларга бағишланган, илмий иш учун биринчи манба бўла оладиган, ёрдамчи қўлланма вазифасини бажарувчи материаллар. Илмий адабиётга диссертациялар, тадқиқотлар, монографиялар, институт ва илмий экспедицияларнинг илмий ишлари, олий мактаб дастурлари, услубий материаллар ва шунга ўхшашлар киради.
ИЛМИЙ БИБЛИОГРАФИЯ (научная библиография) - 1) илмий асосда тузилган ҳар қандай библиография; 2) малакали мутахассислар ва илмий ходимларга мўлжалланган библиография.
ИЛМИЙ-ОММАБОП АДАБИЁТ (научно-популярная литература) - илмий масалаларни кенг китобхонлар оммасига тушунарли услубда баён қилувчи босма асарлар.
КАТАЛОГ - кутубхона фондида мавжуд бўлган босма асар ёки бошқа материалларни маълум қоидалар асоснда акс эттирувчи рўйхат. Кутубхоналарда каталоглар ўқувчиларни онгли руҳда тарбиялашда, уларнинг ғоявий-сиёсий ва маданий савиясини оширишда, илмий ишлаб чиқариш ва мустақил ўқишда уларга катта ёрдам беради, адабиётдан тўла ва мақсадга мувофиқ равишда фойдаланинг учун йўл очади. Каталоглар вазифасига қараб, китобхонлар каталоги ва ёрдамчи каталогга; китоб фондининг характерига қараб, умумий ва махсус каталогга; материалнинг
жойлаштирилишига қараб эса алфавит, системали ва предмет каталогига бўлинади. Кутубхона каталогларидан ташқари, музей каталоги (музей тўпламларини тавсифлаш учун), савдо каталоги (маҳсулотларни тавсифлаш учун) ва бошқа хил каталоглар ҳам бўлади. Библиографик кўрсаткичлар, нашриётларнинг ва китоб савдоси билан шуғулланувчи муассасаларнинг каталоглари эса кутубхона каталогларига ўхшашдир, лекин уларнинг вазифаси ва мақсади бошқа. Кутубхона каталогида ёки библиографик кўрсаткичларда асарнинг нашр этилган жойи ва бонгқа тавсифларидан ташқари, унинг мазмуни ҳам тавсифланади. Нашриёт каталогида эса, шу нашриёт томонидан қайси китоб нашр қилинганлиги, китоб савдоси билан шуғулланувчи муассасалар каталогида китобнинг қайси дўконда бўлиши ёки китоб савдоси тармоқларининг қайси дўконга қандай китоб берганлиги акс эттирилади.
КИТОБ ПАЛАТАСИ (книжная палата) - Ўзбекистондаги давлат марказий библиография муассасаси. Бу муассасанинг вазифаси мажбурий нусхаларни олиш ва кутубхоналарга тарқатиш, янги чиққан босма асарларни матбуот архивида сақланадиган мажбурий нусхалари асосида библиографик рўйхатга олиш ва ҳисоблаб бориш, шунингдек, давлат библиографияси соҳасида илмий услубий иш олиб боришдир. Китоб палатаси Ўзбекистонда нашр қилинадиган матбуот маҳсулотларининг ҳаммасини ҳисобга олиб ва библиографиясини тузиб боради ҳамда уларни шу асар тилида тавсифлайди.
КУТУБХОНА (библиотека) -1) босма ва қўлёзма асарларни йиғиш, системалаштириш ва уларни китобхонлар оммасига тез етказиш тадбирларини амалга оширувчи муассаса; 2) бирор шахснинг ўз ихтисосига оид адабиётга бўлган ҳаваси ва дидига мос равишда тўплаган китоблари мажмуи. Бундай китоблардан ўша шахснинг ўзи фойдаланади ва унинг розилиги билан жамоатчилик фойдаланиши ҳам мумкин; 3-). босма асарлар ва даврий матбуот материалларини сақлаш ва уларни ўқиш учун мослаштириб қурилган махсус бино.
КУТУБХОНА ИХТИСОСИ (профиль бибтотвки) - бир кутубхонанинг бошқа. кутубхоналардан фарқини билдкрувчи белгилари - кутубхонанинг маълум мақсадга қаратилганлиги, китоб фонди ва унинг тўлдирилишидаги ўзига хос хусусиятлари, китобхонлар доирасининг маълум ихтисоси ва шу кабилар билан чекланганлиги ва ҳоказолар. Масалан, Ўзбекистон қишлоқ хўжалик қутубхонаси, Ўзбекистон медицина кутубхонаси ва ҳоказолар.
КУТУБХОНАЧИЛИК (библиотечное дело) - кутубхоналар ташкил қилиш ва уларни бошқариш, кутубхоналарнинг кундалик ишини юритиш, турли
ўқишлар уюштириш ва уларга раҳбарлик қилиш учун давлат ва жамоат
ташкилотлари томрнидан амалга ошириладиган тадбирларнинг, шунингдек, илмий-услубий ва амалийишларнинг мажмуи.
МАЖБУРИЙ НУСХА ( обязателъний экземпляр) - нашр қилинаётган ҳар бир босма асардан, амалда қўлланилаётган мавжуд қонун-қонлаларга мувофиқ, нашриёт, полиграфия корхоналари томонидан йирик кутубхоналарга ёки шу типдаги бошқа ташкилотларга юбориладиган нусха. Мажбурий нусха уч вазифани бажаради: 1) библиографик вазифа, яъни мамлакатда нашр қилинаётган барча босма асарларни библиографик ва статистик жиҳатдан ҳисобга олиб бориш; 2) кутубхоначилик вазифаси, яъни йирик кутубхоналарни янги нашр қилинаетган адабиёт билан режали ва мунтазам равишда тўлдириб бориш; 3) архив вазифаси, яъни тадқиқотчилар учун босма нашрлардан нусха сақлаб қолиш.
МАҚОЛАДАГИ БИБЛИОГРАФИЯ (пристатейная библиография) - мақола ёки унинг боблари охирида берилган библиография. Бу библиографияда шу мақолани ёзишда фойдаланилган манбаларнинг шарҳи ёки рўйхати, шу масалани чуқурроқ ўрганиш тавсия этиладиган адабиёт кўрсатилади.
МУАЛЛИФ САРЛАВҲАСИ (авторский заголовок) - библиографик тавсифдамуаллиф номи, тахаллуси ёки жамоа номи билан бошланган сарлавҳа.
МУАЛЛИФ ТАВСИФИ (авторское описание) - босма асарларга муаллифнинг исми ёки тахаллусидан иборат бўлган сарлавҳа остида берилган тавсиф, босма асарларнинг муаллиф сарлавҳаси билан бошланувчи тавсифи. Бир шахсга берилган тавсиф якка тартибдаги муаллиф тавсифи деб аталади. Муаллиф деб қабул қилинган муассаса, ташкилот номига ёзилган тавсиф эса жамоа муаллифли тавсиф деб аталади.
НОДИР АСАР (редкоеиздание) -жудакамнусхада сақланибқолган, мазмуни ва безатилиши жиҳатидан алоҳида аҳамиятга эга бўлган асар.
СИСТЕМАТИК ЖОЙЛАШТИРИШ (систематическая расстановка) - китобларни ўз мазмунига, қайси соҳага оидлигига қараб, кутубхонашуносликда қабул қилинган ўнлик тасниф асосида жойлаштириш. Систематик жойлаштиришда, масалан, сиёсий арбоблар асарларининг ҳаммаси бир жойга, қишлоқ хўжалигига оид адабиёт бошқа бир жойга тўпланади ва ҳоказо. Бу усул фонднинг таркиби билан танишишни осонлаштиради, керакли китобларни тез топиш, китобхонлар талабини дарҳол ва тўлиқ қондириш имконини беради. Систематик жойлаштириш, одатда, алфавит усули билан бирга қўлланилади. Натижада системали алфавит тартибида жойлаштйришга эришилади.
СИСТЕМАТИК КАТАЛОГ (сиетематический каталог) - босма асарлар тавсифланиб, фан тармоқлари ва уларнинг бўлимлари бўйича маълум мантиқий боғланиш таргибида жойлаштириладиган каталог. Систематик каталог китобхонларнинг тушунчасини кенгайтирувчи материалларнинг маълум системада жойлаштирилишини таъминлайди. Систематик каталогда ҳар бир бўлимда фан, техника, адабиёт ва санъатнинг айрим тармоғининг назарияси, тарихи ва амалиётини ҳар тарафлама ёритувчи босма асарлар тавсифининг комплекси тўпланади.
ТАВСИФИЙ АННОТАЦИЯ (описателъная иннотация) - асарнинг мазмунини очиб берадиган ёки асар тўғрисида бошқа бирор маълумот берадиган аннотация. Тавсифий аннотацияда асарга танқидий баҳо берилмайди.
ТАВСИФИЙ БИБЛИОГРАФИЯ (описателъная библиография) –босма асарга умумий тавсиф бериш билан чекланувчи библиография. Бунда асарнинг мазмуни очиб берилиши ёки очиб берилмаслиги ҳам мумкин, аммо асарга баҳо берилмайди.
УМУМИИ БИБЛИОГРАФИЯ (обичая аннотация) - 1) босма асарларнинг мазмуни ва нашр туридан қатъи назар, мамлакатда нашр қилинган барча босма асарларнинг умумий рўйхатини ўз ичига олган библиография; 2) мамлакат ҳудудида китоб босиб чиқариш бошланган даврдан буён нашр қилинган барча босма асарларнинг рўйхати.
Умумий библиография асарларни мукаммал ҳисобга олиб боришни таъминайди, бирор соҳага доир асарлар библиографиясини тузишда улар тўғрисида дастлабки маълумотларни топишга ёрдам беради. Умумий библиографияда босма асарлар ҳудуд белгисига, тили, нашрининг тури, хронологик давр, муассаса ва нашриёт номи ва шу кабиларга қараб жойлаштирилади. Баъзан мамлакатнинг барча жойида нашр қилинган босма асарларни ўз ичига олган библибграфия давлат библиографияси деб аталади; 3) бирор мамлакат, республика, вилоят ва шу кабилар ҳудудида китоб босиб чиқариш бошлангандан буён нашр этилгая китоблар ва бошқа босма асарларнинг библиографияси, масалан, «Грузия матбуотининг умумий библиографияси»
ХАЛҚАРО БИБЛИОГРАФИЯ (международная библиография) -халқаро ташкилот ёки бир неча мамлакат библиографларининг иштирокида тузилган библиография.
ХАЛҚАРО БИБЛИОГРАФИЯ ИНСТИТУТИ (международный библиографический институт) - Брюсеелда ўтказилган 1-Халқаро библиография конференциясининг қарорига мувофиқ 1895 йилда ташкил қилинган институт. Унинг асосий вазифаси «Жаҳон библиографик репертуари»ни - барча мамлакат ва халқларнинг тилларида китоб нашр қила бошланган даврдан бери босилган адабиётнинг ҳамма турлари бўйича тўлиқ библиографиясини тузиш эди. Институтнинг энг муҳим иши кенг маълумот картотекасини тузиш, ҳужжатлар архивини ташкил қилиш, «Универсал ўшш тасниф» жадвалини ишлаб чиқиш ва нашр қилиш, турли мамлакатларда ўз ваколатхоналарининг кенг тармоғини вужудга келтириш эди. Бу институт 1934 йилдан бошлаб Халқаро ҳужжатлар институти номи билан юритилган. 1937 йилдан бошлаб эса Халқаро ҳужжатлар федерациясига айлантирилган.
ХАЛҚАРО КИТОБ АЙИРБОШЛАШ (международный книгообмен) -турли мамлакат кутубхоналари ёки илмий муассасалари ўртасида ўзаро бепул китоб айирбошлаш





Download 1,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish