10.Мамлакатимиз худудида мавжуд бўлган қайси тарихи шаҳарларни биласиз?
Бухоро, Самарқанд, Тошкент,(Шош), Қарши, Марғилон, Хива, Урганч, Шаҳрисабз, Термиз.
11. Кутубхоналарнинг пайдо бўлишига асос- ёзувнинг пайдо бўлиши, ҳужжатли манбаларни, айниқса, қўлёзма ва кейинчалик ёзма китобларнинг кўпайиши кутубхоналарнинг юзага келиши ва ривожланишига шароит яратди. 12.Кутубхоналар дастлаб қачон пайдо бўлди- милоддан аввалги II минг йиллиқда сопол битиклари сақланган кутубхоналар бўлган.
13.Китобнинг индекси - муаллиф белгиси билан бирликда китобнинг шифри деб аталади. Шу тариқа тузилган шифр китобнинг полкадаги ўрнини билдиради.
14. Шифр китобнинг титул варағига, муқовасига, формулярига, каталог карточкасига каср шаклида - юқорисига индекс, пастига муаллиф белгиси қўйиб ёзилади.
15.Муаллиф белгиси- ҳарф рақамдан ажратиб ёзилмайди, фақат «ноль», «уч» ва «тўрт» рақамларига ўхшаш «0», «3» ва «Ч» ҳарфлари мавжуд бўлган муаллиф белгиларида ҳарф билан рақамлар орасига қисқа тире қўйилади.
16. Қачон библиография тузилди- қадимги дунёда пайдо бўлган (жумладан милоддан аввалги III асрда Александрия кутубхонасида Каллимах раҳбарлигида тузилган библиографик жадвал).
17.«Библиография» атамаси дастлаб китоб кўчириб ёзишни англатган, вақт ўтиши билан (XVII аср ўрталаридан) китоблар баёнини билдиради. Библиография тарихи китоб босиш юзага келиши билан бошланди.
18.Реферат деб, талабани қизиқтирган ва фаннинг долзарб муаммосига айланган мавзудаги йирик асар ёки адабиётлар мажмуи таҳлилига бағишланган кичик бир илмий ишга айтилади.
19.Курс ишини ёзишдан мақсад танлаган касби бўйича билим олишнинг маълум бир босқичида ўқув фанидан олган билимларини мустаҳкамлаб, улар асосида илмий ишни ёзиш демакдир.
20.Битирув ишлари талабанинг бакалавриат босқичида эгаллаган билимларининг якуни сифатида у томонидан ёзиладиган малакавий илмий иши ҳисобланади
21. Битирувчи қуйидаги масалаларга алоҳида тўхталган бўлиши керак:
а) мавзунинг долзарблиги;
б) даврий (хронологик) чегараси;
в) ўрганилиш даражаси;
г) мақсад ва вазифалари;
д) манбавий асоси;
е) илмий янгилиги ва амалий аҳамияти;
ж) назарий-услубий асослари;
22. Магистрлик диссертацияси магистрант таҳсилининг натижаларини кўрсатувчи, талабанинг назарий ва амалий билимларини умумлаштириб, илмий тадқиқот яратиш малакасини мужассамлаштирувчи ижодий меҳнат намунасидир
23.Магистрлик диссертацияси битирувчининг дунёқараши, илмий-ижодий салоҳияти, мустақил ва эркин фикр юритиш қобилияти, ёзма нутқ маданиятини ҳам яққол намойиш этишга хйзмат қилади.
22. Тадқиқот ҳимояси нима- Ҳимоя ҳайъати диссертация муҳокама этилган кафедра таклифини ҳисобга олган ҳолда тақризчиларни тайинлайди. Ҳимоя кунини белгилайди. Ҳимоя жараёни учун шароит яратади. Ҳимоя жараёни қизғин, эркин мунозара, фикр алмашув руҳида ўтишини таъминлайди. Ҳимоя жараёнини Ҳимоя ҳайъати раиси ва котиби ташкил этади, бошқаради. Ҳимоя жараёнидан ҳимоя ҳайъати котибининг расмий маълумотномаси, илмий раҳбарнинг хулосаси, битирувчининг магистрлик диссертацияси асосида тайёрланган маърузаси, расмий тақризчи тақризлари тингланади.
23.Ҳимоя жараёнинима тузилади- асосида ҳимоя ҳайъати баённомаси тузилади. Ҳимоя жараёни билан боғлиқ ҳужжатларни ҳимоя ҳайъати котиби юритади ва бу ҳужжатлар кейинчалик факультет архивида сақланади.
24.АРХЕОГРАФИЯ (юнонча архео - қадимги, графо - ёзаман) - ёрдамчи тарихий фан бўлиб, қўлёзма манбалар ҳамда уларни қайта ишлаш усуллари ва уларни нашрга тайёрлаш билан шуғулланади.
25.ГЕНЕАЛОГИЯ (юнонча genealogia- шажара) ёрдамчи тарих фанларидан бири. ХVII-ХVIII асрларда вужудга келган. Билимларнинг амалий сохаси, шажаралар тузиш, уруғ ва оилаларнинг келиб чикиши, айрим шахслар тарихи ва қариндошлик алоқаларини ўрганади.
26.ГЕРАЛЬДИКА (лотинча heraldus - жарчи, геральд) - гербшунослик. XIX асрнинг иккинчи ярмида гербларни ўрганувчи ёрдамчи тарих фани сифатида шаклланган
27. КАРТОГРАФИЯ (ТАРИХИЙ КАРТОГРАФИЯ) - табиат ва жамиятдаги ҳодиса, воқеаларнинг тарқалишнни, уларнинг биргаликда ўзаро боғлиқлигини (уларнинг вақт ўтиши билан ўзгаришини) картографик тасвир, образли белги, моделлар воситаси билан тасвирлашни ва тадқиқ қилишни ўрганувчи фандир
28.МАНБАШУНОСЛИК - асосий ёрдамчи тарих фанларидан бири бўлиб, тарихий манбаларнинг назарияси ва услубиятини ишлаб чиқиш ҳамда фойдаланишни ўрганувчи фандир. Унинг ўрганиш соҳаси ёзма манбалар саналади.
29.НУМИЗМАТИКА (лотинча питisma - танга) - ёрдамчи тарих фани бўлиб, танга-чақалар тарихи ва пул муносабатларини тангалар, танга-чақалар ёрдамида ўрганади.
30.ПАЛЕОГРАФИЯ - ёзув белгиларининг яратилиши ва уларнинг ривожланишини ўрганувчи тарихий-филологик фан; назарий палеография тарихан ўзгарган ёзув хусусиятларининг қонуниятларини аниқлайди. 31.СФРАГИСТИКА (юнонча sphragis - муҳр) - тарих фанининг муҳрларни ўрганувчи ёрдамчи соҳаси.
32.АБОНЕМЕНТ (абонемеит) - кутубхонанинг китоб фондидан кутубхонадан ташқарида фойдаланиш ҳуқуқи ва шу ҳуқуқдан фойдаланиш учун берилган ҳужжат. Абонемент якка ёки жамоа тарзда бўлиши мумкин.
33.АБОНЕМЕНТ КАРТОЧКАСИ (абонементная карточка) - китобхоннинг фамилияси ва инициаллари ёки жамоа абонент бўлган ташкилот номи ҳамда абонемент номери ёзиладиган карточка.
34.АБОНЕНТ - кутубхонада абонементдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ёки ташкилот.
35.БИБЛИОГРАФ - 1) библиография соҳаси бўйича мутахассис олим; 2) библиографик ва кутубхоначилик муассасаларидаги лавозим номи; 3) библиографик кўрсаткичлар тузувчи ходим.
36.БИБЛИОГРАФИК АХБОРОТ (библиографическая информация) - 1) кутубхонада фаннинг барча ёки айрим соҳаларига, бирор предмет ёки масалага доир мавжуд ёки янги олинган адабиёт тўғрисида ёзма ахборот; 2) янги нашр қилинган адабиёт тўғрисида оғзаки ахборот.
37.БИБЛИОГРАФИЯ ТУЗИШ (составление библиографии) - бирор мавзу, нашр тури бўйича мавжуд асарлар рўйхатини тузиш, масалан, мусиқа асарларига, даврий нашрларга библиография тузиш.
38.КАТАЛОГ - кутубхона фондида мавжуд бўлган босма асар ёки бошқа материалларни маълум қоидалар асоснда акс эттирувчи рўйхат. 39.КУТУБХОНА (библиотека) -1) босма ва қўлёзма асарларни йиғиш, системалаштириш ва уларни китобхонлар оммасига тез етказиш тадбирларини амалга оширувчи муассаса; 2) бирор шахснинг ўз ихтисосига оид адабиётга бўлган ҳаваси ва дидига мос равишда тўплаган китоблари мажмуи.
40.МАҚОЛАДАГИ БИБЛИОГРАФИЯ (пристатейная библиография) - мақола ёки унинг боблари охирида берилган библиография. Бу библиографияда шу мақолани ёзишда фойдаланилган манбаларнинг шарҳи ёки рўйхати, шу масалани чуқурроқ ўрганиш тавсия этиладиган адабиёт кўрсатилади.
41.СИСТЕМАТИК КАТАЛОГ (сиетематический каталог) - босма асарлар тавсифланиб, фан тармоқлари ва уларнинг бўлимлари бўйича маълум мантиқий боғланиш таргибида жойлаштириладиган каталог.
42. ТАВСИФИЙ АННОТАЦИЯ (описателъная иннотация) - асарнинг мазмунини очиб берадиган ёки асар тўғрисида бошқа бирор маълумот берадиган аннотация. Тавсифий аннотацияда асарга танқидий баҳо берилмайди.
43.Тезис нима-илмий тақдиқотнинг ёки мавзуни долзарблигини ва заруриятни қисқача таҳлили.1-1,5 бетгача.
44.Мақола-мавзу ёки тадқиқотнинг бир парагриф ёки даврни манбалар асосида таҳлили.гумантира фанлар учун 5,5 бетдан 8 бетгача.иқтибос кўрсатилган.
45.Автореферат-илмий тадқиқот мавзусини қисқартилган ҳажми.22-24 бетгача.
Do'stlaringiz bilan baham: |