Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети табиий фанлар факултети тупроқшунослик таълим йуналиши iv-курс туп-117-гуруҳ талабаси



Download 1,05 Mb.
bet11/13
Sana24.02.2022
Hajmi1,05 Mb.
#207213
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
СОХИБЖОН Б.М.И

Тупроқда яшовчи хайвонлар. Тупроқда жуда кўп миқдорда хар хил хайвонот оргнизмлари мавжуд. Улар тупроқдаги биологик жараёнлар кечишида фаол қатнашади. Тупроқда энг содда жониворлар билан бир қаторда кўплаб умутқасиз ва умуртқали хайвонлар хам яшайди. Бу хайвонот олами тупроқ хаётида, жумладан, тупроқда органик моддалар тўпланишида ва тупроқнинг сув хаво режимини яхшилашда катта ахамиятга эга.
Энг содда бир хужайрали жонивор. Тупроқда микроорганизмлар билан қаторда бир хужайрали энг содда хайвонлар хам тарқалган, хусусан хивчинлилар, томироёқлилар ва инфузориялар каби жониворлар айниқса бахор фаслларида тупроқнинг устки қатламларида кўпроқ ривожланади. Бир хужайрали хайвонларнинг кўпчилиги аэроб шароитда, нейтрал реакцияли мухит ва тупроқ харорати 18 - 22° атрофида бўлганда нормал хаёт кечиради.

6-расм: Тупроқда яшовчи микроорганизмлар ва хайвонлар.1. Микроорганизмлар(А-бактериялар Б-тубан бактериялар В-актиномицетлар Г-диатом сув ўтлари) ( Д.М Новогрудский )2. Йиртқич қўнғиз личинкалари ( Д.А Криволоский ) 3. Хар хил турли думоёқлар 4. Тупроқ мезофаунасининг вакиллари ( А-чаён Б-сохта чаён В-эшакқурт Г-бўғимоёқ ) ( Д.А Криволоский ) 5. Ёмғир чуволчангларининг нисбий йириклиги (1-Megascolides australis 2-Allobophora magnifica 3- Lumbricus terrestris 4- L. Rubellus.
Буларнинг кўпчилиги гетеротроф организм хисобланиб, тупроқдаги турли микроорганизмлар билан озиқланади. Шунингдек тупроқдаги ўсимлик қолдиқларининг чиришдан хосил бўладиган органик моддалар билан озиқланувчи сапрофитлар хам тарқалган. Бу организмлардан баъзилари ўзларидан яшил пигмент туфайли карбонат ангидридни хам ўзлаштириш қобилиятига эгадир.
Содда жониворлар ер юзасининг қуруқлик қисмидаги деярли барча тупроқларда айниқса, уларнинг устки чириндили қатламида кенг тарқалган. Буларнинг миқдори тупроқда йил фаслларига кўра ўзгариб туради. Бахор фаслида улар анча кўпайиб, ёз, куз ва қишда етарли намгарчилик пайтларидагина кўпаяди ва сўнгра тупроқдаги намнинг камайиши билан уларнинг фаолияти пасаяди хамда харакатсиз холатга ўтади.
Содда жониворларнинг тупроқ пайдо бўлиши ва тупроқ унумдорлигидаги роли хали унчалик тўлиқ аниқланмаган. Баъзи тадқиқотчилар содда хайвонларнинг кўпчилиги гетеротроф организм бўлганлигидан тупроқдаги микробиологик жараёнларга салбий таъсир этади деб хисобласалар, айримлари аксинча улар тупроқда микробиологик жараёнлар яхши ўтишига ижобий таъсир этади деб кўрсатадилар.
Чувалчанг ва хашаротлар. Тупроқда умуртқасиз хайвонлар хам кўп миқдорда учрайди. Айниқса чувалчангларнинг тупроқ пайдо бўлиши ва тупроқ унумдорлигидаги ахамияти каттадир. Чувалчанглар барча хил тупроқларда, жумладан, бўз ерлар ва суғорилиб дехқончилик қилинадиган майдонлар тупроғида кўпроқ учрайди. Бир гектар ердаги чувалчанглар миқдори бир неча юз мингдан 3 – 4 миллионгача боради. Тупроқларнинг чириндили хайдалма қатламида ва ўрмон қийи остида айниқса, чувалчанглар миқдори кўп бўлиб, пастки қатламларида анча камаяди.
Чувалчанглар асосан органик моддалар билан озиқланганлигидан улар тупроқданги органик қолдиқлар ва чиринди моддаларини минерал зарралар билан биргаликда ичаклари орқали ўтказиб ташқарига чиқаради. Чувалчанглар ичаги орқали ўтадиган органик моддаларнинг бир қисмини ўз организмига сингдирса, қолган қисмини чиқинди тарзида тупроққа чиқаради. Бу чиқинди заррачалар одатда бир бирига махкам ёпишган донадор шаклдаги майда агрегатлар холидадир.
Ч.Дарвин маълумотича чувалчанглар ичаклари орқали ўтказиладиган тупроқ миқдори гектарига хар йили 22-28 тонна бўлса, Н.А.Димо текширишича Ўрта Осиёдаги суғориладиган бўз тупроқларда 123 тоннани ташкил этади. Демак, чувалчанглар ерни юмшатиш ва донадор бўлишида мухим ахамият касб этади. Н.А. Димо маълумотига кўра чувалчанглар хар бир гектар ерда йилига тахминан 250 кг, баъзи маълумотларга кўра 1000 кг гача органик моддаларни ўз ичаклари орқали ўтказиб, ишлаб беради.
Чувалчангларнинг тупроқ структурасини яхшилатиш натижасида тупроқнинг физикавий хоссалари сув, хаво ва иссиқлик режимлари яхшиланади хамда микробиологик жараёнларнинг кечиши учун яхши шароит яратади. Чувалчанглар фаолияти туфайли органик моддалар гумификацияланиши ривожланиб, тупроқда чиринди миқдори кўпаяди. Шунингдек, чувалчанглар тупроқнинг кимёвий хоссаларини хам яхшилайди.
Тупроқда чувалчанглардан ташқари яна кўп миқдорда турли хашаротлар (қўнғиз, чумоли ва бошқалар) хаёт кечириб, улар тупроқ пайдо бўлишида тупроқнинг физикавий хоссалари хаво ва сув режимининг яхшиланишига таъсир кўрсатади хамда тупроқ чириндисининг кўпайишига сабабчи бўлади.
Умуртқали хайвонлар. Тупроқ пайдо бўлиши ва унинг физик – кимёвий, биокимёвий хоссаларини ўзлаштиришда айниқса умуртқалилардан кемирувчиларнинг ахамияти жуда катта. Кўрсичқон, юмронқозиқ, каламуш сингари кемирувчилар ерни ковлаб, унинг пастки қатламларидаги тупроқни ер юзасига чиқариб тўплайди ва қатламлар орасида кўплаб тешиклар хосил бўлади. Айниқса дашт ва чўл зоналарида кемирувчиларнинг фаолияти фаол бўлиб, улар тупроқнинг чириндили қатламини пастки қатламлар билан аралаштиради ва қуйи горизонтлардаги карбонат ва тузларни ер юзасига чиқариб тўплайди. Хуллас, умуртқали хайвонлар хам тупроқнинг физик ва физик- механик хоссаларини хамда кимёвий таркибини ўзгартиршда фаол қатнашади.

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish