Тупроқда микроорганизмларнинг тарқалиши ва миқдори. Турли иқлим, рельеф, она жинс, ўсимлик ва хайвонот дунёси каби табиий шароитда пайдо бўлган тупроқ типларининг кимёвий таркиби ва хоссалари бир хил бўлмаганлиги сабабли улардаги микроорганизмларнинг сони ва турлари хам бир хил эмас. Айниқса серчириндили нейтрал ёки нейтралга яқин реакцияли тупроқларнинг устки қатламларида микроорганизмларнинг миқдори жуда кўп. Чунки бу қатламда микроорганизмлар хаёти учун зарур шарт-шароит, яъни хаво, нам ва озиқ моддалар етарлича бўлади. Тупроқнинг пастки қатламларига тушган сайин микроорганизмлар ( А2, В1, В 2 С) сони камайиб боради.
Умуман тупроқнинг устки чириндили қатламидаги бир грамм тупроқда бир неча миллион микроорганизм яшайди. МДХ худуди турли тип тупроқларида микроорганизмлар сони хақидаги маълумотлар берилган.
МДХ нинг асосий тупроқларидаги микроорганизмлар миқдори.
4-жадвал
Тупроқлар
|
Тупроқнинг холати
|
Микроорганизмлар миқдори (млн. хисобида)
|
1 г тупроқда
|
Тупроқдаги 1 мг азотда
|
Подзоллар
|
Қўриқ
|
300-600
|
70 чамасида
|
Чимли подзоллар
|
Қўриқ экинзор
|
600-1000
1000-2000
|
200
250
|
Қора тупроқлар
|
Қўриқ экинзор
|
2000-2500
2500-3000
|
600
750
|
Бўз тупроқлар
|
Қўриқ суғориладиган
|
1200-1600
1800-3000
|
2000
2400
|
Бу жадвалдаги маълумотлар бўз ердваги қуруқ тупроқнинг А горизонтидаги ва шунингдек, экинзорларнинг хайдалма қатламмидаги микроорганизмлар миқдори анча кўплигини кўрсатади. М.В.Фёдоров маълумотларига кўра 1 гектар экинзор ернинг устки хайдалма қатламида микроорганизмларнинг тирик вазни 3-5 тоннани ташкил этади. Масалан, чимли подзол тупроқнинг хайдалма қатламида 3.5 т, қора тупроқларда 5.2 т ва бўз тупроқларда 5 т эканлиги аниқланган.
Бўз ерлардаги қўриқларин ўзлаштириб, шудгор қилинганда, устки чириндили қатламлар билан бир қаторда уларнинг қуйи горизонтларида хам микроорганизмлар сони кўпаяди. Демак, экин майдонларини яхши сифатли қилиб шудгорлаш, ўғитлаш ва суғориш сингари агрокомплекс тадбирлар тўғри амалга оширилганда маданий тупроқлардаги фойдали микроорганизмлар миқдори ошади. Шунингдек, микроорганизмлар сони табиий иқлим шароитлариг кўра тупроқ типлари хам кескин ўзгариб туради, жумладан, шимолий зона- тундра, подзол, чимли-подзол тупроқларида микроорганизмлар оз миқдорда бўлиб, жанубий зонадаги бўз тупроқ, каштан тупроқ ва айниқса қора тупроқларда микроблар кўп ривожланади.
Тупроқдаги микроорганизмлар сони ва унда кечадиган микробиологик жараёнлар характери тупроқнинг табиий холати ва шароити билан айни бир вақтда дехқончиликда инсонлар томонидан олиб бориладиган турли тадбирлар натижасида вужудга келган сунъий шароитларга хам тааллуқлидир. Дехқончиликдаги барча агрономик тадбирлар, ўз вақтида, сифатли ўтказилса, тупроқда бактериялар хаёти учун қулай шароит вужудга келиб, фойдали микрооргнаизмлар миқдори кўпаяди.
Экин майдонлари айниқса кузда чуқур ағдарилиб шудгор қилинганда, микроорганизмлар кўпайиб микробиологик жараёнлар яхши ўтади. Тупроққа минерал ва органик ўғитлар солинса, улар микроорганизмлар хаётига ижобий таъсир қилиб органик қолдиқларнинг чиритадиган микроблар фаолиятини кучайтиради. Бироқ оз чириндили тупроқларга бир неча йил сурункасига ха деб фақат минерал ўғит солавериш, тупроқда микроорганизмлар фаолиятини ва миқдорини аста – секин камайишига олиб келади. Шунинг учун органик ва минерал ўғитларни аралаштириб солиб туриш яхши натижа беради.
Кислотали тупроқларга охак ва ишқорий реакцияли тупроқларга гипс солиш билан эритма реакциясини нейтралга яқин холатга келтирилса, микробиологик жараёнлар учун қулай шароит вужудга келади ва микроорганизмлар хам кўпаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |