Тупроқ замбуруғлари. Замбуруғлар тупроқда энг кўп тарқалган микроорганизмлардан хисобланади. Сапрофид ва гетеротроф организм хисобланган замбуруғларнинг кўпчилиги тупроқдаги биологик жараёнларнинг кечишида, ўсимлик ва хайвон қолдиқларининг парчаланишида мухим роль ўйнайди.
Замбуруғлар кўпчили тупроқларда, айниқса бактериялар хаёти учун ноқулай бўлган кислотали подзол, чимли подзол ва ўрмон тупроқларида кўп тарқалган. Тупроқда моғор замбуруғлар кўпроқ учрайди. Булар лигнин, углевод, целлюлоза ва оқсилли органик моддаларни чиритишда тупроқ чириндисининг минерализациясида фаол қатнашади.
Уларнинг энг мухим хусусияти хаёт фаолияти натижасида, тупроқда махсус антибиотик модда пенциллиннинг хосил бўлишидир. Бу модда ўсимлик ва хайвон организмларидаги чиритадиган зарарли бактерияларни йўқотади..
Тупроқ замбуруғларининг кўпчилиги яшил ўсимликлар билан яқин муносабатда бўлиб, уларнинг илдизларида ипсимон холат – микориза хосил қилади. Бу гурухга кирадиган эктотроф замбуруғлари ўрмон тупроқларидан, дарахтларнинг илдизларига ёшиниб хаёт кечиради, баъзилари эса кўп йилликўт ўсимлик илдизлари хужайраси ичига кириб яшайдиган эндотроф замбуруғлар хисобланади. Бу замбуруғлар яшил ўсимликлар билан симбиоз, яъни бир-биридан фойдаланиб, яшаб хаёт кечиради. Замбуруғлар микориза ёрдамида ўсимликдан углеродли озиқ моддаларни олади ва ўз навбатида яшил ўсимликларни органик моддалар парчаланишида хосил бўладиган азотли озиқ моддалар билан таъминлайди. Шунинг учун тупроқда микоризали замбуруғлар кам бўлганда махсус микоризали препаратлар қўлланилади.
Актиномицетлар ёки нурли замбуруғлар бир хужайрали микроорганизм хисобланиб, уларнинг кўпчилиги хаво етарли шароитда хаёт кечиради. Бу организмларнинг ипсимон таначасининг бир қисми шу мухитдаги органик қолдиқлар хужайраси ичига кирган бошқа қисми эса сиртида бўлади.
Актиномицетлар целлюлоза, лигнин ва шунингдек тупроқнинг таркибий қисми хисобланган гумусни хам парчалайди. Актиномицетлар органик моддалар кўп бўлган нейтрал ёки бироз ишқорий реакцияли ва сифатли қилиб ишланган ғовак қатламли тупроқларда яхши ривожланади. Улар реакцияси кислотали тупроқларда яшай олмайди. Шу сабабли хам бу организмлар жанубий зона тупроқларида кўпроқ тарқалган бўлади.
Тупроқда типик актиномицетлардан бошқа шу синфга мансуб проактиномицет, микобактерия, микромоноспор ва микококклар сингари бир қанча микроорганизмлар хам яшайди.
Баъзи актиномицетлар антибиотик моддалар ажратганлиги сабабли улар яшаётган мухитда бошқа микроорганизмлар хаёти тўхтаб қолади.
Сув ўтлари. Тупроқларнинг устки қатламида прототроф (автотроф) организм хисобланган хар хил сув ўтлари хам кўп миқдорда тарқалган. Булар асосан тупроқнинг устки қатламида баъзан қуйи қатламида хам учрайди. Қуйи қатламдаги сув ўтлари гетеротроф микроорганизм хисобланади. Сув ўтлари айниқсса кўклам пайтларида тупроқнинг устки сернам қатламида кўпроқ ривожланади. Шунинг учун хам серёғин кўклам кезларида экин майдонларининг юзаси яшил туслига ўхшаб кўринади. Тупроқ юзаси қуриганда сув ўтларининг хаёти вақтинчалик тўхтайди.
Лишайниклар замбуруғ ва сув ўтларининг мураккаб симбиоз холда бирга яшашидан вужудга келган ўсимликдир. Улардаги замбуруғлар сув ўтларини минерал озиқ моддалар ва сув билан таъминлайди, сув ўтлари эса замбуруғларни фотосинтез жараёнида хосил бўлган углеводлар билан таъминлайди ва ўзлари хам ундан фойдаланади.
Лишайниклар қаттиқ тоғ жинслари устида ривожланиб, улар юзасида юпқа қатлам хосил қилади. Демак, тоғ жинслари юзасида лишайниклар пайдо бўлиши биланоқ биологик нураш ва тупроқ пайдо бўлиш жараёнлари хам бошланади. Шундай қилиб, тош юзасида жуда юпқа қаватли дастлабки тупроқ вужудга келади ва унда жуда оз бўлса хам гумусли, фосфор, калий, олтингугурт сингари мухим элементлар тўпланади. Ана шу тупроқ қатламида микроорганизмлар ва ўсимликлар хаёти учун зарур шароит вужудга кела бошлайди.
Тупроқдаги микроорганизмларнинг ўзаро мураккаб биологик таъсири натижасида улар бир-бирларига ва яшил ўсимликларга ижобий ёки салбий таъсир кўрсатишлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |