2. 4. Тупроқ пайдо бўлишининг омиллари.Тупроқ хосил бўлишига таъсир этувчи омиллар.Тупроқ хосил бўлиши мураккаб ва хилма – хил табиий жараёнлар йиғиндиси бўлибгина қолмай, балки бир қатор табиий шароитлар яъни тупроқ хосил бўлиш омилларининг таъсири натижасидир. В.В. Докучаев қуйидаги тупроқ хосил бўлиш омилларни ажратади. Ўсимликлар, хайвонот ва микроорганизмлар олами (биологик омил), тупроқ хосил қилувчи жинс, иқлим, жой релъефи ва тупроқнинг (мамлакатнинг) ёши. Бу омилларнинг хосил бўлишидаги ахамияти катта ва хилма хилдир. Тупроқ шаклланишининг асосида моддаларнинг биологик айланиши ётар экан, тупроқ хосил бўлиши мохияти жихатидан биологик жараён бўлиб, унинг амалга ошишида бир қанча тирик организмлар гурухлари иштирок этади. Буларга олий яшил ўсимликлар, қуйи ўсимликлар ва тупроқда шовчи хайвонлар киради.
Олий яшил ўсимликлар тупроқ хосил бўлишида асосий ролни ўйнайди. Фақат олий ва айрим қуйи ўсимликлар оорганик моддаларни синтез қилиш ва уларни тупроқнинг юза қатламида тўплаш қобилиятига эгадир. Тупроқ органик қолдиқларининг парчаланиши натижасида махсус органик бирикма (гумус моддалар) хосил бўлиб ва тўпланиб, тупроқнинг физик, кимёвий, сув ва бошқа хоссаларини кескин ўзгартириб юборади. Шунинг билан бирга уларнинг кучли ривожланган илдизлари тупроқнинг пастки қатламларигача кирибмустахкам юза қатламни вужудга келтиради ва тупроқни эрозиядан сақлайди.
Биологик хусусиятлари ва тупроққв таъсир этишига қараб олий яшил ўсимликлар: дарахтсимонлар, ўтсимонлар а мохларга бўлинади. Дарахтсимон ўсимликлар ғ дарахтлар, бутали ва ярим бутали кўп йиллик ўсимликлар бўлиб, хар йили уларнинг барглари, қуруқ поя ва новдаларидан тупроқ устига тўкилиб, ўрмон тўшамаларини ташкил этиб, тупроқ органик моддаларининг асосий манбасини вужудга келтиради. Ўрмоннинг қалин ёки сийраклигига қараб ер бетига 1 йилда гектарига 10 – 20 тонна хазон тўкилади, ўрмон тўшамалари ўтсимон ўсимликлар тўшамасига нисбатан илдиз тизими массасининг ер усти органларидан кўплиги билан фарқ қилиб, улар тупроқда чириб кўпроқ органик моддаларни тўплайди. Ўтсимон ўсимликлар илдизи тупроққа хар томонлама тарқалиб уни бўлакларга бўлиб юборади.Уларнинг оргник қолдиқларида клетчатка ва ошловчи моддалар кам бўлиб юборади. Уларнинг органик қолдиқларида клетчатка ва ошловчи моддалар кам бўлиб, азот анча кўпдир. Бу эса тупроқда яшовчи бактерияларнинг яшаши учун қулай шароит туғдиради.
Мохлар хам тоғ жинслари ғовакларига ўрнашиб тупроқ хосил бўлишида фаол иштирок этади. Айниқса сфагна мохлари ботқоқликларда секин парчалунувчи йирик қатламлар яъни торфларни вужудга келтиради.
Тупроқ хосил бўлиш жараёнига иқлим хилма – хил таъсир кўрсатади. Узоқ давом этган иссиқ шароитда ўсимликлар кўп органик моддалар тўплайди. Лекин ортиқча иссиқлик ва намликда органик моддалар интенсив парчаланади. Тупроқда қисқа иссиқлик кунлари туфайли органик моддаларнинг парчаланиши секин бориб, натижада торф қатламлари вужудга келади. Кучли торф қатламлари вужудга келади. Кучли ёғингарчилик зоналарда тупроқ гумуслари ва эрийдиган органик, минерал бирикмалари тупроқнинг пастки қатламларига ювилиб туради ва сизот сувларига бориб қўшилади.
Қуруқ иқлимли зоналарда сизот сувлари унда эриган моддалар билан тупроқнинг устки қатламигача кўтарилиши мумкин. Улар буғланиб тупроқннинг устида ортиқча туз тўпланиб уни шўрлатиб қуйими мумкин. Тупроқнинг хосил бўлишига тушаётган қуёш радиацияси миқдори хам таъсир қилади. Улар тупроқда содир бўлаётган кимёвий ва микробиологик жараёнларни сусайтириши ёки кучайтириши мумкин. Иқлим жойниннг географик кенглигига қараб ўзгариб боради ва маълум аниқ мухитга хос тупроқнинг пайдо бўлишига қараб ўзгариб боради ва маълум аниқ мухитга хос тупроқнинг пайдо бўлишига таъсир кўрсатади ва натижада ер шарида турли хил тупроқ – иқлим минтақалари вужудга келади.
Рельеф – тупроқ хосил бўлиш омилларидан биридир. Уч хил – макрорельеф, мезорельеф ва микрорельефлар бўлиб, иссиқлик ва намнинг ер бетига хар хил тақсимланишига кучли таъсир қилади.
Шимолий ёнбағирларга кам иссиқлик тушиб, унда қорлар секин эрийди ва оқар сув кам хосил бўлади, жанубий ёнбағирларда бунга тескари холатлар бўлиши натижасида, сув эрозиясига ва шўрланишларга олиб келади.
Хар қандай худудда хам тупроқнинг шаклланиши вақтлар билан ўлчанади. Шунинг учун хам тупроқ эволюциясида унинг ёшининг ахамияти катта.
Қуруқлик худудида тупроқ хосил бўлиш жараёни бошланишидан хозиргача ўтган вақтга тутупроқнинг ёши дейилади. Тупроқнинг абсолют ва нисбий ёши фарқланади. Қуруқликнинг муз ва сувдан бўшаган вақтдан бошлаб тупроқ ривожланишининг хозирги босқичига қадар ўтган даврга тупроқнинг абсолют ёши дейилади.
Муздан ва сувдан тезроқ бўшаган ерларда тупроқ хосил бўлиш жараёни олдинроқ бошланган. Шунинг учун шимолий тупроқлар муздан кеч бўшаганлиги сабабли энг ёш тупроқлар хисобланиб, тайга – ўрмон зонаси тупроқлари ўрта ёш, муз босишисодир бўлмаган жанубий чўлтупроқлари энг қадимги тупроқлар хисобланади. Лекин бир пайтда муздан ва сувдан бўшаган худудларда тупроқ хосил қилувчи жинслар, рельеф, иқлим ва бошқа омилларнинг айнан бир хил эмаслиги сабабли тупроқ ривожланишининг босқичлари (стадиялари) турлича кечган. Шундай қилиб тупроқ хосил қилувчи жинслардан турли рельеф шароитида бир абсолют ёш худуди турли қисмиларида тупроқлар ривожланиши босқичлари фарқига тупроқнинг нисбий ёши дейилади. Тупроқнинг ёшини турли рельефдаги вилоятларда яхши кузатиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |