Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети табиий фанлар факултети тупроқшунослик таълим йуналиши iv-курс туп-117-гуруҳ талабаси
Мавзу: Тупроқнинг пайдо бўлиш омиллари ва таснифи.
Илмий рахбар: қ.х.ф.н, доц. Саидов М
Экология ва тупроқшунослик кафедраси мудири доц. М.Абраматов
ТЕРМИЗ 2021
М У Н Д А Р И Ж А КИРИШ ........................................................................................................
БОБ. АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ....................................................
БОБ. АСОСИЙ ҚИСМ Тупроқ она жинсининг пайдо бўлиши ..............................................
Тупроқнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши ....................................
Тупроқнинг умумий тузилиши.....................................................
Тупроқ пайдо бўлишининг омиллари................................................
Error: Reference source not foundТупроқ таснифи ...................................................................................
Кириш Тупроқшунослик биологик ва қишлоқ хўжалик фанлари жумласига киради; бу фан тупроқнинг келиб чиқиши, тузилиши, ривожи, таркиби, хоссалари ва географик тарқалиши, хусусан тупроқнинг энг мухим хоссаси хисобланган унумдорлигига доир масалаларни хал этади ва тупроқнинг ривожланиши хамда унумдорлигини ошириш учун қўлланиладиган зарур агрокомплекс тадбирларини ўрганади.
Тупроқ қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг бирдан-бир воситаси ва хар бир мамлакатнинг битмас-тугалмас табиий бойлиги хамда кишилик жамияти учун зарурий озиқ махсулотлари ва турли хом ашёлар етиштириладиган асосий ва ягона манбаидир.
Тупроқ маьлум шароитдаги турли табиий фактор ва тирик организмларнинг биргаликдаги ўзаро тасири натижасида ер йузидаги хар хил тоғ жинсларидан пайдо бўлган. Тупроқ мустақил табиий жисм бўлиб, ўзига хос тузилишга, таркибга ва яна бир қанча хоссаларга хамда ривожланиш хусусиятларига эга. Бинобарин, ер юзининг унумдорлик хусусиятига эга бўлган устки ғовак холдаги қатлами тупроқ дейилади.
Унумдорлик, яьни тупроқнинг ўсимликларни сув, озиқ моддалар, иссиқлик ва бошқа зарур хаёт шароитларибилан таьмин этиш қобилияти унинг энг мухим ва ажралмас асосий белгисидир. Демак, тупроқ ўзининг унумдорлик хусусияти билан тоғ жинсидан фарқ қилади.
Ўсимликлар хаёти учун зарур озиқавий моддалар, сув, хаво ва иссиқлиқ қай даражада бўлишига қараб, унумдорлик турли тупроқларда турлича бўлади. Масалан, серчиринди, донадор структурали тупроқларда ўсимликлар хаёти учун зарур шароит қулайлиги туфайли уларнинг унумдорлиги яхши бўлади.
Мамлакатимиз бепоён майдонини эгаллаган енг унумдор тупроқлар майдони бутун дунёдаги унумдор тупроқларнинг қарийб ярмисини ташкил этади.
Ўзбекистонда пахтачилик кенг кўламда ривожланиб, мўл пахта хосили олинмоқда. Булардан ташқари, ўрмон тайга зонасида олинаётган ўрмончилик махсулотлари (асосан ёғоч) жамиятимизнинг эхтиёжларини етарли таьминлаб турибди. Чорва моллари учун зарур миқдорда ем-хашак тайёрлаш ва молларни боқиш учун яйлов майдонлари талабга жавоб берарли даражададир.