Таҳлилий кўникмалар (маълумотларни ахборотлардан ажрата олиш, уларни туркумлаштириш, маълумотларни зарур ва нозарурга ажратиш, таҳлил қилиш, тақдим этиш; бунинг учун шахс аниқ, мантиқий фикрлай олиши керак).
Амалий кўникмалар (муаммонинг мураккаблигидан келиб чиқиб, реал вазиятни таҳлил қила олиш, энг муҳим назария, метод ва тамойилларни қўллай билиш).
Ижодий кўникмалар (бунда мантиқийлик асосида вазият (муаммо)ни ечиш муҳим эмас, балки ижодий ѐндошув асосида муаммонинг бир неча ечимларини топиш ва уларни таҳлил қилиш талаб этилади).
Мулоқот кўникмалари (унга кўра талаба баҳс-мунозара олиб бориш, ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилиш, қарорига бошқаларни ишонтириш, жуда қисқа ва ишонарли ҳисоботни тайѐрлаш кўникмаларини ўзлаштира билиши зарур).
Ижтимоий кўникмалар (қарорни муҳокама қилиш жараѐнида талабалар бошқаларнинг хатти-ҳаракатини таҳлил қилиш, бошқаларни тинглай билиш, баҳсда ўзгаларнинг фикрларини қўллаб-қувватлаш, илгари сурилган фикрга қарамақарши фикрни билдира олиш ва ўзини бошқара олиши лозим).
Ўз-ўзини таҳлил (баҳс-мунозара жараѐнида ўзини тута билиши, бошқаларга намуна бўлиши муҳим).
Замонавий шароитда таълим жараѐнида қуйидаги типологияда қайд этилган ўқув кейслари қўлланилмоқа (4-жадвал):
4-жадвал.
Кейслар типологияси
Белгилари
|
Кейс тури
|
Манбаи
|
Табиий шароитда бажариладиган кейслар
Кабинетда бажариладиган кейслар
Илмий-тадқиқотчилик характерига эга кейслар
|
Сюжетнинг мавжудлиги
|
Сюжетли кейслар.
Сюжетсиз кейслар
|
Вазият баѐнининг даврий изчиллиги
|
Ўтмишдан ҳозирга келиш режимидаги кейс
Вақт орқага қайтариладиган кейс-хотира
Прогностик кейс
|
Кейснинг объекти
|
Индивидуал кейслар.
Ташкилий-институционал кейслар
Кўп субъектли кейслар
|
Материални тақдим этиш усули
|
Ҳикоя, эссе, таҳлилий ѐзишма, ҳисобот, очерк, далиллар мажмуи, журналист суриштируви, статистик материаллар мажмуи, ҳужжатлар ва ишлаб чиқариш намуналари мажмуи
|
Ҳажми
|
Қисқа ҳажмли кейслар.
Ўртача миқдордаги кейслар.
Катта ҳажмли кейслар
|
Тузилмавий ўзига хос хусусиятлари
|
1.Муайян тузилмага эга кейслар.
2. Муайян тузилмага эга бўлмаган кейслар
|
Ўқув топшириғини тақдим этиш усули
|
Саволли кейслар.
Топшириқли кейслар
|
Дидактик мақсади
|
Муаммо, ечим ѐки концепцияни изоҳловчи кейслар
Тренингли (ўқув мавзуси/предмети бўйича малака ва кўникмаларни ҳосил қилувчи) кейслар 3. Таҳлилий ва баҳолашга ўргатувчи кейслар
4. Муаммони ажратиш ва ечиш, бошқарув қарорларини қабул қилишга ўргатувчи кейслар 5. Вазиятни ривожлантирувчи янги стратегия, йўл, янгича баҳолаш усуллари ва бошқаларни ишлаб
чиқишга рағбатлантирувчи кейслар
|
Расмийлаштириш усули
|
Босма кўринишдаги кейслар.
Электрон кейслар.
Видео-кейслар.
Аудио-кейслар.
Мультимедиа-кейслар
|
Агар кейс саволли-кейс бўлса, у ҳолда “Кириш”да муаммо ѐки муаммоли вазиятни таҳлил қилиш ва ечишга оид бир неча саволлар келтирилади.
М:
Ёшларнинг “оммавий маданият” таъсирига тушиб қолишларининг асосий сабаблари нима?
Ёшларнинг “оммавий маданият”таъсирига берилишларида ОАВнинг ўрни ва роли қандай?
Агар кейс топшириқли-кейс бўлса, у ҳолда “Кириш”да кейсни ечиш жараѐнида бажарилиши зарур бўлган топшириқлар берилади.
М:
Ёшларни “оммавий маданият”нинг салбий таъсиридан ҳимоялаш омилларини аниқланг.
Ёшларда “оммавий маданият”га қарши иммунитетни самарали шакллантириш йўлларини белгиланг.
Самарали “Кейс-стади” қуйидаги талабларга жавоб бера олиши зарур:
мақсад аниқ ифода этилиши;
муайян даражада мураккаб бўлиши;
ижтимоий, иқтисодий, маданий ҳаѐтнинг бир неча жиҳатини ѐрита олиши;
тезда самарасизга чиқмаслиги;
миллий хусусиятларни ўзида намоѐн эта олиши;
бизнес, таълим ѐки бошқа соҳаларга оид типик вазиятларни ифодалаши;
бугунги кунда долзарб бўлиши;
талабаларда таҳлилий тафаккурни ривожлантириши;
баҳс-мунозарани ташкил этиш имкониятини яратиши;
бир неча ечим (қарор)га эга бўлиши
Кейсни ечиш юзасидан талабаларга қуйидаги услубий кўрсатмалар берилади:
Кейс (муаммо) билан танишинг.
Муаммонинг долзарблигини баҳоланг.
Муаммонинг долзарблигини далиллар ѐрдамида изоҳланг.
Кейс (муаммо)ни самарали ечиш йўлларини аниқланг.
Кейс (муаммо)нинг самарали ечимини белгиловчи метод ва технологияларни танланг.
Кейс (муаммо)нинг самарали ечимини кафолатловчи фараз
(илмий фараз)ларни шакллантиринг
Кейсни ечиш учун талабаларга тахминан шундай шаклга эга модулли йўриқнома тақдим этилади (5-жадвал):
Do'stlaringiz bilan baham: |