Муаммоливазият методи – талабаларни муаммоли вазиятга тўқнаш келишини таъминлаш асосида муаммоли вазиятнинг сабаб ва оқибатларини таҳлил қилиш, уларнинг ечимини топиш бўйича кўникмаларини шакллантириш ва уларнинг билиш фаолиятини фаоллаштиришга асосланадиган йўл
Методнинг моҳияти аниқ вазиятни таҳлил қилиш, баҳолаш ва унинг ечими юзасидан қарор қабул қилишдан иборат. Таълим жараѐнида муаммоли вазият методи қўлланилганда талабаларнинг фаолиятлари қуйидаги тизим асосида ташкил этилади (32-расм):
32-расм. Муаммоли вазият методига асосланган талабалар фаолияти “Муаммоли вазият” методи учун танланган муаммонинг мураккаблиги талабаларнинг билим даражаларига мос келиши керак. Улар қўйилган муаммонинг ечимини топишга қодир бўлишлари керак, акс ҳолда ечимни топа олмагач, таълим олувчиларнинг қизиқишлари сўнишига, ўзларига бўлган ишончларининг йўқолишига олиб келади. “Муаммоли вазият” методи қўлланилганда талабалар мустақил фикр юритишни, муаммонинг сабаб ва оқибатларини таҳлил қилишни, унинг ечимини топишни ўрганади.
“Муаммоли вазият” методининг тузилмаси қуйидагича:
муаммоли вазият тавсифини келтириш:
талабаларга кичик гуруҳларга бўлиш;
гуруҳлар томонидан муаммоли вазиятнинг келиб чиқиш сабабларининг аниқланиши:
гуруҳларнинг муаммоли вазиятнинг оқибатлари тўғрисида фикр юритиши;
гуруҳлар томонидан муаммоли вазият ечими борасидаги вариантларнинг асосланиши;