Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. З. Умарованинг таҳрири остида



Download 1,26 Mb.
bet32/99
Sana29.03.2022
Hajmi1,26 Mb.
#516808
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   99
Bog'liq
1.1-8 боблар

2.2-жадвал.
Дунё фармацевтика саноатида сотиш ҳажми бўйича
етакчи фармацевтик корпорациялар

2013 й. рейтинг ўрни

Корпорация номи (штаб квартираси жойлашган давлат)

Сотув ҳажми, 2013 й., млрд. АҚШ долл.*

Ўсиш, 2013 йилда 2012 йилга нисб.

2013 йил сотув таркибида ўрни,%

Сотув ҳажми, 2012й., млрд. АҚШ долл.*

1

Novartis (Швейцария)

50,58

4,5

5,8

50,52

2

Pfizer (АҚШ)

44,33

1,9

5,1

46,71

3

Sanofi (Франция)

38,18

-2,6

4,4

38,53

4

Merck&Co (АҚШ)

36,35

1,4

4,2

39,89

5

Roche (Швейцария)

36,15

-7,0

4,1

34,96

6

GlaxoSmithKline
(Буюк Британия)

32,54

5,3

3,7

32,74

7

Johnson&Johnson (АҚШ)

30,78

1,5

3,5

27,72

8

AstraZeneca (Швеция)

30,26

12,2

3,5

31,70

9

Teva (Исроил)

24,26

-2,9

2,8

24,76

10

Eli Lilly (АҚШ)

23,04

-1,8

2,6

21,58


Изоҳ: * Жорий валюта курси бўйича ишлаб чиқарувчилар нархларида.
** Валюталар курси флуктуациясини ҳисобга олмаганда.
Манба: IMS Health MIDAS, December 2013.
Яқин ўтмишда, “ёпиқ инновациялар" (бир компания ичида инновацион жараён) тушунчасини акс эттирувчи, оригинал препаратни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва бозорда сотувини ташкил қилиш жараёни бир корпорациянинг турли бўлинмалари томонидан амалга оширилар эди. Шу билан бирга, сўнгги икки ўн йилликда фармацевтика саноати бошқа, нисбатан мослашувчан моделга - "очиқ инновациялар"га фаол ўтиши кузатилмоқда. Бизнес юритишнинг ушбу модели:

  • ташқаридан истиқболли ишланмаларни жалб қилишни;

  • ўз тадқиқот натижаларини учинчи томон ташкилотларига (агар уларга компаниянинг ўзида талаб бўлмаса) сотишни;

  • истиқболли ишланмалар ва фаолият йўналишларини алоҳида бизнес сифатида ажратишни;

  • фармацевтика компаниялар орасида янги препаратларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш соҳаларида стратегик альянсларни ташкил этишни тақозо этади.

"Очиқ инновациялар" модели янада мослашувчан ва иқтисодий жиҳатдан самарадор бўлганлиги туфайли фармацевтика компаниялари ўртасида рақобат кучайиб бораётган шароитида кўплаб танланаётган модель ҳисобланади.
Фармацевтика соҳасини ривожлантиришда инновацион компаниялардан ташқари, қайта ишлаб чиқариладиган (генерик) дори воситалари ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган генерик компаниялар ҳам муҳим рол ўйнайди. Генериклар - айнан ўхшаш таркибга ва фармакотерапевтик хусусиятларга эга бўлган,оригинал препаратларнингнусхаларидир. Генериклар оригинал препаратнинг патент муҳофазаси муддати ва уларни рўйхатга олиш досьесида қайд этилган маълумотларнинг эксклюзивлиги (data exclusivity) тугаганидан кейин бозорга киритилиши мумкин. Генериклар нархи оригинал дори воситалари билан солиштирганда анча паст даражада ўрнатилади, чунки бу уларнинг ягона рақобатбардошлик афзаллигидир. Генерикларни сотишдан тушадиган даромад оригинал дори воситаларига нисбатан анча паст бўлади, лекин уларни ишлаб чиқиш ва уларни бозорда сотиш харажатлари ҳам нисбатан кичик бўлади. Генерикларнинг катта аҳамиятга эга бўлиб, улар замонавий дори воситалари билан даволаш ҳаммабоплигини кенгайтиради ва айни пайтда фармацевтика соҳасида кейинги инновацион жараёнларни рағбатлантиради.
Генериклар ишлаб чиқаришнинг фаол ривожланишининг бошланиши ХХ асрнинг80-йилларига бориб тақалади. Бунга Ғарб давлатлари фармацевтика бозорларида генерикларни соддалаштирилган рўйхатга олишни жорий этилиши, уларни ишлаб чиқариш ва бозорда сотувини ташкил этиш учун қулай шарт-шароитлар яратилиши ҳамда бошқа шукаби чора-тадбирлар катта ҳисса қўшди. Фармацевтика саноатининг генериклар секторини ривожлантиришга қаратилган муҳим имтиёзлар - Европа давлатлари ҳукуматлари томонидан қабул қилинган ва давлат (жамият) манбаларидан дори воситалари билан таъминлаш харажатларини камайтиришга қаратилган чоралари бўлган. Уларга: ХПН бўйича дори воситаларини тайинлаш талабини киритиш; дорихоналарда оригинал препаратларни генерикларга алмаштириш ҳуқуқи, референт нарх шакллантириш (суғурта ёки бюджет манбаларидан молиялаштиришда, битта ХПН гуруҳига кирувчи барча дори воситалари учун бир хилдаги қоплаш нархлари ўрнатиш), генерик дори воситаларини тайинлаш ва сотиш учун шифокорлар ва фармацевтларни турли хилда рағбатлантириш.
Генерикдори воситаларини ишлаб чиқариш бутун соҳаганисбатан анча юқори даражада ўсиб келган ва ҳозирда ҳам ўсишни давом этмоқда. Фармацевтика саноатининг ушбу соҳасида ўз маҳаллий фармацевтика бозорларини фармацевтик маҳсулотлар билан таъминловчи локал компаниялар ҳамда фаолияти жаҳон фармацевтика бозорларига йўналтирилган глобал компаниялар мавжуд. Генериклар бизнесининг ўсиб бораётган жозибадорлиги кўплаб йирик инновацион компаниялартаркибида генериклар ишлаб чиқарувчи бўлинмаларини ташкил этилишига олиб келди. Шунинг учун дунёда етакчигенерик дори воситалари ишлаб чиқарадиган компаниялар орасида Novartis (Швейцария) ўзининг Sandoz шаҳобчаси билан, Sanofi (Франция), Abbott (АҚШ) каби ўта йирик корпорациялар бор. Бироқ, ушбу рейтингнинг бошида Teva Pharmaceutical(Исроил) корпорацияси бўлиб, аввалдан у генериклар бизнеси билан шуғулланган, кейинчалик эсаўз оригинал дори воситаларини ишлаб чиқиш билан шуғулланди ва натижада жаҳон фармацевтика соҳасининг биринчи ўнталигига киришга эришди. (1.2-жадвалга қаранг). Ҳозирда компаниянинг генерик маҳсулотлари умумий савдо ҳажмининг 50% дан камроқ қисмини ташкил этади.
Фармацевтика соҳаси ўз миқёсига кўра жаҳон иқтисодиёти ва савдо соҳаларининг етакчи тармоқларидан бири ҳисобланади. Бу юқори технологиялар талаб этадиган илмий ҳажмдор соҳа бўлиб, унда тадқиқот олиб бориш ва ишланмалар яратишҳаражатлари юқори даражага (сотиш ҳажмига нисбатан қарийб 15%) тўғри келади ва бозорга киритилган бир инновацион препаратга нисбатан 1 миллиард АҚШ доллардан зиёд ҳаражат сарфланади. Соҳанинг инновацион йўналганлиги ва тадқиқот ва ишланмаларнинг юқори харажатлари ишлаб чиқарувчи компанияларнинг юқори даромадлари ва дунёда дори воситалари истеъмолининг мунтазам равишда ошиши билан бевосита боғлиқ.
Бироқ ХХ асрнинг иккинчи ярмида соҳанинг янги дори воситаларини яратиш қисмидаги ҳақиқий шов-шувнатижасида асрнинг охирига келиб, кенг кўламдаги нозология бўйича дори воситаларига бўлган эҳтиёж сезиларли даражада қондирилди. Бозорнинг тўйиниши ва рақобатни кучайиши (жумладан,генерик препаратлар томонидан) компанияларнинг бирлашиши ва бир-бирини сотиб олиш жараёнларини бошланишига олиб келди.80-йилларнинг охирида бошланган мазкур жараёнлар бугунги кунда ҳам давом этмоқда.
Агар ХХ асрда бу жараён асосан оригинал препаратларни яратиш билан шуғулланувчи компанияларга тааллуқли бўлса, ХХI-аср бошидан бошлаб, генериклар ва биотехнологик сектордаги компанияларни ҳам қамраб олди. 2000-йилларда тадқиқот ва ишланмалар соҳаси маҳсулдорлигининг сезиларли пасайишибу жараёнларнирағбатлантиришга олиб келди, бу эса дори воситалари ёрдамида даволашда сифатли ўзгаришларни таъминловчи ҳақиқатан инновацион препаратларни бозорга камкира бошлаши билан кузатилди (Трофимова э.О., 2006).
Ҳозирги кунда жаҳон фармацевтика бозоридаги барча йирик компаниялар, маълум даражада ўтмишда содир бўлган бирлашиш ва сотиб олиш натижасидир. Ушбу стратегиянинг афзаллиги шундаки, у бизнесни тезкор ўсиши ва юқори сифатли ривожланишини таъминлайди, бу компания акциялари нархларига ва компаниялар қийматига ижобий таъсир кўрсатади. Бирлашиш ва сотиб олиш жараёнида, фармацевтика бизнесининг қуйидаги долзарб вазифалари ечилади:
янги ишланмалар портфелини кенгайтириш ва/ёки оптималлаштириш,
янги технологиялардан фойдаланиш имконияти,
муайян географик ва терапевтик бозорларда ўз позицияларини кучайтириш ёки мустаҳкамлаш,
тузилмани қайта тузиш (реструктуризация) ва харажатларни камайтириш,
бизнесни диверсификация қилиш (фаолиятнинг янги йўналишини очиш) ва бошқалар ҳисобигамолиявий барқарорликни ошириш.
ХХI асрнинг иккинчи ўн йиллигида, фармацевтика соҳасиданавбатдагиқўшилиш ва сотиб олишларкузатилиб, бу жаҳон иқтисодий инқирози ривожланиши фонида соҳадаги компаниялар даромадларининг камайиши билан боғлиқ. Бунинг асосий сабаблари:кўпчилик ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар, давлат ҳаражатларини чеклаш мақсадида дори воситалари нархларини тартибга солувчи босимни оширишди, дори воситалари ҳаражатларини қоплаш дастурларига янги дори воситасини киритишга бўлган талабларни кучайтиришди, ва дори воситалари билан таъминлашҳаражатларини камайтиришга қаратилган кўплаб бошқа тадбирларни амалга оширди.
Шундай қилиб, қўшилиш ва сотиб олиш жараёнларини кучайишига таъсир кўрсатган фармацевтика соҳасининг асосий муаммоси, инқироз даврида кучайган жаҳон фармацевтика бозори ўсиш суръатининг пасайиши ҳисобланади.
Шу нуқтаи назардан, фармацевтика бозори - бу истеъмол қилинган барча дори воситалари йиғиндисини, яъни охирги истеъмолчига сотилган дори воситаларининг умумий ҳажмини англатади. Фармацевтика бозори тушунчасининг кенгайтирилган таърифи –дори воситалари иштирокида айрибошлаш операциялари билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар мажмуи. Бунда фармацевтика соҳаси вакиллари, охирги истеъмолчилар, тиббиёт ташкилотлари, назорат органлари ва бошқаларфармацевтика бозори субъектлари ҳисобланади.
ХХ асрнинг 90-йилларида, бир неча йиллар давомида жаҳон фармацевтика бозорининг АҚШ долларида ҳисобланган қиймати жиҳатидан ўсиш суръати 15% ва ундан юқори даражага етган. ХХI асрнинг бошидан бери уларнинг турғунравишда пасайиши бошланди (1.7-расм). 2008 йилдажаҳон молиявий инқирозининг ривожланиши динамиканинг умумий секинлаштирувчи трендини мустаҳкамлади. IMSHealth (жаҳон фармацевтика бозорида аудиторлик текшируви ўтказадиган) компанияси маълумотларига кўра, 2001-2010 йилларда бозорнинг ўртача йиллик ўсиш суръати тахминан 7% ни ташкил этган. Аммо жаҳон фармацевтика бозори динамикаси тарихидаги энг паст кўрсаткичлар (2-3%) 2012 йилдаги даом этаётган иқтисодий инқироз шароитида эришилди. Бунда кўпчилик энг йирик миллий бозорларда муомалада бўлган дори воситалари нархларининг янада пасайиши, ҳаражатлари қопланадиган рўйхатга янги оригинал дори воситаларини қўшиш учун тўсиқларни ошиши, шунингдек талабни генерик препаратларга қаратиш мақсадида шифокорлар ва фармацевтлар учун иқтисодий рағбатлантиришлардан кенг фойдаланиш кузатилган.



Млрд. АҚШдолларида
АҚШ доллари турғун (ўзгармас) курсида ўтган йилга нибатан динамикаси, %да

Download 1,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish