Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. З. Умарованинг таҳрири остида


Фармацевтика бозорини тартибга солишнинг қоидалари ва асосий йўналишлари, тартибга солувчи талабларни уйғунлаштириш жараёнлари



Download 1,26 Mb.
bet35/99
Sana29.03.2022
Hajmi1,26 Mb.
#516808
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   99
Bog'liq
1.1-8 боблар

2.5. Фармацевтика бозорини тартибга солишнинг қоидалари ва асосий йўналишлари, тартибга солувчи талабларни уйғунлаштириш жараёнлари
Давлатнинг замонавий бозор иқтисодиёти иштирокчиси сифатида асосий вазифаси бозорни давлат томонидан тартибга солиш бўлиб, у қуйидагиларга таъсир қилишни ўз ичига олади:
ресурслар ва даромадларни тақсимлаш,
иқтисодий ривожланиш суръати ва даражаси,
ташқи иқтисодий фаолиятни қўллаб-қувватлаш,
экологик муаммоларни ҳал этиш,
ижтимоий барқарорлик ва ижтимоий тараққиётни таъминлаш.
Умумжаҳон миқёсида, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатини таъминлаш ва иқтисодий ривожланишни ижтимоий йўналтиришдан иборат бўлган давлат тартибга солишнинг ижтимоий вазифаси тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Давлат иқтисодиётга қонунчилик чекловлари, солиқ ва йиғимлар тизими, давлат инвестициялари, субсидиялари, имтиёзлари, кредитлар бериш, давлат ижтимоий-иқтисодий дастурларини амалга ошириш ва бошқалар орқали таъсир қилади.
Бозор иқтисодиёти шароитида давлатга тартибга солиш вазифасини юклатилишининг дастлабки зарурати - бозор механизмларининг номукаммал фаолият юритишидир. Хусусан, бозор механизмлари фақат жисмоний шахслар томонидан истеъмол қилинадиган хусусий товарларга бўлган талабни аниқлаб, қондира олади. Жамиятнинг барча аъзолари томонидан эркин истеъмол қилинадиган жамоат бойликлари билан боғлиқ ҳолда талабни аниқлашга қодир эмас. Мана шу омил бозор иқтисодиётидадавлат аралашувига бўлган эҳтиёжни белгилайди. Жамоат бойлик (хизмат)ларига: бепул соғлиқни сақлаш ва таълим, ижтимоий таъминот ва суғурта, йўл инфратузилмаси, давлат ва маҳаллий ҳокимиятлар хизматлари, яъни давлат молиявий ресурслари ҳисобидан бепул асосда аҳолига тақдим этиладиган товарлар ва хизматлар умумий мажмуаси киради.
Фармацевтика бозорини давлат томонидан тартибга солиш биринчи навбатда фуқароларнинг самарали ва хавфсиз дори воситалари билан даволанишга бўлган ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган. Ушбу мақсад икки асосий йўналиш бўйича амалга оширилади:
- бозорда самарали, ҳавфсиз ва сифатли дори воситалари муомаласини таъминлаш ва хавфли ва сифатсиз дори воситалари тарқатилиши учун тўсиқлар яратиш;
- ҳаражатларни қоплаш соҳасини тартибга солиш, жумладан 1.3-бўлимда муҳокама қилинган дори воситалари ҳаражатларини тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича давлат (суғурта) кафолатлари пакетига киритиш.
Фармацевтика бозорини тартибга солиш тушунчасиюқоридаги икки соҳани қамраб олади, лекин улар билан чегараланмайди, жумладан, фармацевтика маҳсулотларига нисбатан божхона ва солиқларни тартибга солиш (хусусан, имтиёзли ставкалар ёки ҚҚСдан озод қилиш), интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш бўйича комплекс тадбирлар (патентлар, товар белгилари, рўйхатга олиш досьеси маълумотлари эксклюзивлиги), улар нафақат ҳаражатларни қоплаш соҳасига, балки шахсий манбалардан тўланадиган дори воситалари соҳасига ҳам татбиқ этилади.
Фармацевтика бозорини тартибга солишнинг стратегик йўналишларидан бири фармацевтика ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қаратилган комплекс тадбирлар бўлиб, улар жумласига солиқ имтиёзлари, давлат субсидиялари, имтиёзли кредитлар, ривожланиш институтлари фаолияти ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш бўйича махсус дастурлар ва бошқалар киради.
Баъзи ҳолларда фармацевтика бозорининг субъектлари қонун билан ўрнатилган ваколатлар доирасида ўз-ўзини назорат қилиш билан боғлиқ баъзи функцияларни ўз-ўзини бошқариш органларига юклатиши мумкин. Бу, масалан, маркетинг амалиётлари, фаолиятнинг ахлоқий (этика) стандартлари ва бошқалар. Фармацевтика соҳасида ўз-ўзини бошқариш элементлари фармацевтика ходимларини аттестациялаш ва сертификатлаш соҳасида (профессионал фармацевтика ассоциациялари орқали) амалиётда татбиқ этилганлигини кўришимиз мумкин.
Давлат томонидан фармацевтика бозорига таъсир этишда қўлланадиган чораларнинг турли туманлигига қарамай, бундай таъсирнинг асосий вазифаси бозорда самарали, хавфсиз ва сифатли дори воситалари муомаласини таъминлашдан иборат. Давлат томонидан тартибга солиш, дори воситалари муомаласи соҳасидаги меъёрлар ва қоидаларни белгиловчи қонун ва қонуности ҳужжатлар қабул қилиш, шунингдек устидан давлат назоратини ўрнатиш ва уларни амалга оширишни назорат қилиш орқали амалга оширилади (1.10-расм). Тартибга солиш миллий даражада, яъни алоҳида мамлакатлар ҳудудида амалга оширилади, чунки дори воситалари билан таъминлаш соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ўша давлат зиммасидаги масъулиятдир. Ҳозирги шароитда, суверенитетни қисман чеклаш орқали мамлакатлар иқтисодий ва сиёсий ассоциацияларини яратишда, масалан Европа Иттифоқи, баъзи тартибга солиш функциялари мазкур ассоциациялар даражасига ўтказилиши мумкин.

2.10-расм. Фармацевтика бозорида самарали, ҳавфсиз ва сифатли дори воситалари муомаласини таъминловчи тартибга солишнинг асосий йўналишлари
Фармацевтика бозорида самарали, хавфсиз ва юқори сифатли дори воситаларининг муомаласини таъминлаш қуйидаги тартибга солишнинг асосий йўналишларини ўз ичига олади:
одамлар ва ҳайвонларда дори воситалари тадқиқотлари ўтказилишини назорат қилиш;
дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш (бозорга кириш, тиббиётда қўллаш учун рухсатнома);
фармацевтик назорат (хавфсизлик мониторинги);
дори воситалари сифатини назорат қилиш;
ишлаб чиқаришни лицензиялаш ва назорат қилиш;
дори воситалари улгуржи ва чакана савдоси (фармацевтика фаолияти)ни лицензиялаш ва назорат қилиш;
тиббиёт ва фармацевтика ходимларини – мутахассисларни сертификатлаш ва лицензиялаш;
дори препаратларини тайинлаш ва бериш қоидалари;
реклама ва сотувларни ташкил этиш соҳасини тартибга солиш.
Фармацевтика бозорини давлат томонидан тартибга солишнинг асосий объекти, дори воситалари бўлиб, унинг асосий хусусиятлари самарадорлик, хавфсизлик ва сифатдир. Дори воситаларини рўйхатга олиш давлат томонидан тартибга солиш тизимининг асосий элементи бўлиб, унинг доирасида тақдим этилаётган материаллар асосида тартибга солишга ваколатли орган ушбу кўрсаткичларни баҳолайди ва препаратни бозорга киритиш ва уни тиббиётда қўллашга руҳсат бериш масаласини ҳал этади. Рўйхатга олиш жараёнида дори воситаси ҳақидаги шифокорлар ва беморларга мўлжалланган маълумотларнинг тўғрилиги, шунингдек, уларни рецепт асосида ёки рецептсиз берилиши тасдиқланади.
Кўпгина мамлакатларда дори воситаларининг самарадорлиги, хавфсизлиги ва сифатини тасдиқлаш орқалигина уларнинг бозорга киришини таъминловчи рўйхатга олиш сиёсати мавжуд. Бундай ҳолатда, рўйхатга олиш, дори воситаларини ҳаражатлари қопланадиган дори воситалари рўйхатига киритиш ва нархларни рўйхатдан ўтказиш жараёнларидан ажратилган бўлади. Бироқ, ушбу икки жараёнларни бирга ўтказадиган мамлакатлар ҳам мавжуд бўлиб, уларда давлат (жамият) манбалари ҳисобидан молиялаштирилган соғлиқни сақлаш тизимининг эҳтиёжларига асосланиб, дори воситаларини рўйхатга олиш чекланган.

Download 1,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish